Уч васият
Луқмони ҳаким ўлимидан олдин ўғлига уч васият қилди:
Отаси вафот этгач, ўғил бу уч васиятни синаб кўрмоқчи бўлди. Бозордан бир қўй олди-да, сўйиб қопга солди. Оғзини маҳкам боғлаб, уйга келтирди. Хотини сўради:
–Бу қопда нима бор?
– Бировни бехос ўлдириб қўйдим. Изни йўқотиш учун уни қопга солиб олиб келдим. Эрингдан айрилиб қолишни истамасанг, зинҳор битта-яримтага гуллаб қўйма, – деди.
Кейин янги бойиган кишидан қарз олди.
Миршаб билан дўст тутинди.
Бир куни хотини билан гапи қочиб, уни тутиб урган эди, етти маҳаллани бошига кўтарди:
– Вой-дод, мусулмонлар! Эрим одам ўлдириб ўрганган, энди мени ҳам ўлдирмоқчи!
Бу гапни дарҳол ҳокимга етказдилар.
–Қочиб қолмасидан уни қўлга олинглар, – деб буюрди ҳоким.
–Уни ким тутиб келади? – дейишганида миршаб:
–Мен унинг уйини биламан, – деди. – Ўзим тутиб келаман.
– Эй дўстим, мени қўйиб юбор – қочиб кетай, – деб илтимос қилди у. Лекин миршаб кўнмади.
Воқеадан хабар топган янги бой ўпкасини қўлтиқлаб келди:
– Қарзингни тўлаб қўй, қамалиб кетсанг, мен пулимга куйиб қоламан.
Бировдан олиб, унинг пулини тўлади.
Миршаб уни ҳоким ҳузурига олиб борди. Ҳоким уни таниб:
–Луқмондай одамнинг ўғлига шу иш муносибми? – деди.
–Рухсат бер, ўша қопни олиб келишсин, – илтимос қилди у.
Қопни олиб келиб, ҳокимнинг қошида очдилар – сўйилган қўй чиқди.
– Нима гап ўзи? – деди ҳоким. – Тушунтириб берсанг-чи?
У бўлиб ўтган барча воқеаларни ҳикоя қилиб берди:
– Отам менга уч васият қилган эди. Синаб кўрай деб шу ишларни қилдим. Отамнинг ҳамма гаплари рост чиқди.
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

биринчиси – зинҳор хотинингга сирингни айтма, иккинчиси – бойликка янги етишган нокасдан қарз олма, учинчиси – миршаб билан дўст тутинма.