A-NEWS dan repost
ПАРТИЯДОШИМИЗНИ ҚУТЛАЙМИЗ
Наманган шаҳридаги “Уч фаввора” хиёбонида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига бағишланган “Энг улуғ, энг азиз” кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Пахриддин Маткаримов тўпланганларни шонли байрам билан қизғин қутлади.
У мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” деган бош ғоя асосида ташкил этилганлигини таъкидлади. Унда қатнашган саксонга яқин ижодкор ўзининг Истиқлолни тараннум этувчи, мамлакатда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар жараёни, улкан бунёдкорлик ишлари ҳақида ҳикоя қилувчи 700 дан зиёд асарлари билан иштирок этдилар.
Кўрик-ианлов ҳайъати аъзолари ёзувчи ва шоирлар, журналистлар, тасвирий ва кино санъати намояндалари, фото ва дизайн усталарининг энг сара асарлари танлаб олдилар ва мукофотлашга тавсия этдилар.
Шуниси диққатга сазоворки, мукофотланганлар орасида “Адолат” СДП вилоят кенгашининг матбуот котиби, “Народное слово” газетасининг вилоят бўйича ўз мухбири Нурбек Абдуллаев ҳам бор. У босма нашрлар ходимларининг журналистик ишлари номинациясида ғолиб деб тан олинди ҳамда биринчи даражали диплом ва эсдалик совғаси билан тақдирланди. Партиядошимизни мукофот билан қутлаб, янги ижодий муваффақиятлар тилаймиз.
Акбаржон МАНСУРОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят кенгаши ходими.