Muxlis.uz

@Muxlisuz Yoqdi 2

Muxlis.uz Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг давлат руйхатидан утган диний-маърифий сайти. Гувоҳнома №0979.
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCGt1nBM6xdcZO0dkwovXLkQ?view_as=subscriber
Facebook:https://www.facebook.com/muxlis.uz
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Musiqa


Muallifga yozish
Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Musiqa
Indeksga qo‘shilgan
18.05.2017 10:37
reklama
TGAlertsBot
Каналингиз репостлари ва эсловлари ҳақида хабар беради.
SearcheeBot
Telegram-каналлар оламидаги сизнинг йўлбошчингиз.
TGStat Bot
Telegram'дан чиқмай туриб каналлар статистикасини олиш
69 432
ta obunachilar
~13.6k
1 ta e’lon qamrovi
~154.5k
kunlik qamrov
~12
ta e’lon 1 kunda
19.6%
ERR %
66.3
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
1023 ta kanal eslovlari
3 ta e’lonlar eslovlari
659 ta repostlar
AJR LOYIXASI
16 Oct, 08:43
Sammuslim.uz
muhsin.uz
bukhari.uz
Islomota.uz
Zamaxshariy.uz
Oliymahad.uz
Fitrat.uz
Nasihat.uz
Vakillik.uz
imon.uz
Termiziy.uz
VOIZ.UZ
Ravza.uz
Tasbeh.uz
Hidoyat.uz
mp3Muslim.uz
Muslimun.uz
Muslim.uz
••❉Qoriyalar❉••
Photos for muslims
••❉Qoriyalar❉••
Vakillik.uz
Islomota.uz
Zamaxshariy.uz
imon.uz
Tartil.uz
Sammuslim.uz
bukhari.uz
Termiziy.uz
Oliymahad.uz
Nasihat.uz
Fitrat.uz
Ravza.uz
Tasbeh.uz
mp3Muslim.uz
Muslim.uz
Muslimun.uz
••❉Qoriyalar❉••
••❉Qoriyalar❉••
••❉Qoriyalar❉••
••❉Qoriyalar❉••
••❉Qoriyalar❉••
Musilmonlar Kanali
••❉Qoriyalar❉••
@Muxlisuz iqtibos olgan kanallari
Bintu Sodiq
Muslim.uz
Mabrur.uz
Bintu Sodiq
Fotiha.uz
Bintu Sodiq
Bintu Sodiq
Bintu Sodiq
Bintu Sodiq
Bintu Sodiq
Bintu Sodiq
Bintu Sodiq
Bintu Sodiq
Bintu Sodiq
Bintu Sodiq
Bintu Sodiq
Fotiha.uz
Shavkat Mirziyoyev_press-service
26 Aug, 18:29
Fotiha.uz
6 Aug, 17:33
Odilxon qori_official
Iqro.uz
Vakillik.uz
Islomota.uz
Tartil.uz
Hanafiy.uz
Aqida.uz
Hidoya.uz | Rasmiy kanal
Ravza.uz
kukaldosh.uz
Tasbeh.uz
bukhari.uz
Paziyletuz
Muslimun.uz
imon.uz
alberuniy.uz
Fitrat.uz
Muslim.uz
28 Jul, 13:20
muhsin.uz
Xojabuxoriy.uz
Irfon.uz
nasafziyo.uz
Hazratnavoi.uz
Oliymahad.uz
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
Muxlis.uz 18 Oct, 14:30
​​📚Қуръон ўқиш одоблари

🔹Қуръон ўқишнинг хорижий одоблари:
☆━━━━•❃°•°❀°•°❃•━━━━☆
1.
Қуръондан кўп ўқиш мустаҳаб.

2. Қироат учун , албатта, таҳоратли бўлиш.

3. Тоза жойда қироат қилиш − суннат, энг афзал жой эса масжиддир.

4. Қиблага юзланиб, хушуъ, виқор, сакина билан ўтириш.

5. Таъзим ва поклик учун мисвок тутиш.

6. Қироатдан аввал тааввуз мустаҳабдир.

7. Ҳар бир сура бошида, Тавба сурасидан ташқари, басмала айтиш.

8. Тартиб билан ўқиш − суннат.

9. Мусҳаф тартиби бўйича ўқиш − суннат.

10. Бир сурани ўқиса, охиригача ўқиш − суннат.

11. Сажда оятидан сўнг тезда сажда қилиш − суннат.

12. Мусҳафдан ўқиш ёддан ўқишдан кўра фазилатлироқдир. Чунки қараб ўқиш талаб қилинган ибодатдир.

13. Қироатни чиройли овози билан безаш − суннат.

14. Улуғворлик билан ўқиш − мустаҳаб.

15. Йиғлаш, маҳзунлик ва хушуъ − мустаҳаб.

16. Қироатни ичда қилиш − мустаҳаб. Тўғри бир мақсадда жаҳрий тиловат қилиш жоиз.
═════ ◈ ═════

🔸Қуръон ўқишнинг дохилий одоблари

1.
Тадаббур ва тафаҳҳум (оятларни тушунишга ҳаракат қилиш).

2. Қуръон бизнинг фаҳмимизга етиб келиши учун Аллоҳ уни қанчалар латиф қилиб қўйганига назар солиш.

3. Бу бир башарнинг каломи эмаслигини билиш.

4. Бирор оят ўқиётганда, унга тегишли нарсани тафаккур қилиб туриш.

5. Маънони тушунишдан хаёлини тўсиб қўймаслик.

6. Билиш керакки, ундаги бор нарса ибрат учундир.
═════ ◈ ═════

🔹Мусҳаф олдидаги одоблар:

1.
Баланд ерга қўйиш, устига ҳатто илм китобини ҳам қўймаслик.

2. Ерга қўймаслик. Бу баъзи уламолар наздида ҳаромдир.

3. Олдига келтирилганда ўрнидан туриш.

4. Мусҳафни хушбўйлантириш мустаҳабдир.

5. Уни кумуш билан безаш жоиз.

6. «Мусҳабчи» ёки «Масжидчи» дейилмайди. Чунки Аллоҳга тегишли бўлган ҳамма нарса улуғдир.

7. Нажас ерга қўйиш − ҳаром.
☆━━━━•❃°•°❀°•°❃•━━━━☆
♻️УЛАШИНГ👇
https://telegram.me/Muxlisuz
━━━━━━━━━━
👍 16
😍 6
To‘liq o‘qish
Muxlis.uz 18 Oct, 12:42
👍 69
😍 26
Muxlis.uz 18 Oct, 09:47
dan repost: Muxlis.uz
Энг яхши видео маърузалар ва роликлар
Muxlis.uz 18 Oct, 07:52
Эй ўғул!
☆━━━━•❃°•°❀°•°❃•━━━━☆
❀Эй ўғул, ўқигил ушбу хатимни,
Бежавоб қолдирма насиҳатимни.

❀ Худо Каломиға эҳтиром айла,
Мажийдни ҳофизанг ичра авайла!

❀Уйингни ҳар бурчи каломга тўлсин,
“Бисмиллаҳ” дегину, фалаклар кулсин,

❀Унутма бу ишни, тарк этма ҳар он,
Осиб қўйиш учун келмаган Қуръон!

❀Қанча кўп ўқилса, титилса Китоб,
Худонинг олдида камаяр итоб.

❀Китобнинг янгиси зўр китоб эмас,
Қуръони янги уй файзли эмас.

❀Қадимда совчилар солишса оғиз,
Каломни текшириб, сўрарканлар қиз.

❀Уй учун саналмиш энг гўзал одоб –
Титилган жойнамоз, эскирган китоб...

❀Бахт қўйиб юбормас десанг қўлингни,
“Фотиҳа”ни ўқиб, очгил йўлингни.

❀Кейин “Бақара”дан хулосалар ол,
Қанча чуқур кетсак, кучаяр хаёл.

❀Сайр этмоқ бўлибсан, ўғлим, Қуръонга,
Меҳмон бўлиб кетгин “Оли Имрон”га.

❀Ҳикоятлар тинглаб Мусо, Ийсодан,
Ўзингга хитоблар топгил “Нисо”дан.

❀Ўқиб сан сураи Мужодалани,
Топурсан Аллоҳга қанча нолани.

❀Калом юрагига қани, йўл олсин,
Деб сени қаршилар сураи Ёсин.

❀Кутиб олган бўлса гўзал “Таборак”,
Ўғилчам, улуғ бахт бўлсин муборак!

❀“Ар-Роҳман”ни ўқи бўстонда яйраб,
Сенга жўр бўлғуси булбуллар сайраб.

❀Ўқийвер, нолангдан титрасин олам,
Айла шайтонларнинг рангини сомон.

❀"Мўминун”ни ўқи, ҳис қилиб, англаб,
Мўминлар аслига қайтсинлар тинглаб.

❀“Кофирун”ни ўқи, аҳдингни бергин,
Тўғри йўлдасан-ку, кўксингни кергин!

❀Худонинг динига ким кўтарса қўл,
Сураи Таббатдан кўрсатиб қўй йўл!

❀Амал қил, кирдингми қутлуғ қасрга,
Мувофиқ яшасанг, бас, “вал ъаср”га.

❀Ўқи “Фил” сурасин, бағрини тилсин –
Янги Абраҳалар охирин билсин!

❀Ул улуғ Воқеа бўлмасдан аввал,
“Воқеа” сурасин ўқигин жадал!

❀“Қория”ни ўқи, йиғласин олам,
Ўшал оғир Кунга тайёрлан, болам!

❀Ихлос ила ўқи “Ихлос” сурасин,
У сани маҳшарда йўқлаб сўрасин!

❀Топганда олсин у шафоатига,
Худо изни ила ҳимоятига.

❀"Ихлос” қиёматнинг ажиб сиридир,
Худо Каломининг учдан биридир.

❀“Иза жаа”ни ўқи ҳаловатолди,
Фатҳ кунлари ҳам яқинлаб қолди.

❀ “Фалақ” зулматидан истагин паноҳ,
Яхшилаб ўқисанг, асрайди Аллоҳ!

❀“Ан-Нос”нинг маъниси “одамлар” эрур,
Алар ҳам юракка зарарлар берур.

❀Ушбу сура билан тугайди Қуръон,
“Садақаллоҳ” деб қўй ўқигач ҳар он.

❀ Чунки бу одамнинг сўзлари эмас,
Ҳатто пайғамбар ҳам китобим демас.

❀Ибни Масъуд бунда сўзламиш ғоят:
“Дунёдан афзалдир ҳар қандай оят!”

❀Энди ўйлаб кўргин не ўқиганинг,
Миллионлаб дунёни ҳис қилган танинг...

❀Малаклар пойингда тўшарлар гилам,
Қуръон қарши олар шафоат билан.

❀Болам, бундоқ бахтни топа олмассан,
Гар қадрин англасанг, ёпа олмассан!

❀Тушуниб қолсанг гар Қуръон лаззатин,
Инкор этар эдинг дунё роҳатин.

❀Ман ўзим бу йўлда кула олмадим,
Қуръон хизматчиси бўла олмадим.

❀Болам, такрорлама хатоларимни,
Қабул қил бу холис нидоларимни.

❀Қуръонни олгин-да, кўзингни ёшла,
Боболаринг кутар... Тиловат бошла!
☆━━━━•❃°•°❀°•°❃•━━━━☆
✏️Хайрулла Ҳамидов

♻️УЛАШИНГ👇
https://telegram.me/Muxlisuz
━━━━━━━━━━
👍 98
😢 28
😍 10
To‘liq o‘qish
Muxlis.uz 18 Oct, 05:15
Attached file
Muxlis.uz 18 Oct, 04:57
dan repost: Muxlis.uz
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/Muxlisuz
Muxlis.uz 17 Oct, 16:09
♻️Дўстларингизга ҳам юборинг!
👉🏽https://telegram.me/Muxlisuz
Жамоатдан дуо сўранг👉@muxlisbot
Muxlis.uz 17 Oct, 16:05
dan repost: Muxlis.uz
🌙Жума кунининг одоби ва қилиниши зарур бўлган гўзал амаллар

Аллоҳ таоло яратган кунларнинг энг афзали жума кунидир. У куннинг улуғ фазилатлари бор бўлиб, қуйдагича суннат ва одобларга тақсимланади.

1) Ғусл қилиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Жума куни ғусл қилиш ҳар бир балоғатга етган кишининг бурчидир”.

(Имом Бухорий (879) ривояти)

Давоми👇| @muxlisuz |
Жума кунининг одоби ва қилиниши зарур бўлган гўзал амаллар
Аллоҳ таоло яратган кунларнинг энг афзали жума кунидир. У куннинг улуғ фазилатлари бор бўлиб, қуйдагича суннат ва одобларга тақсимланади. 1) Ғусл қилиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Жума куни ғусл қилиш ҳар бир балоғатга етган кишининг бурчидир”.  (Имом Бухорий (879) ривояти) 2) Покланиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким жума куни ғусл қилса, қўлидан келганича покланса, сочини ёғласа, уйидаги атирдан сепса, сўнг масжидага бориб, одамлар орасидан ҳатлаб…
To‘liq o‘qish
Muxlis.uz 17 Oct, 14:12
​​Ажал яқинлашмоқда

– Машғулот кўплигидан охири кўринмаяпти.

– Нафс кейин бажарарман деб муҳлат қўйишдан тўхтамаяпти.

– Эртага тавба қиларман.....

– Эртадан намозни ўз вақтида мукаммал ўқишни бошлайман.

– Эртадан суннат (нафл) намозларни ўқишни бошлайман.

– Эртадан Қуръон вазифамни давом эттираман.

– Эртага....эртага...., деб айтиб турганида тўсатдан ажал келиб, жонини олиб кетади. Шунда у:

"То қачон улардан бирига ўлим келганида: "Парвардигор, мени (яна ҳаётга) қайтаринглар. Шояд, мен қолган умримда яхши амал қилсам", деб қолур. Йўқ, (у асло ҳаётга қайтарилмас)", (Мўъминун сураси, 99‑100‑оятлар).

Эртанг учун бугунданоқ амал қилиб қол, чунки ажал қачон келишини билмайсанку?!

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/Muxlisuz
👍 104
😔 49
To‘liq o‘qish
Muxlis.uz 17 Oct, 13:07
#мақола
ИСЛОМДА ВАТАНПАРВАРЛИК ТУШУНЧАСИ

Маълумки, инсонга берилган энг бебаҳо неъматлардан бири – ўз Ватанида яшашдир. Чунки Ватан унинг киндик қони тўкилган, гўдаклик чоғи ўтган, илк қадамларини қўйган, ёшлик, кексалик даврларини сурадиган, хотиралари муҳрланган, ота-боболарининг юрти, фарзанду набиралари улғайган заминдир! Аллоҳ таоло ҳар бир инсонга ватанни севиш ва унга муҳаббат қўйиш табиатини ато этган.
...
Давоми👇 |@muxlisuz
ИСЛОМДА ВАТАНПАРВАРЛИК ТУШУНЧАСИ
Маълумки, инсонга берилган энг бебаҳо неъматлардан бири – ўз Ватанида яшашдир. Чунки Ватан унинг киндик қони тўкилган, гўдаклик чоғи ўтган, илк қадамларини қўйган, ёшлик, кексалик даврларини сурадиган, хотиралари муҳрланган, ота-боболарининг юрти, фарзанду набиралари улғайган заминдир! Аллоҳ таоло ҳар бир инсонга ватанни севиш ва унга муҳаббат қўйиш табиатини ато этган. Исломда ватанга муҳаббат бу – туғилиб ўсган юртига нисбатан эъзоздан иборатдир! Демак, мусулмон киши ватанини севади! Унинг иқболи учун ҳаракат…
👍 16
😍 8
To‘liq o‘qish
Muxlis.uz 17 Oct, 10:30
Алломалар ибрати

🎙Одилхон қори Юнусхон ўғли

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/Muxlisuz
Attached file
👍 38
Muxlis.uz 17 Oct, 09:15
ҲАЁТ НИМА❓

— Ҳаёт нима? — сўрадим бир куни бобомдан.
— Азон билан намоз ораси, — деб жавоб қилдилар.

— Бу нима дегани? Умр шунчалар қисқами, бобожон?
Табассум қилиб дедилар:
— Сен нима деб ўйлагандинг. Ҳаёт шунчалар қисқа. Лекин у азон билан ўша намозни биласанми?

— Йўқ, билмайман.
— У шундай азонки, намози йўқ. У шундай намозки, азони йўқ.

— Улар нима, бобожон?
— Эсингдами, Толиб амакинг янги туғилган чақолоқнинг қулоғига азон айтганди. Ўша намозсиз азон бўлади.

— Азонсиз намоз-чи, бобожон?
Юзимга термулдилар. Термулдилар ва:
— Бир куни бобонгнинг паймонаси тўлиб, қазо қилганида, уни ҳам билиб оласан, болам, — дедилар.

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/Muxlisuz
👍 196
To‘liq o‘qish
Muxlis.uz 17 Oct, 06:22
129. Агар, роса ҳаракат қилсангиз ҳам, хотинлар ўртасида адолатли бўла олмассизлар. Бир йўла мойил бўлиб кетиб, (баъзисини) муаллақга ўхшатиб қўйманг. Агар ислоҳ ва тақво қилсангиз, албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир.

Ушбу ояти каримада зикр этилаётган, «Хотинлар ўртасида адолат» кўп хотинли эрнинг хотинларига нисбатан қалбидаги муҳаббати борасидадир. Яъни, қанча уринсангиз ҳам, ҳаракат қилиб тиришсангиз ҳам, қалбингиздаги мойилликда ҳамма хотинларингизга нисбатан бир хил бўла олмайсиз, дейилмоқда.

«Агар, роса ҳаракат қилсангиз ҳам, хотинлар ўртасида адолатли бўла олмассизлар».

Чунки бу нарса , яъни, аёл кишига бўлган муҳаббат режа билан, ўлчов билан бўладиган нарса эмас. Бу борада қалб эгасига қулоқ солмайди, унинг амрига итоат этмайди. Ҳар қандай эр хотинлари орасида зоҳирий ишларда тўлиқ адолат қила олади, аммо қалбидан бўладиган муҳаббатга келганда, узрли.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ва бошқа муҳаддислар
Абдуллоҳ ибн Зайддан қилган ривоятда қуйидагилар айтилади:
«Оиша онамиз ҳикоя қилишларича: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хотинлари орасида тақсимни адолат билан қилар эдилар.
Сўнгра: «Эй бор Худоё! Бу ўзим эга бўлган нарсадаги тақсим. Сен Ўзинг эга бўлиб, мен эга бўлмаган нарсада мени маломат қилмагин», дер эдилар».

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг кўнгил майллари Оиша онамизга нисбатан алоҳида бўлганлиги маълум ва машҳурдир. Исломда кўп хотинли киши ўз иродасига боғлиқ ишларда хотинлари ўртасида тўлиқ адолат қилишга амр қилинган. Уй-жой ва нафақа масаласида, муомала, бирга ётиш, эру хотинлик ҳуқуқларини адо этиш ва бошқа шунга ўхшаш масалаларда тўлиқ адолат лозим. Аммо инсон иродасига боғлиқ бўлмаган масала–муҳаббат масаласига келсак, унда ҳар қанча уринса ҳам, адолат бўлмаслиги оятнинг ўзида айтиб турилибди. Лекин, узрли эканмиз, деб ҳаддан ошириб юбориш ҳам мумкин эмас:

«Бир йўла мойил бўлиб кетиб (баъзисини) муаллақга ўхшатиб қўйманг».


Яъни, кўнглингизда муҳаббати ўрнашган баъзи хотинингизга бир йўла мойил бўлиб кетиб, хотинларингизнинг баъзисини муаллақ аёлга ўхшатиб қўйманг. «Муаллақ аёл» деб хотин бўлиб хотин эмас, боши очиқ бўлиб, боши очиқ эмас, аросат бир ҳолда қолган аёлга айтилади. Эри сафарга кетиб ғойиб бўлди. Эрим бор, деса, ўлигининг ҳам, тиригининг ҳам хабари йўқ. Эрим йўқ, деса, бор эди, талоқ ҳам қилмаган эди. Бундай муаллақлик азоб, шунинг учун ояти карима эрни бу масалада адолатли бўлишга чорламоқда. Кўп хотинли эр яхши кўрган хотини билан доимо бирга бўлиб, бошқасини тарк этса, шариатга ҳеч тўғри келмайди.

«Агар ислоҳ ва тақво қилсангиз, албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир».

Эр-хотинлик ишларида ҳам доимо ислоҳни кўзда тутиб, тақво билан иш юритиш лозим. Инсон ўзининг барча имкониятларини ишга солиб, оиласини бузмасликка, сақлаб қолишга ҳаракат қилиши керак.

Тафсири ҳилол
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Каналга уланиш учун линкнинг устига босинг!
https://telegram.me/Muxlisuz
👍 51
😍 14
To‘liq o‘qish
Muxlis.uz 17 Oct, 06:22
Нисо сураси, 129-оят
Mishary Alafasi

Каналга уланиш учун линкнинг устига босинг!
https://telegram.me/Muxlisuz
Attached file
Muxlis.uz 17 Oct, 06:22
Muxlis.uz 17 Oct, 05:00
#Ҳикмат

Умр саодати бу кунинг саодати билан бошланади. Бу кунинг саодати бомдод намози билан бошланади. Ким бомдод намозини қолдирмасдан, вақтида ўқиса, Аллоҳ унинг қалбида умр бўйи саодатни жойлайди.

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/Muxlisuz
Алҳамдулиллаҳ🍀 209
Muxlis.uz 16 Oct, 14:10
Мен: "Нима учун масжидга намоз ўқиш учун чиқмайсан", десам.
У: "Менга ҳидоят сўраб дуо қилинг", деди.
Мен: "Ундай бўлса ишингга бормайсан", десам,
У: "Нима учун?" деди.
Мен: "Сенга ризқ сўраб дуо қиламан!" дедим.
У, иккинчи гапимдан қаноат ҳосил қилмади, лекин аввалги сўзига қаноат ҳосил қилишимни мендан истади.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/Muxlisuz
👍 202
👎 2
To‘liq o‘qish
Muxlis.uz 16 Oct, 13:01
Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/Muxlisuz
👍 128
😍 31
Muxlis.uz 16 Oct, 12:25
Агар ўликлар гапирса нима юз берар эди?

Агар ўликлар гапирса, бу яшаётган дунёингиз фақат Аллоҳ учун бўлса яшашга арзийди, деб айтишар эди.

Агар ўликлар гапирса, Аллоҳ учун қилинган сажда ва тундаги ўқилган икки ракат намоз қабрларингизда нур таратувчидир, деб айтишар эди.

Агар ўликларингиз гапирса, ғийбатчи ва одамларни обрўларини тўкиш учун гапирадиганларни сўзлашдан тўхташга буюришар эди. Чунки, қабрда танҳо ётилганида бу нарсалар фойда бермайди. Балки, фойда берадиган нарса Аллоҳни зикридир, деб айтишар эди.

Агар ўликларингиз гапирса, фаноликка юз тутувчи ҳовлиларни бунёд қилиш ўрнига солиҳ амалларингиз билан қабрларингизни обод қилишга киришинглар. Ахир умрингизнинг аксар қисмини ўша ҳовлингизни безаш учун зое қилдингизку? деб айтишар эди.

Каналга обуна бўлинг!👇
https://telegram.me/Muxlisuz
👍 94
To‘liq o‘qish
Muxlis.uz 16 Oct, 09:53
#ибрат
┏━━━━•❃°•°❀°•°❃•━━━━┓

Саҳобий аёллардан бири Умму Салим (р.а.)нинг бир фарзанди бор эди. Эр-хотин фарзандини жуда яхши кўрардилар. Бир куни тунда фарзанди касалликдан вафот этади. Аёл эрининг бу хабарни эшитиб, азобланишини хоҳламайди. Фарзанд доғида қовурилаётган аёл эрининг ишдан келиб: «Боланинг аҳволи яхшими?» деган саволига: «Яхши, тинчиб қолди», деб жавоб беради. Эри «Аёлим бола дам олаяпти, демоқчи шекилли», деб ўйлайди ва: «Аллоҳга шукр», деб қўяди. Аёл зийнатланиб, гўзал ҳолатда кечани эри билан бирга ўтказади. Тонг отгач, аёл эрига: «Агар бизда қўшнимизнинг омонати бўлса ва уни сўраб келса, қайтариб берармидингиз?» деб сўрайди. Эри: «Албатта, қайтариб бераман», дейди. Аёл шунда Аллоҳ ўз омонатини олганини айтади... Бу қандаям гўзал сабр!!

┗━━━━•❃°•°❀°•°❃•━━━━┛
✏️ОДИЛХОН ҚОРИ ЮНУСХОН ЎҒЛИ
📚ЖАННАТ КАЛИТИ КИТОБИДАН.


@Muxlisuz ^ @Muxlisbot
👍 115
😍 26
To‘liq o‘qish