Эй ўғул!
☆━━━━•❃°•°❀°•°❃•━━━━☆
❀Эй ўғул, ўқигил ушбу хатимни,
Бежавоб қолдирма насиҳатимни.
❀ Худо Каломиға эҳтиром айла,
Мажийдни ҳофизанг ичра авайла!
❀Уйингни ҳар бурчи каломга тўлсин,
“Бисмиллаҳ” дегину, фалаклар кулсин,
❀Унутма бу ишни, тарк этма ҳар он,
Осиб қўйиш учун келмаган Қуръон!
❀Қанча кўп ўқилса, титилса Китоб,
Худонинг олдида камаяр итоб.
❀Китобнинг янгиси зўр китоб эмас,
Қуръони янги уй файзли эмас.
❀Қадимда совчилар солишса оғиз,
Каломни текшириб, сўрарканлар қиз.
❀Уй учун саналмиш энг гўзал одоб –
Титилган жойнамоз, эскирган китоб...
❀Бахт қўйиб юбормас десанг қўлингни,
“Фотиҳа”ни ўқиб, очгил йўлингни.
❀Кейин “Бақара”дан хулосалар ол,
Қанча чуқур кетсак, кучаяр хаёл.
❀Сайр этмоқ бўлибсан, ўғлим, Қуръонга,
Меҳмон бўлиб кетгин “Оли Имрон”га.
❀Ҳикоятлар тинглаб Мусо, Ийсодан,
Ўзингга хитоблар топгил “Нисо”дан.
❀Ўқиб сан сураи Мужодалани,
Топурсан Аллоҳга қанча нолани.
❀Калом юрагига қани, йўл олсин,
Деб сени қаршилар сураи Ёсин.
❀Кутиб олган бўлса гўзал “Таборак”,
Ўғилчам, улуғ бахт бўлсин муборак!
❀“Ар-Роҳман”ни ўқи бўстонда яйраб,
Сенга жўр бўлғуси булбуллар сайраб.
❀Ўқийвер, нолангдан титрасин олам,
Айла шайтонларнинг рангини сомон.
❀"Мўминун”ни ўқи, ҳис қилиб, англаб,
Мўминлар аслига қайтсинлар тинглаб.
❀“Кофирун”ни ўқи, аҳдингни бергин,
Тўғри йўлдасан-ку, кўксингни кергин!
❀Худонинг динига ким кўтарса қўл,
Сураи Таббатдан кўрсатиб қўй йўл!
❀Амал қил, кирдингми қутлуғ қасрга,
Мувофиқ яшасанг, бас, “вал ъаср”га.
❀Ўқи “Фил” сурасин, бағрини тилсин –
Янги Абраҳалар охирин билсин!
❀Ул улуғ Воқеа бўлмасдан аввал,
“Воқеа” сурасин ўқигин жадал!
❀“Қория”ни ўқи, йиғласин олам,
Ўшал оғир Кунга тайёрлан, болам!
❀Ихлос ила ўқи “Ихлос” сурасин,
У сани маҳшарда йўқлаб сўрасин!
❀Топганда олсин у шафоатига,
Худо изни ила ҳимоятига.
❀"Ихлос” қиёматнинг ажиб сиридир,
Худо Каломининг учдан биридир.
❀“Иза жаа”ни ўқи ҳаловатолди,
Фатҳ кунлари ҳам яқинлаб қолди.
❀ “Фалақ” зулматидан истагин паноҳ,
Яхшилаб ўқисанг, асрайди Аллоҳ!
❀“Ан-Нос”нинг маъниси “одамлар” эрур,
Алар ҳам юракка зарарлар берур.
❀Ушбу сура билан тугайди Қуръон,
“Садақаллоҳ” деб қўй ўқигач ҳар он.
❀ Чунки бу одамнинг сўзлари эмас,
Ҳатто пайғамбар ҳам китобим демас.
❀Ибни Масъуд бунда сўзламиш ғоят:
“Дунёдан афзалдир ҳар қандай оят!”
❀Энди ўйлаб кўргин не ўқиганинг,
Миллионлаб дунёни ҳис қилган танинг...
❀Малаклар пойингда тўшарлар гилам,
Қуръон қарши олар шафоат билан.
❀Болам, бундоқ бахтни топа олмассан,
Гар қадрин англасанг, ёпа олмассан!
❀Тушуниб қолсанг гар Қуръон лаззатин,
Инкор этар эдинг дунё роҳатин.
❀Ман ўзим бу йўлда кула олмадим,
Қуръон хизматчиси бўла олмадим.
❀Болам, такрорлама хатоларимни,
Қабул қил бу холис нидоларимни.
❀Қуръонни олгин-да, кўзингни ёшла,
Боболаринг кутар... Тиловат бошла!
☆━━━━•❃°•°❀°•°❃•━━━━☆
✏️Хайрулла Ҳамидов
♻️УЛАШИНГ👇
https://telegram.me/Muxlisuz
━━━━━━━━━━
☆━━━━•❃°•°❀°•°❃•━━━━☆
❀Эй ўғул, ўқигил ушбу хатимни,
Бежавоб қолдирма насиҳатимни.
❀ Худо Каломиға эҳтиром айла,
Мажийдни ҳофизанг ичра авайла!
❀Уйингни ҳар бурчи каломга тўлсин,
“Бисмиллаҳ” дегину, фалаклар кулсин,
❀Унутма бу ишни, тарк этма ҳар он,
Осиб қўйиш учун келмаган Қуръон!
❀Қанча кўп ўқилса, титилса Китоб,
Худонинг олдида камаяр итоб.
❀Китобнинг янгиси зўр китоб эмас,
Қуръони янги уй файзли эмас.
❀Қадимда совчилар солишса оғиз,
Каломни текшириб, сўрарканлар қиз.
❀Уй учун саналмиш энг гўзал одоб –
Титилган жойнамоз, эскирган китоб...
❀Бахт қўйиб юбормас десанг қўлингни,
“Фотиҳа”ни ўқиб, очгил йўлингни.
❀Кейин “Бақара”дан хулосалар ол,
Қанча чуқур кетсак, кучаяр хаёл.
❀Сайр этмоқ бўлибсан, ўғлим, Қуръонга,
Меҳмон бўлиб кетгин “Оли Имрон”га.
❀Ҳикоятлар тинглаб Мусо, Ийсодан,
Ўзингга хитоблар топгил “Нисо”дан.
❀Ўқиб сан сураи Мужодалани,
Топурсан Аллоҳга қанча нолани.
❀Калом юрагига қани, йўл олсин,
Деб сени қаршилар сураи Ёсин.
❀Кутиб олган бўлса гўзал “Таборак”,
Ўғилчам, улуғ бахт бўлсин муборак!
❀“Ар-Роҳман”ни ўқи бўстонда яйраб,
Сенга жўр бўлғуси булбуллар сайраб.
❀Ўқийвер, нолангдан титрасин олам,
Айла шайтонларнинг рангини сомон.
❀"Мўминун”ни ўқи, ҳис қилиб, англаб,
Мўминлар аслига қайтсинлар тинглаб.
❀“Кофирун”ни ўқи, аҳдингни бергин,
Тўғри йўлдасан-ку, кўксингни кергин!
❀Худонинг динига ким кўтарса қўл,
Сураи Таббатдан кўрсатиб қўй йўл!
❀Амал қил, кирдингми қутлуғ қасрга,
Мувофиқ яшасанг, бас, “вал ъаср”га.
❀Ўқи “Фил” сурасин, бағрини тилсин –
Янги Абраҳалар охирин билсин!
❀Ул улуғ Воқеа бўлмасдан аввал,
“Воқеа” сурасин ўқигин жадал!
❀“Қория”ни ўқи, йиғласин олам,
Ўшал оғир Кунга тайёрлан, болам!
❀Ихлос ила ўқи “Ихлос” сурасин,
У сани маҳшарда йўқлаб сўрасин!
❀Топганда олсин у шафоатига,
Худо изни ила ҳимоятига.
❀"Ихлос” қиёматнинг ажиб сиридир,
Худо Каломининг учдан биридир.
❀“Иза жаа”ни ўқи ҳаловатолди,
Фатҳ кунлари ҳам яқинлаб қолди.
❀ “Фалақ” зулматидан истагин паноҳ,
Яхшилаб ўқисанг, асрайди Аллоҳ!
❀“Ан-Нос”нинг маъниси “одамлар” эрур,
Алар ҳам юракка зарарлар берур.
❀Ушбу сура билан тугайди Қуръон,
“Садақаллоҳ” деб қўй ўқигач ҳар он.
❀ Чунки бу одамнинг сўзлари эмас,
Ҳатто пайғамбар ҳам китобим демас.
❀Ибни Масъуд бунда сўзламиш ғоят:
“Дунёдан афзалдир ҳар қандай оят!”
❀Энди ўйлаб кўргин не ўқиганинг,
Миллионлаб дунёни ҳис қилган танинг...
❀Малаклар пойингда тўшарлар гилам,
Қуръон қарши олар шафоат билан.
❀Болам, бундоқ бахтни топа олмассан,
Гар қадрин англасанг, ёпа олмассан!
❀Тушуниб қолсанг гар Қуръон лаззатин,
Инкор этар эдинг дунё роҳатин.
❀Ман ўзим бу йўлда кула олмадим,
Қуръон хизматчиси бўла олмадим.
❀Болам, такрорлама хатоларимни,
Қабул қил бу холис нидоларимни.
❀Қуръонни олгин-да, кўзингни ёшла,
Боболаринг кутар... Тиловат бошла!
☆━━━━•❃°•°❀°•°❃•━━━━☆
✏️Хайрулла Ҳамидов
♻️УЛАШИНГ👇
https://telegram.me/Muxlisuz
━━━━━━━━━━