"Наманган ҳақиқати" | РАСМИЙ

@NamanganHaqiqati Yoqdi 0

Наманган вилоят ҳокимлигининг "Наманган ҳақиқати" газетаси расмий канали
Администратор: Алоқа, ахборотлаштириш ва дизайн бўлими раҳбари Абдуқаҳҳор ЮЛИБОЕВ
Мурожаатлар @Abduqahhor8180 да қабул қилинади.
Веб-сайт: namhaqiqat.uz
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Muallifga yozish
Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
25.10.2019 13:07
#АЙТИШЛАРИЧА

"Тонировка" нархи пасаймади

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати автотранспорт воситалари ойналарини тонировка қилиш нархлари пасайиши бўйича ҳукумат қарори ишлаб чиқилмаганлигини маълум қилди.

Амалдаги тартиб бўйича “тонировка” нархлари орқа ойна (лобовой) учун текин, орқа ён ойна учун эса қуйидагича:

жисмоний ва юридик шахсларга – БҲМнинг (базавий ҳисоблаш миқдори) 10 баравари (2 млн. 230 минг сўм);

хорижий давлатлар юридик шахсларига  – БҲМнинг 20 баравари (4 млн. 460 минг сўм).

Олд ва орқа ён ойналар учун (барча ён ойналар):

жисмоний ва юридик шахсларга – БҲМнинг 50 баравари (11 млн. 150 минг сўм);

хорижий давлатлар юридик шахсларига – БҲМнинг 80 баравари (17 млн. 840 минг сўм).

______________
Бизни кузатишда давом этинг!

Янада кўпроқ ва ишончли маълумотлар
➡️ @NamanganHaqiqati телеграм каналида

🌐 www.namhaqiqat.uz