Ҳурматли истеъмолчилар!
Аҳолига янада сифатли электр энергия етказиб бериш мақсадида бугун 4 июнь куни вилоятимиздаги айрим подстанция ва шахобчаларининг электр қурилмаларининг жорий таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу сабабдан Кармана туманининг "Бешкент", “Талқоқ”, “Алишер Навоий”, “Фарход” маҳаллаларида соат 10:00 дан 13:00 гача, Навбаҳор туманининг “Арабхона” ва “Кўҳрон” маҳаллаларида соат 9:00 дан 13:00 гача электр энергияси таъминотида вақтинча узилиш бўлиши мумкин. Бундан ташқари, Нурота туманининг 35 кВли ҳаво электр узатиш тармоғида таъмирлаш ишлари бажарилмоқда, шу сабабдан “Қизилча”, “Темирқовуқ” ва “Сентоб” маҳаллалари худудида соат 11:00 гача электр энергияси таъминотида узилиш бўлиши мумкин.
Электр таъминоти бўйича саволлар, мурожаатлар ва шикоятларингиз бўлса 1154 қисқа рақамига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз.
Электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
"Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ Матбуот хизмати.