"Наманган ҳақиқати" | РАСМИЙ

@NamanganHaqiqati Yoqdi 0

Наманган вилоят ҳокимлигининг "Наманган ҳақиқати" газетаси расмий канали
Администратор: Алоқа, ахборотлаштириш ва дизайн бўлими раҳбари Абдуқаҳҳор ЮЛИБОЕВ
Мурожаатлар @Abduqahhor8180 да қабул қилинади.
Веб-сайт: namhaqiqat.uz
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Muallifga yozish
Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
25.10.2019 13:07
🦠 | 2682 |

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 2682 тага етди

2020 йил 15 май соат 19:00 ҳолатига кўра,
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2682 (+30) нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 5 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси бўлиб, жорий йилнинг 13 май куни уларнинг 3 нафари Қозоғистондан, 2 нафари эса Россиядан келган.

25 нафар фуқаронинг касалланиш ҳолати эса (уларнинг 23 нафари Самарқанд вилоятидан, 2 нафари Тошкент шаҳридан) олдин касаллиги тасдиқланган 11 нафар бемор билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар орасидан аниқланди.

Айни пайтда юртимизда 2158 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб, ҳозирда мамлакатимизда соғайиш кўрсаткичи 80 фоизни ташкил қилмоқда.

Ўзбекистонда бугунги кунда 513 нафар бемор даволанмоқда.

Шифокорларимиз томонидан барча беморларга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

@ssvuz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

_______________
Бизни кузатишда давом этинг!

Янада кўпроқ маълумотлар
➡️ @NamanganHaqiqati телеграм каналида

🌐 www.namhaqiqat.uz