NAMOZ NORMUMIN IJODI


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Siyosat


Bu kanalda siyosatchi va yozuvchi Namoz Normuminning maqolalari va video suhbatlari o'rin oladi


Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Siyosat
Statistika
Postlar filtri


Оллоқулов ИИБ ходимини жароҳатлади – ИИБ
3-саҳифа

20:25visibility9118
image
Фарғона вилоятида “Хақиқат, тараққиёт ва бирдамлик” партиясини тузиш учун имзо тўплаш жараёнида Хидирназар Оллоқулов бир нечта тарафдорлари билан икки нафар ички ишлар ходимига тан жароҳати етказган. Бу ҳақда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
ИИБнинг айтишича, шу йилнинг 7 июнь куни соат 09:10 да вилоятнинг Фарғона шаҳридаги “Ислом Каримов” номидаги санъат саройи ҳудудида Хидирназар Оллоқулов “Хақиқат, тараққиёт ва бирдамлик” деб номланган партиясини тузиш мақсадида имзо тўплаш ишлари олиб борган. Мазкур жараён вақтида Оллоқулов ва бир нечта фуқаролар (шахси аниқланмоқда) ўртасида низоли ҳолат юзага келган.
Бошқарманинг қайд этишича, мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Хидирназар Оллоқуловнинг Фарғона шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига қилган мурожаати Ички ишлар ходимлари томонидан белгиланган тартибда қабул қилинган.
Шунингдек, ИИО ФМБ биносининг ташқарисида Хидирназар Оллоқулов 1971 йилда туғилган фуқаро М.У. билан ўзаро тушунмовчилик оқибатида жанжаллашиб кетган.
“Гўёки унинг имзо йиғиш жараёнига ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан аралашув бўлаётганлигини асоссиз важ қилиб, шаҳар ИИО ФМБ ҳудудига қайтиб кириб, Ички ишлар органлари ходимлари билан жанжал уюштирган. ИИО ходимларининг қонуний талабига бўйсунмасдан, фукаро Хидирназар Оллоқулов ўз тарафдорлари А.Ш. ва Т.Ш. билан фаол қаршилик кўрсатиб, ўз хизмат вазифасини бажараётган икки нафар ички ишлар ходимига тан жароҳати етказган”, дейилади хабарда.
Баёнотда ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилган. Бироқ Хидирназар Оллоқулов ва унинг тарафдорлари ИИБ ходимларига айнан қандай тан жароҳати етказган, суд-тиббий экспертизаси тайинланган ё йўқлиги, ходимларнинг ҳозирги аҳволи ва жароҳатлари ҳақида маълумот берилмаган.
Маълумот учун, Хидирназар Оллоқулов Сурхондарё вилоятида туғилган. У иқтисодчи олим, иқтисод фанлари доктори, профессор, доцент ҳисобланади. 2002 йилнинг майидан 2004 йилнинг июнигача Термиз давлат университетининг ректори лавозимида фаолият юритган.
Оллоқулов 2020 йилдаги интервьюлардан бирида Ўзбекистондаги иқтисодий ва ижтимоий аҳволни кескин танқид қилган чиқишидан кейин кенг оммага танилган.
https://qalampir.uz/news/ollok-ulov-iib-khodimini-zharo%D2%B3atladi-iib-83987




Ўз навбатида, Аллақуловнинг тарафдорлари партиянинг YouTube каналида Фарғонадаги имзо йиғиш чоғида провокацияга дуч келишганини қайд этишган. Уларнинг иддаосича, ИИБга борган Аллақулов бир неча тарафдори билан биргаликда ўша ерда бир неча соатдан бери тутиб турилибди, фаолларнинг қўлларига кишан урилган.

Профессор Хидирназар Аллақулов ва партия фаоллари “Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик” партиясини тузиш учун имзо йиғиш мақсадида 20 май куни Андижонга борганида бир гуруҳ номаълум шахслар ҳужумига учрагани ҳақида Озодлик аввалроқ хабар қилган эди. https://www.ozodlik.org/a/farg-onadagi-mojaro-viloyat-iib-xidirnazar-allaqulovni-ichki-ishlarning-ikki-xodimiga-jarohat-yetkazganini-iddao-qildi/32449125.html


Фарғонадаги можаро: Вилоят ИИБ Хидирназар Аллақулов ва тарафдорлари ички ишларнинг икки ходимига жароҳат етказганини иддао қилди
Мухолифатчи Хидирназар Аллақулов қарийб уч йилдан буён Ўзбекистонда сиёсий партия тузишга уриниб келади
Мухолифатчи Хидирназар Аллақулов қарийб уч йилдан буён Ўзбекистонда сиёсий партия тузишга уриниб келади

“Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик” партиясини тузиш мақсадида имзо тўплаш учун Фарғона шаҳрига борган профессор Хидирназар Аллақулов ва унинг тарафдорлари 7 июнь куни яна можаро марказида қолди.

Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси маълумотига кўра, Хидирназар Аллақулов чоршанба куни Фарғонадаги “Ислом Каримов” номли санъат саройи ҳудудида юзага келган низоли ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБга (Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига) мурожаат қилган. Қайд этилишича, профессорнинг мурожаати ички ишлар ходимлари томонидан белгиланган тартибда қабул қилинган.

“Шунингдек, ИИО ФМБ биносининг ташқарисида фуқаро Аллақулов Х. фуқаро 1971 й.т. М.У. билан ўзаро тушунмовчилик натижасида жанжаллашиб, гўёки унинг имзо йиғиш жараёнига ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан аралашув бўлаётганлигини асоссиз важ қилиб, шаҳар ИИО ФМБ ҳудудига қайтиб кириб, ички ишлар органлари ходимлари билан жанжал уюштирган”, дейилган расмий муносабатда “фуқаро Аллақулов Х. ўз тарафдорлари А.Ш. ва Т.Ш. билан фаол қаршилик кўрсатиб, хизмат вазифасини бажараётган икки нафар ички ишлар ходимига тан жароҳати етказишган”и иддао қилинган.

Баёнотда айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани қўшимча қилинган.

Ўз навбатида, Аллақуловнинг тарафдорлари партиянинг YouTube каналида Фарғонадаги имзо йиғиш чоғида провокацияга дуч келишганини қайд этишган. Уларнинг иддаосича, ИИБга борган Аллақулов бир неча тарафдори билан биргаликда ўша ерда бир неча соатдан бери тутиб турилибди, фаолларнинг қўлларига кишан урилган.

Профессор Хидирназар Аллақулов ва партия фаоллари “Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик” партиясини тузиш учун имзо йиғиш мақсадида 20 май куни Андижонга борганида бир гуруҳ номаълум шахслар ҳужумига учрагани ҳақида Озодлик аввалроқ хабар қилган эди.Фарғонадаги можаро: Вилоят ИИБ Хидирназар Аллақулов ва тарафдорлари ички ишларнинг икки ходимига жароҳат етказганини иддао қилди
Мухолифатчи Хидирназар Аллақулов қарийб уч йилдан буён Ўзбекистонда сиёсий партия тузишга уриниб келади
Мухолифатчи Хидирназар Аллақулов қарийб уч йилдан буён Ўзбекистонда сиёсий партия тузишга уриниб келади

“Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик” партиясини тузиш мақсадида имзо тўплаш учун Фарғона шаҳрига борган профессор Хидирназар Аллақулов ва унинг тарафдорлари 7 июнь куни яна можаро марказида қолди.

Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси маълумотига кўра, Хидирназар Аллақулов чоршанба куни Фарғонадаги “Ислом Каримов” номли санъат саройи ҳудудида юзага келган низоли ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБга (Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига) мурожаат қилган. Қайд этилишича, профессорнинг мурожаати ички ишлар ходимлари томонидан белгиланган тартибда қабул қилинган.

“Шунингдек, ИИО ФМБ биносининг ташқарисида фуқаро Аллақулов Х. фуқаро 1971 й.т. М.У. билан ўзаро тушунмовчилик натижасида жанжаллашиб, гўёки унинг имзо йиғиш жараёнига ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан аралашув бўлаётганлигини асоссиз важ қилиб, шаҳар ИИО ФМБ ҳудудига қайтиб кириб, ички ишлар органлари ходимлари билан жанжал уюштирган”, дейилган расмий муносабатда “фуқаро Аллақулов Х. ўз тарафдорлари А.Ш. ва Т.Ш. билан фаол қаршилик кўрсатиб, хизмат вазифасини бажараётган икки нафар ички ишлар ходимига тан жароҳати етказишган”и иддао қилинган.

Баёнотда айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани қўшимча қилинган.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ТЕЗКОР ХАБАР: Х.АЛЛОҚУЛОВ ФАРҒОНАДА КАЛТАКЛАНДИ ВА ҚАМАЛДИ


ҚУРЪОНДА МУНОФИҚЛАР ҲАҚИДА ОЯТЛАРДАН
"Ва одамлардан, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирдик, дейдиганлари бор. Ҳолбуки, улар мўмин эмаслар. Улар Аллоҳни ва иймон келтирганларни алдамоқчи бўладилар. Ва ҳолбуки, сезмасдан ўзларини алдайдилар. Уларнинг қалбларида (мунофиқлик) касаллиги бор. Аллоҳ касалларини зиёда қилди. Ва уларга ёлғон гапирганлари учун аламли азоб бор. Ва агар уларга, ер юзида фасод (бузғунчлик)қилманг, дейилса, биз фақат ислоҳ қилувчилармиз, дейдилар. Огоҳ бўлинг, улар, фақат улар фасодчи (бузғунчи)лардир, лекин ўзлари сезмайдилар"
(Бақара сураси, 8-12 оятлар)


Zabonlar ham gapirmay qo'ydi,
Bo'yinlar ham ko'tarmaydi bosh.
Belbog'idan yigitlar to'ydi,
Oqmas bo'ldi qora ko'zdan yosh.
Shunday o'tar yolg'on saylovlar,
Kim qoqadi ruhlardan gardni?
So'zni yutib bizning soqovlar,
Ko'mib kelar har kuni dardni...
N.N
07.06.23


Zafarbek Solijonov dan repost
🇫🇮 Финландияда тезлик оширган қоидабузарга 121 минг евро жарима белгиланди

Кунузга кўра, 76 ёшли бизнесмен Андерс Виклёф белгиланган тезликни 32 км/соатга оширган. Тартиб посбонлари бу унинг учинчи қоидабузарлиги эканини инобатга олиб, бир ҳафталик даромадига тенг жарима ёзишган. Андерс йирик ишбилармон ва унинг компаниясининг йиллик даромади 350 млн еврога тенг.

Айрим ҳолларда қарор қонуний бўлиши мумкин, бироқ адолатсиз бўлади. Бу ҳолатда ҳам қонуний, ҳам адолатли деса бўлади. Чириган ғарб😁

👉 @Zafarbek_Solijonov


Najmiddin Ermatov dan repost
ПУБЛИЦИСТИК ШЕЪР

Ҳозирча чўпоннинг суруви
Сочилиб юрибди яйловда.
Ҳозирча далада ўт сийрак,
Сигири ҳалиям байловда.
Кейинроқ ўйлайди Қомусни,
Кейинроқ қатнашар сайловга.

Ҳозирча деҳқоннинг дарди мўл,
Журат йўқ қилмоққа шикоят.
Ҳокимлар гоҳида сўкса ҳам,
Шукрки, ер қилди иноят.
Кузгача ҳосилни йиғса бас,
Қизиқмас ҳозирча сиёсат.

Ҳозирча савдогар бозорда
Молини сотолмай оввора.
Шундоқ ҳам қийпинчоқ бошини
Солиб не қилади ғавғога?
Юрт ҳақда бошқалар қайғурсин,
Бошқалар топишсин бир чора.

Ҳозирча мулланинг ўйи кўп,
Аёллар ёпиқроқ кийса бас.
Йигитлар олдирмай соқолин,
Ҳар айтган гапига кўнса бас.
Давлатнинг ҳукми ўз йўлига,
Сиёсат охират ишимас.

Ҳозирча бир гала тепутат,
Қўй санаб ётибди мудрабон.
Ҳозирча сайловга анча бор,
Ҳозирча ҳаёти чароғон.
Ҳозирча уйғониш шарт эмас,
Бошида турса бас шу сарбон.

Ҳозирча ҳокиму тўранинг
Ҳукмдир чиқарган ҳар саси.
Қомус не, қонун не, ҳозирча
Сўзидан паст эрур ҳаммаси.
Ўзгарса ўзгарсин, фарқи не?
Бу юртда яшамас боласи.

Ҳозирча кексалар қумсайди
Гугуртлар бир тийнлик пайтларни:
“Шукрки, ҳалиям Оға бор,
Бўлмаса, биз шўрлик қайтардик?
Нон нархи тушмади, ўзинг кўр,
Бирор иш бўлмади айтарлик”.

Ҳозирча ёшларнинг дардини
Тинглашга қулоқ йўқ арзирли.
Гар “сурса” не бўлар, гар қолса,
Нима ҳам қиларди хайрли.
Тепани кексалар банд этган,
Ҳаққини ололмас айириб.

Ўртада бир авлод оввора,
Ҳозирча етади саботи.
На четда, на юртда дарди бор,
Тинч ўтса бўлгани ҳаёти.
Берса ер, гар урса, бемалол,
Оёқни узатиб ўлади.

Айтгандай, ҳозирча аёлнинг
Бошида нўхта бор, қўлида тушов.
Айтгандай, ҳозирча аёлнинг
Сўзига қулоқ ҳам солмайди биров.
Айтгандай, ҳозирча аёлга
Бутун бир жамият эга ҳамда ғов.

Шукрки, ҳозирча умид бор,
Бир ховуч уйғоқ бор, бор ҳали имкон.
Бир ёруғ қон бордир оқарга,
Айтарга сўз бордир бегумон.
Бир ёвқур руҳ бордир шуурда,
Ватан бор—арзирли берса жон.

Н.Э.
Июнь, 2022

https://t.me/Najmiddin_Ermatov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
БЎКАДА МИЛИЦИЯ ҚИЙНАБ ЎЛДИРГАН ФУҚАРО ЖАСАДИ


Charchab ketyapman dunyodan, arang tushunib, dunyoning dam olish yeri emasligini... N.N


HTBDP dan repost
ҲТБД Партияси раиси ўринбосари М.Убайдуллаев бугун 2023 йил 6 июн куни Фарғона вилояти Фарғона шаҳри ИИБга ташриф буюриб, 2023 йил 7-8 июн кунлари ҲТБД Партиясининг ўтказадиган сиёсий тадбирида жамоат тартибини сақлашни сўраб, ариза-хабарнома қолдирди. Ушбу ариза-хабарномани ўзини "Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш" бўлими ходими деб таништирган Азиз исмли ходим бирданига қабул қилиб олмаган бўлса-да, лекин қабул қилиб олди ҳамда Андижонда ҲТБД Партияси ташкилий қўмита аъзоларига нисбатан қилинган ғайриқонуний ҳаракатлар ҳақида хабарлари борлигини маълум қилди.

https://t.me/htbdp_xujjatlar


HTBDP dan repost
Хабар берганимиздагидек 2023 йил 7-8 июн кунлари соат 08:00 дан бошлаб ҲТБД Партияси ташкилий қўмита аъзолари Фарғона шаҳридаги И.Каримов номидаги санъат саройи биноси олдида имзолар йиғиш сиёсий тадбирини ўтказишади. Бизга етиб келган, аммо тасдиқланмаган хабарларга кўра И.Каримов номидаги санъат саройи биноси атрофидаги ўриндиқлар эртага, яъни 2023 йил 7 июн кунғ таъмирланар экан.
ҲТБД Партияси ташкилий қўмита аъзолари жойлашган хонадонда WI-FI хизмати номаълум сабаларга кўра ишламай қолган ҳамда шу хонадон жойлашган кўчада чироқ ўчиб қолган.
Юқорида келтирганларимизни ҲТБД Партияси ташкилий қўмита аъзолари "тасодиф" га йўйишди.


ELTUZ dan repost
Журналист Ибрат Сафо ёзади: Бу шунчаки “ИИБ ўлиги чиқди” сўзларини Google’да қидирувга берганда чиқиб келаётган баъзи исмлар. Ҳаммаси эмас. Ва фақат охирги уч йилда юз берганлари. Тафсилотларини ўқисангиз, бу шўрпешоналар оғир бир жиноят ҳам қилмагани аён бўлади – кимдир ичиб жанжал қилган, кимдир алимент тўламаган, яна кимдир мол ўғирлаган, бир ўсмир эса газли ичимлик сувини олиб пулини бермаган.
2020 йил, май – Алижон Абдукаримов, 44 ёш, Андижон шаҳри, Андижон вилояти;
2020 йил, июль – Орифжон Назаров, 34 ёш, Қўшработ тумани, Самарқанд вилояти;
2021 йил, июль – Ҳасан Хушматов, ёши номаълум, Денов тумани, Сурхондарё вилояти;
2021 йил, июль – Нурсоат Муҳаммадиев, 51 ёш, Нишон тумани, Қашқадарё вилояти;
2021 йил, август – Азиз Аҳмедов, 39 ёш, Каттақўрғон тумани, Самарқанд вилояти;
2022 йил, январь – И.Т. (исми ва ёши номаълум) Ғиждувон тумани, Бухоро вилояти;
2022 йил, февраль – Юсуф Султонов, 37 ёш, Миришкор тумани, Қашқадарё вилояти;
2022 йил октябрь – Равшанбек Абдусатторов, 15 ёш, Қўқон шаҳри, Фарғона вилояти;
2023 йил, июнь – Ҳафизуллоҳ Турғунбоев, 21 ёш, Чилонзор тумани, Тошкент шаҳри;
Бугун Бўка туманида терговга жалб қилинган 36 ёшли гумонланувчи шахс қийноқ оқибатида вафот этганини ИИБ хабар қилди. Исми У.С. деб берилди.
Бу ўлим ҳолатлари ҳали матбуотга сизиб чиққанлари ва фақат менга дуч келганлари, чунки бу борада статистика олиб бормайман. Аслида буни олиб борувчи инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Ўзбекистон ичида бўлиши керак. Халқаро ҳисоботларда буларнинг бари “death in custody”, яъни ҳибсдаги ўлим дея таснифланади - деразадан отворишса ҳам, ўзини ташласа ҳам. Майли, халқаро ҳисоботлар ўз йўлига, чунки катта халқаро сиёсатда бу ўлимлар катта роль ўйнамайди. Лекин, шу давлат фуқаролари нега ўз ҳимоячилари назорати остида ўлаётгани борасида кимдир халққа ҳисобот бериши ва буни тўхтатишга қаттиқ бел боғлаши керакмасми? Энг юқори раҳбарлар бу борада лом-мим демаслиги ва ИИБ, прокуратура матбуот хизматлари шунчаки хабарларни ланкадек тепиб қайтаришига қаралса, келажакда бу борада нимадир ўзгаришига умид қилиш қийин. @eltuz2022


ЛЎЛИЛАР КИМЛАР? Abror Zohidov
2s
·
Бўкада содир бўлган воқеа фонида лўлилар диққат марказига тушди
Шу боис уларга оид маълумотлар билан билганимча бўлишгим келди:
1. Хабарларда “Лўли миллати” дейиляпти. Лўлилар миллат эмас, элат ҳисобланади;
2. Уларнинг жипслигига кўпчилик ҳайратга тушяпти. Чиндан ҳам Бўкада ўз қавми вакилининг ўлимига лўлилар жиддий норозилик билдиришди ва билдиришяпти. Умумий муаммо қаршисида бирлашиш ва курашиш лўлиларнинг қон-қонига сингиб кетган. Айниқса оқсоқоллари нимагадир буюрса, сўзсиз бажаришади. Қўполдек туйилишсада, бир-бирлари билан тортишиб туришсада, аҳиллик борасида ибрат бўлгудек улар;
3. Лўли аёли тиланчилик қилиши мумкин, ўғирлик қилиши мумкин ҳатто. Аммо ўз танасини сотмайди;
4. Кўпчилик лўлиларни динсиз ҳисоблайди. Ўзбекистон ҳудудида яшовчи лўлиларнинг деярли ҳаммаси Исломга эътиқод қилади. Намозларни мунтазам адо этмаслиги мумкин, жамоатларда кўринмаслиги мумкин, аммо эътиқодда умумиятла диндошларимиздир;
5. Яна оммада лўлиларда ҳужжат бўлмайди, шунинг учун жавобгарликка тортилмайди деган тор тушунча мавжуд. Бу ҳам эскирган. Лўлилар ҳам биз каби Ўзбекистон фуқаролари, паспортга эга. Қизиғи, катта ёшлилари ҳужжатида “миллати” деган жойига кўпроқ “лўли” деб ёзилган бўлса, ёшларида “ўзбек” деб ёзилганлари ҳам кўп учрайди;
6. Нисбатан оз бўлсада, лўлилар орасида ҳам зиёлилари, давлат ишларида ишлайдиганлари етишиб чиққан. Қизиғи, милиционерлар, IT соҳаси вакиллари ҳам бор.
Қисқа қилиб айтганда улар ҳам инсон ва инсонларга оид ҳуқуқларга эга ҳамда ҳурматга лойиқ. Ана шунақа!
P.S.: Қайсидир маълумотда хато қилган бўлсам, ёки сизда уларни тўлдириш бўйича фикр бўлса, очиқ мулоқотга тайёрман.
Аброр Зоҳидов


ЛЎЛИЛАР КИМЛАР?




Тавбамга минг таяндим мен,
Иймонимга суяндим мен,
Қилганимдан уялдим мен,
Роббим мени кечирурму,
Кавсаридан ичирурму?
Санаб бўлмас гуноҳларим,
Тўхташ билмас бу оҳларим,
Йўқдир борар даргоҳларим,
Роббим мени кечирурму,
Кавсаридан ичирурму?
Ўткинчи бир ҳаёт экан,
Бор йўғи оз соат экан,
Пушаймонлик ҳам дод экан,
Роббим мени кечирурму,
Кавсаридан ичирурму?
Яхшиларим дуо қилинг,
Биз ҳам бор, деб садо қилинг,
Мени ғамдан жудо қилинг,
Роббим мени кечирурму,
Кавсаридан ичирурму?
Таваккулга тўла кўнглим,
Қўрқув билан ўтар куним,
Очиларму тавба гулим,
Роббим мени кечирурму,
Кавсаридан ичирурму?
Намозларда сафдошларим,
Истиғфорда қардошларим,
Етармикан бардошларим,
Роббим мени кечирурму,
Кавсаридан ичирурму?
Намоз НОРМЎМИН
05.06.23 https://t.me/N_Normumin


Sherzod Husan
43d ·
Кўрмуридлар ва Неожадидлар
* нашид эшитганларни қамаяпти
* расмий имомлар маʼрузасини тарқатганларни жаримага тортяпти
* жума билан табриклаганларга жарима соляпти
* бозорда соқоли борларни йиғиб соқолини қиряпти
* Америкадаги диний эркинлик ҳақидаги хабарни чиқаришга қўймаяпти
* болаларни масжидга қўймаяпти
* рўмоли борларни ўқишдан, ишдан четлаштиряпти
* янги мадраса ва масжидлар очилишига йўл қўймаяпти
* диний таълимга қаршилик қиляпти
* гумонланувчини тергов қиламан деб ўлдириб қўйяпти
Аммо, лекин, Бироқ, хаммасига Сардор Салим ва неожадидлар айбдор


NAMOZ NORMUMIN IJODI dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.