Ўйлашимча? dan repost
Сиз дейлик прокуратура, ички ишлар, суд ёки халқ таълими, адлия ва бошқа давлат ташкилотларига шикоят билан мурожаат қилдингиз. Ишингизга эътибор қаратишмади, ўрганиш жараёнида қонунбузарликларга йўл қўйди.
Кейин амалдор, хуллас, давлат идораси ходими қонуний иш юритмаётганини, юқори турувчи идораларга айни масала юзасидан ёзишингизни айтасиз. У эса пинагини бузмайди. Чунки у ёзган шикоятингиз айланиб, айнан унинг қўлига келиб тушишини яхши билади.
Андишали, уялиб, қимтиниб, жонидан ўтиб кетганда шикоят қилувчиларга бу ҳолатда икки карра қийин. Бундай инсонлар давлат ходимининг қонунни бузгани юзасидан ими-жимида ўша ташкилотнинг марказий аппаратига шикоят қилади. Фуқаро унга марказий аппаратдан кимдир қўнғироқ қилиб, бу ҳолатни ўрганса керак, деб ўйлайди. Унга эса ўша қонунни бузган одам телефон қилади. Тугади.
Мана шу ғалати занжирни ҳеч қачон тушунмаганман.
@i_think_uz