Adolat SDP | Rasmiy kanal dan repost
Номзодни ҳоким эмас, сиёсий партия танлайди
Сайлов ҳар бир сиёсий партияни халқ синовидан ўтказади. 2019 йилнинг декабрь ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга Ўзбекистон “Адолат” СДП тизимида ҳам пухта ҳозирлик кўрилмоқда.
Ҳаёт шуни кўрсатадики, ижтимоий муносабатлар ҳар қандай демократик давлатда ҳам бир хил бўлмайди. Буни юртимизда мавжуд сиёсий партиялар фаолиятига муносабатларда ҳам кўриш мумкин.
Демократиянинг асосий таомили ҳам ана шу хилма-хилликка йўл очишда, яъни ҳар бир фуқаро жамият ҳақида ўз фикрини маданий тарзда айта олиши даркор. Ҳукуматнинг вазифаси эса ана шу фикр-мулоҳазаларни ҳисобга олиб, ўз ислоҳотлари стратегиясини белгилашга қаратилади. Чунки таклифи инобатга олинган фуқаро уни рўёбга чиқаришда ҳам фаоллик кўрсатади.
Тан олиш керакки, жамиятимизда сиёсий партиялар фаолияти ҳақида кўпроқ танқидий фикрлар сақланиб қолмоқда.
Айни кунларда мамлакатамиз оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, ижтимоий тармоқларда сиёсий партиялар фаолияти ҳақида кўплаб таҳлилий, танқидий чиқишлар сезиларли даражада ўрин олмоқда.
Яқинда телеграм каналида “Бўлажак депутатлик сайловлари масаласида” мавзусидаги мақолани ўқиб қолдим. Очиғини айтганда, мақолада акс этган фикр-мулоҳазалар бирор мантиққа тўғри келмайди. Жумладан, ушбу мақоладаги “5 та сиёсий партиянинг ҳаммаси норасмий ҳокимликларга бўйсуниб, ҳокимнинг айтганини қилиб ишлайди”, “Ҳозир сайловларга номзодларни ҳокимият назоратидаги ОРГ отдел кўриб чиқмоқда” деган асоссиз фикрлар қонунчиликдан ҳам, амалиётдан ҳам йироқдир.
Албатта, аввалги сайловларда, ҳокимлар халқ депутатлари Кенгаши раиси бўлган пайтда балки депутатликка номзодлар билан танишиб чиққан бўлиши мумкин. Буни инкор қилмайман. Лекин “номзодларни ўзи танлаб берган” деган фикрга умуман қўшилмайман.
“Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонуннинг 12-моддасида Ўзбекистон Республикаси Президенти, давлат ҳокимияти органлари (халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши) сайловларида иштирок этиш ҳуқуқи кўрсатиб ўтилган. Мазкур сайловларда сиёсий партиялар фаол қатнашиб келишмоқда.
Ҳурматли блогерлар, танқид қилишдан олдин сайлов қонунчилиги билан танишиб, қизиқсангиз ҳар куни сиёсий партиялар расмий сайтига ташриф буюринг. Шу кунларда, партиялар қандай долзарб масалалар олиб чиқаётганлигини кўриб, кейин танқид қилишни ўйлаб кўришни тавсия қиламан.
Сиёсий партиялар ўз кўрсатаётган номзоднинг билим савияси ва дунёқараши юқори бўлиши билан бирга сайловчилар уларни яхши билишини ҳам муҳим аҳамиятга эга деб ҳисоблайди.
Биргина мисол. Қонунчилик палатасидаги 150 депутатлик ўрнига Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси депутатликка 1500 дан ортиқ номзодлар захирасини шакллантирди ва ушбу жараён ҳамон давом этмоқда. Номзодлар захирасини шакллантиришда бошланғич партия ташкилотларининг фидойи аъзолари, маҳаллий Кенгашларда фаоллиги билан ажралиб турган депутатлар ҳамда партия экспертларига асосий эътибор қаратилмоқда. Бу борада сиёсий партияга вилоят, шаҳар, туманлар ҳокимлари бирор кўрсатма бераётгани йўқ, бунга улар аралашишга ҳақли ҳам эмас.
Барча номзодлар ҳокимлар танлови ёки қарори асосида эмас, балки сиёсий партияларнинг 5 йилда бир маротаба чақириладиган олий органи (Съезд ёки Қурултой)да сайловда иштирок этиш учун номзод сифатида кўрсатилади. Бунга мутлақо ҳокимларнинг алоқаси йўқ.
👉http://adolat.uz/site/one-news?id=3055