#карантин
Кеча Наманган вилоят ҳокими видео мурожаатларида карантин тартиб ва интизомлари яна кучайтирилган ҳолда назоратга олинади, масофани сақлаш, ниқобларда юриш, шахсий химоя воситалари билан ҳаракатланиш, 2-3 кишидан кўп бўлмаган ҳолда тўпланиш бутунлай маън қилинади дедилар.
Лекин кеча олинган расмга қарасангиз умуман тескари ҳолат. Бу 4-Микрорайон ва Ровустон орасида жойлашган Фарғона канали олдида бўлаётган "қулупнай" бозори. Қулупнай асли хаёт учун зарур махсулот эмас ва бу учун карантин тартиб-интизомларини қўпол равишда бузишга арзимайди.
Шу бозор хозирда энг хавфли жойлардан бири деб ўйлаймиз. Сабаби, оралиқ масофа сақлаш йўқ, 2-3 кишидан ортиқ тўпланиш мумкин эмас эди, никобларни тақмаганларни ҳам учратиш мумкин, машиналарнинг махсус рухсатномалари йўқ.
Бу ҳолат ҳар куни 11:30 - 19:00 соат оралиғида бўлади. Нима учун бу ҳолатга нисбатан чора-тадбирлар кўрилмайди? Бирор ташкилот борми буни назорат қилгани? Ёки Вилоят ҳокимининг гаплари бу ҳолатни четлаб ўтадими?
Айтишингиз мумкин, шу бозор бизга нима ҳалақит қиляпти деб... Лекин ўша ерга атига битта касалланган одам келса хаммага юқтиради. Биз карантин интизомига сабр билан амал қилсак тез орада бемалол кўчага чиқишимиз мумкин бўлади. Барчаси ўзимизнинг қўлимизда.
🔻бошқа янгиликлар🔻
https://telegram.me/joinchat/AAAAAE4Mc3J9pVo4V_BrLQ