𝐌𝐔𝐑𝐒𝐇𝐈𝐃 𝐔𝐙 | Расмий канал


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


🕌Тошкент вилояти Нурафшон шаҳри марказий «Тўй тепа» жоме масжидининг расмий саҳифаси.

🌐 Бизнинг расмий саҳифаларимиз.
👉 taplink.cc/murshid.uz

Биз билан боғланиш:
📞 +9989331307700

Диний саволлар учун:
☎️ +998781503344

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


АЛЛОҲНИ УНУТМОҚ

1-қисм

Аллоҳ буюрадики:
— Сизлар Аллоҳни унутиб қўйган (яъни, У зотнинг амр-фармонларига итоат этмаган), бас (шундан кеййн, Аллоҳ) уларга ўзларини ҳам унуттириб қўйган кимсалар каби бўлмангиз! Ана ўшалар фосиқ-итоатсиз кимсалардир (Ҳашр сураси,
19-оят.)
Бир кун Пайғамбаримиз (с.а.в.)дан сўрашди:
— Мўмин ким-у, мунофиқ ким?
Расулуллоҳ буюрдилар:
— Мўмин намоз ўқийди, рўза тутади. Мунофиқ кимса ҳайвондай еб-ичади, намоз ўқимайди ва Аллоҳнинг ўртага қўйган ахлоқ асосларига зид ҳаёт кечиради. Мўмин музтариб (изтиробда қолган) ва қийналаётганларга ёрдам бериш ва Аллоҳдан мағфират тилаш билан машғулдир. Мунофиқ эса ҳою-ҳавас кетида, очкўзлиқ билан чор тарафга ташланиш билан машғулдир. Мўмин ёлғиз Аллоҳга суянади, ундан бошқасини ҳақиқий халоскор деб билмайди. Мунофиқ эса Аллоҳдан бошқа ҳар нарсага сиғинади, ёлғиз Аллоҳга таваккул қилмайди. Мўмин динини пулга ва мол-мулкка сотмайди, олдин дин-иймон, сўнгра мол-мулк ва пулдир. Мунофиқ эса динини пулга сотади, унинг учун пул ва мол-мулк диндан ҳам, иймондан ҳам устун туради. Мўмин Аллоҳдан бошқа ҳеч бир зотдан қўрқмайди, мунофиқ эса, Аллоҳдан бошқа ҳар кимдан қўрқади. Мўмин гуноҳ қилишдан сақланади, Аллоҳ учун кўз ёши тўкади. Мунофиқ эса, гуноҳ қилишдан тоймайди, доимо кулади. Мўмин ёлғиз қолиб, қалбида Аллоҳ севгисини кучайтиришни яхши кўради. Мунофиқ ёлғизликни севмайди, тинимсиз инсонлар билан аралашиб ўтиришдан роҳатланади. Мўмин тузатишни, ислоҳни севади, бузғунчиликдан тийилади, мунофиқ эса бузғунчиликни севади ва бу бузғунчиликнинг охирида хайрия тўпламоқчи бўлади. Мўмин фақат Аллоҳнинг амри бўлгани учун ёмонликларга тўсқинлик қилади, эзгу амаллар қилинишини истайди. Мунофиқ эса ўз манфаатини кўзлаб тўсқинлик қилади ёки буюради. Ҳатто ёмон нарсаларни ташвиқ қилади, яхши нарсалар йўлига ғов бўлади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ буюради:
- Мунофиқ эркаклар ва мунофиқ аёллар бир-бирларидандирлар (бир-бирларини давом эттирадилар).
Улар ёмонликка буюрадилар, яхшиликдан тўхтатадилар ва (Аллоҳ йўлида инфоқ-эҳсон қилишдан) қўлларини тиядилар. Улар Аллоҳни унутишгач, Аллоҳ ҳам уларни унутади. Албатта, мунофиқлар фосиқ-итоатсиздирлар".
- Аллоҳ мунофиқ ҳамда иймонсизларга улар абадий қоладиган жаҳаннам оташини ваъда қилдики, ўша улар учун етарлидир. Аллоҳ уларни раҳматидан четга чиқарди. Улар учун битмас-туганмас азоб бордир (Тавба сураси, 68-оят.).
- Албатта, Аллоҳ барча мунофиқ ва иймонсизларни жаҳаннамга жамлагувчидир
(Нисо сураси, 140-оятнинг сўнги).
Иймонсизлар ва мунофиқлар куфр қилаёттанларида ёки нифоқ кўтарган пайтларида ўлсалар, улар учун абадий жаҳаннам азоби бордир. Кўрилганидек, оятда олдин «муно-фиқлар» келган. Чунки мунофиқлар иймонсизлардан ҳам шарир (бузуқи) ва хатарлидирлар.
Яна Раббимиз буюради:
— Албатта, мунофиқлар дўзахнинг энг тубан жойида бўлурлар. Ва улар учун бирон мададкор топа олмайсиз! (Нисо сураси, 145-оят) Ҳадисда шундай буюрилган:
— Мунофиқ икки бегона сурув орасида қолиб, бир у сурувга, бир бу сурувга қўшилмоқчи бўлган, лекин ҳар икки сурувда ҳам бегона бўлгани учун уларнинг ҳеч бирига киролмаган қўйга ўхшайди.
Шунга ўхшаб, икки юзлама инсонлар (мунофиқлар) ҳам ёт бўлиб қоладилар: на иймонлилар ёнида барқарор тура оладилар, на иймонсизлар ёнида!..
Аллоҳ жаҳаннамни ётга қават қилиб яратди ва шундай буюрди:
— У кимсаларнинг барчалари учун ваъда қилинган жой, шак-шубҳасиз жаҳаннамдир. Унинг етти дарвозаси бўлиб, ҳар бир дарвозадан уларнинг бир тўдаси кирур (Ҳижр сураси, 43-44-оятлар)

⏳Давоми бор...

Бизнинг расмий саҳифалар
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
https://taplink.cc/murshid.uz


#ҲАДИС

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Албатта дин осондир. Бирор киши дин билан тортишса уни енгиб қўяди. Бас, шундай экан, ўрта ҳол бўлган тўғри йўлни лозим тутиб, мўътадилига яқин бўлинглар..»

(Имом Бухорий ривояти).

Бизнинг расмий саҳифалар
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
https://taplink.cc/murshid.uz


#КУН_ОЯТИ

«Албатта, Аллоҳ адолатга, чиройли амаллар қилишга ва қавм-қариндошга яхшилик қилишга буюрур ҳамда бузуқлик, ёмон ишлар ва зўравонликлардан қайтарур...»

Наҳл сураси, 90 оят.


Бизнинг расмий саҳифалар
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
https://taplink.cc/murshid.uz


#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ_ТАҚВИМИ

2025/1446 ЙИЛ 20-ЯНВАРЬ ДУШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

⏰ ТОНГ -     06:19
⏰ ҚУЁШ -    07:42
⏰ ПЕШИН - 12:33
⏰ АСР -        15:43
⏰ ШОМ -      17:29
⏰ ХУФТОН - 18:44

“... албатта, намоз мўминларга
вақти тайин фарз бўлгандир”
(Нисо сураси 103-оят)


Бизнинг расмий саҳифалар
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
https://taplink.cc/murshid.uz


#АНБИЁЛАР_ҚИССАСИ

🎙 № 22 Исо алайҳиссалом
📂 Пайғамбарлар тарихи

▶️ Афзал Рафиқов

Бизнинг расмий саҳифалар
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
https://taplink.cc/murshid.uz


#МАҲСУС_ДАЙЖЕСТ

Ҳафта давомида Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида фаолият олиб бораётган диний соҳа вакиллари томонидан амалга оширилган ишлар тафсилотлари билан қисқа хабарларда танишинг.


🔘 13-январь санасида, шаҳар бош имом-хатиби Абдурашид домла Рустамов, «Саид ибн Ваққос» жоме масжидига ташриф буюрди.
👉 Батафсил...

🔘 14-январь санасида, «Саид ибн Ваққос» жоме масжидида "Иймон ва унинг рукнлари" мавзусида маъруза қилинди.
👉 Батафсил...

🔘 14-январь санасида Тошкент вилояти Бекобод туманида намунавий-амалий тадбир бўлиб ўтди.
👉
Батафсил...

🔘 16-январь санасида, шаҳар бош имом-хатиби Абдурашид домла Рустамов, «Исмат ота» жоме масжидида олиб борилаётган қурилиш жараёнлари билан танишди.
👉 Батафсил...

🔘 17-январь санасида, «Тўй тепа» жоме масжидида, "Жамиятдаги салбий иллатлар – дабдабабозлик ва исрофгарчилик" мавзусида жума намози адо этилди.
👉 Батафсил...

Нурафшон шаҳар Тўй тепа жоме масжиди Ахборот хизмати.

Бизнинг расмий саҳифалар
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
https://taplink.cc/murshid.uz


ҒАФЛАТ

2-қисм


Давоми... 1қисми

Абу Али Даққоқ (Абу Али Даққоқ - ҳижрий II-III аср мутасаввифларидан бири. Унинг сабр, таваккул, тақво, Аллоҳдан қўрқиш - кўз ёши, маъюслик мавзуларидаги асарлари тасаввуф оламида машҳурдир) ҳикоя қилади:
— Бир солиҳ зот бор эди. Замонасининг буюк олими эди. бир пайт хасталанди. Кўргани бордим. Атрофида талабалари ўтирган эди. У зот эса йиғлар эди.
Дедим:
— Эй устоз, нега йиғлайсиз? Дунёдан кўчаяпман дебми?
Деди:
— Йўқ, дунёдан кўчаётганимга эмас, намозимни мазмунсиз ўтказганимга йиғлайман.
Дедим:
— Яъни қандай? Сиз намозингизни тўла-тўкис адо этардингиз-ку?! Деди:
- Ҳа, тўкис намоз ўқирдим. Фақат бугунгача доим ғафлатда сажда қилдим, ғафлатда саждадан бошимни кўтардим. Мана энди ғафлатда ўляпман.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) дан нақл этилган бир хабар шундайдир: -Аршда шу шаклда ёзув бор:
- Мен (Аллоҳ) менга итоат этганнинг истакларини бераман, ишини йўлга қўяман. Мени севганни севаман. Мени чақирганга жавоб бераман. Афв тилаганни афв этаман.
Ақлли мусулмон Аллоҳдан қўрқади, унга итоат этади. Ибодатларини ёлғиз Аллоҳ учун қилади. Унинг ҳукмига ва тақдирига рози бўлади. Бошига тушган мусибатларга сабр қилади. Эришган неъматларининг шукрини қилади. Аллоҳнинг берганига қаноат этади. Ҳаром ва ғайриқонуний йўл билан топилган фойдаларга илтифот қилмайди.
Аллоҳ таоло қудсий ҳадисда буюрадики:
- Ким Менинг ҳукмимга ва тақдиримга рози бўлмаса, балоларга сабр қилмаса, неъматларимга шукрона билдирмаса ва берганимга қаноат қилмаса, у ўзига Мендан бошқа илоҳ топиб олсин!
Бир киши Ҳасан Басрий (Хасан Басрий - энг атоқли тобеинлардан бўлиб, ҳадис ва фиқҳда буюк олимлардандир. Хижрий 21 йилда туғилган. Ўлими 110/728 й. Ҳэ. Алининг қўл остида тарбияланган. Саҳобалардан 130 зот билан учрашган. Басрада дафн этилган) га:
- Мен Аллоҳ йўлида бўлишдан завқ олмайман! - деганида, Ҳасан Басрий:
- Эҳтимол, сен ўзида Аллоҳ қўрқуви бўлмаган бир одамнинг юзига қараган бўлсанг керак, - деб жавоб берган экан.
Бошқа бир киши айни сўроқни Боязид Бастомий (Боязид Бастомий - зоҳидлик ва тасаввуфга янги ўлчов, янги мезонлар олиб кирган сўфийлардан биридир. Унинг тасаввуфий ҳаётида сархушлик, шиддаткорлик, юксак ҳаяжон, дунёнинг ўткинчилигини ёдда тутиш ҳоллари ҳукм суради. Ана шу хусусиятлари билан Ҳаллож ва ибн Арабийга таъсир ўтказган. Вафоти 261/874 й.) га берганида мана бу жавобни олган эди:
- Сен Аллоҳга эмас, итоатга ибодат киласан. Ибодатдан завқ олмоқчи бўлсанг, итоатга эмас, Аллоҳга ибодат эт.
Бир одамнинг қопи йўқолади, кимга берганини ҳеч эслаёлмайди. Бир кун намоз ўқиётганда қопи кимдалиги эсига тушиб қолади. Намозни битирганда қулига қараб бақиради: - Ҳой, фалон кишиникига бор, қопимизни сўра!
Қул:
- Қоп ундалигини қачон эсладингиз?
Хожа:
— Намозда!
Қул:
— У ҳолда сиз ибодат қилмай, қоп қидирибсиз!..
Қулнинг бу гўзал танбеҳи ва тўғри эътиқоди туфайли хожаси уни озод этади.
Ақли бор одам қалбини дунёга эмас, Аллоҳга беради.
Оқибатни ўйлайди ва охират учун ҳозирлик кўради. Шунинг учун ҳам Раббимиз буюради:
— Ким охират экинини истар экан, биз унга экинининг ҳосилини мўл-зиёда қилурмиз. Ким дунё экинини истар экан, биз унга ўшандан (дунё матоларидан) берурмиз ва унинг учун охиратда бирон насиба бўлмас! (Шўро сураси, 20-оят.)
Мол-мулкига муккасидан кетган инсоннинг қалбида Аллоҳ севгиси ва охират қайғуси бўлмайди. Ҳз. Абубакр — Аллоҳ ундан рози бўлсин! - қалбидаги Аллоҳ севгисига халал бермасин учун мол-мулкидан қирқ минг динорини яширинча, қирқ минг динорини ошкора садақага берганди. Шундайки, охирида ўзи ҳеч нимасиз қолганда севикли Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳамда ул зотнинг оила аъзолари дунё севгисидан ва дунёга берилишдан (топинишдан) қатъиян сақланишарди, қалбларида ёлғиз Аллоҳнинг муҳаббати ҳукмрон эди. Ана шу сабабларга кўра Аллоҳнинг Расули Пайғамбаримиз (с.а.в.) Ҳз.Фотимани турмушга чиқарганларида сеп сифатида фақатгина ошланган бир қўчқор пўстаги ила ичида хурмо дарахти пўстлоғининг толалари бўлган бир ёстиқ совға қилгандилар, холос.

©️Абу Ҳомид Ғаззолий
"Мукошафат ул қулуб" китобидан.

Бизнинг расмий саҳифалар
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
https://taplink.cc/murshid.uz


Тижоратнинг муҳим одобларидан бири савдонинг шаръий ҳукмларини билишдир. Бу ҳақда: «Бозоримизда динда фақиҳ бўлмаган одам савдо қилмасин», дейилган. Ушбу гап муаллифини топинг. 📙 «Ижтимоий одоблар»
So‘rovnoma
  •   Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам
  •   Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу
  •   Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу
  •   Энди билиб оламан
5 ta ovoz


ОТА-ОНАНГИЗНИНГ БУ СЎЗЛАРИГА ИШОНМАНГ!

Мисрлик ёзувчи Анис Мансурнинг ота-она ҳақида ёзган энг гўзал сўзлари:

"Ота-онанг сени ташлаб кетганларидан сўнг афсусланасан. Чунки сен уларга бирор ёрдам ёки бирор нарса таклиф қилганингда, улар "ҳожати йўқ", "керак эмас қўявер" дейишарди, сен эса уларга ишонардинг, виждонингни тинчлантирар эдинг – ҳақиқатан отамга керак эмас, онам ҳеч нарса истамаяпти, деб ўйлардинг.

Оталарингиз ва оналарингиз "ҳеч нарса керак эмас" деганларида уларга ишонманг. Улар буни сизни ўйлаб, сизни ҳолатингизни инобатга олиб ёки сиздан ҳижолат бўлиб айтишади... Сиз улардан сўрамасдан, уларга такаллуфлик қилмасдан, улардан рухсат олмасдан беринг, ҳадя қилинг.

Кўпчилик одамлар алдангани каби сиз ҳам отангизнинг қарилигига алданманг. Онангизнинг ёши улуғлиги, ожизлиги ёки соддалиги сизни алдаб қўймасин. Чунки уларнинг ҳар бирининг ичида эркалатишга ва эътиборга муҳтож бўлган бир бола яшайди".

©️Ҳомиджон домла Ишматбеков

Бизнинг расмий саҳифалар
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
https://taplink.cc/murshid.uz


#ҲАДИС

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Соқоли оқарган мусулмонни, Қуръонга амал қилиб, уни доим тиловат қилиб юрувчи қорини ҳамда одил подшоҳни ҳурмат қилиш билан Аллоҳни ҳурмат қилган бўлади»

(Имом Абу Довуд ривояти)

Бизнинг расмий саҳифалар
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
https://taplink.cc/murshid.uz


#КУН_ОЯТИ

"Ким менинг тўғри йўлимга эргашса, йўлдан озмас ва бахтсиз бўлмас"

Тоҳа сураси, 123 оят


Бизнинг расмий саҳифалар
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
https://taplink.cc/murshid.uz


#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ_ТАҚВИМИ

2025/1446 ЙИЛ 19-ЯНВАРЬ ЯКШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

⏰ ТОНГ -     06:20
⏰ ҚУЁШ -    07:43
⏰ ПЕШИН - 12:33
⏰ АСР -        15:41
⏰ ШОМ -      17:27
⏰ ХУФТОН - 18:43

“... албатта, намоз мўминларга
вақти тайин фарз бўлгандир”
(Нисо сураси 103-оят)


Бизнинг расмий саҳифалар
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
https://taplink.cc/murshid.uz


🎙 № 21 Закариё Алайҳиссалом
📂 Пайғамбарлар тарихи

▶️ Афзал Рафиқов

Бизнинг расмий саҳифалар
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
https://taplink.cc/murshid.uz


Қайси саҳоба шаънига Қуръоннинг Раъд ва Аҳқоф сураларида оят нозил бўлган? «Ҳадис ва Ҳаёт» 6-жуз
So‘rovnoma
  •   Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу
  •   Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу
  •   Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳу
  •   Энди билиб оламан
9 ta ovoz


ҒАФЛАТ

1-қисм

Ғафлат надоматни орттиради. Ғафлат неъматнинг қўлдан кетишига сабаб бўлади. Ғафлат Аллоҳ йўлини пардалайди. Ғафлат ҳасаднинг кучайишига, кишининг озорланишига сабаб бўлади.
Бир киши тушида устозини кўриб, сўрабди:
- Сизнингча, қандай пушаймон оғирроқ?
Устози:
— Ғафлат сабаб бўлган пушаймон? — деб жавоб берибди.
Яна бир киши тушида Зуннун Мисрийни (Зуннун Мисрий — маърифат султони, ўз даврининг маънавияти соҳасида энг юксак чўққига кўтарилган олим, Пайғамбаримиз ҳадисларидаги «камбағаллигим билан фахрланаман» ғоясини ўз ҳаёти билан исботлаган, Миср халқига ўзини ярамас қилиб кўрсатгани туфайли даҳрий лақабини олган улуғ сиймо эди (ўлими 245/859 й.) кўради ва шундай савол беради:
-Аллоҳ сенга нима деди?
Мисрий жавоб айлади:
— Мени ўз ҳузурида тикка турғазиб, шундай деди: «Эй ёлғончи, мени севганингни иддао қилардинг, ундай бўлса кейин нега ғафлатда ётдинг?!» Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам:
- Энг фазилатли жиҳод нафс тарбияси учун қилинган жиҳоддир, - деб марҳамат қилганлар.
НАФС инсонни ҳар он тўғри йўлдан оздириши мумкин, шу боис у билан тинимсиз курашиш керакдир.
НАФС ва уни васвасага солувчи шайтон эса қўзга кўринмайди. Кўриниб турган душман билан олишиш кўринмаётган душман билан олишишга қараганда осонроқки, буни айтиб ўтиришнинг ҳожати ҳам йўқ. Яна, васвасачи шайтон инсонда ўзига ёрдамчи топади. Бу нафснинг ҳавойи орзуларидир.
Агар шайтон ва нафс инсонни йўлдан оздирса, у киши Аллоҳнинг азобига дучор бўлади.
Айнан шу борада бир ҳикматли сўз бор. Айтадиларки:
— Кимнинг жанг майдонидан оти қочса, душманнинг қўлига тушади. Кимнинг ўзидан иймони қочса, Аллоҳнинг азобига учрайди. Иймонни қочирмаслик учун Аллоҳга сиғинамиз. Ғафлатдасан, қалбинг адашмоқда,
Умринг ўтди, гуноҳларинг қалашмоқда.
Солиҳлардан бири тушида отасини кўради, аҳволини сўрайди ва олган жавоби шу бўлади:
— Эй ўғил, ғафлат ичида яшадик, ғафлат ичида ўлдик. Ёқуб алайҳиссалом (Ёқуб алайҳиссалом - Қуръонда номи келтирилган пайғамбарлардан. Юсуф алайҳиссаломнинг отаси ва Исҳоқ алайҳиссаломнинг ўғлидир. Яна бир оти Исроил бўлгани сабабли бу сулоладан тарқалганларни Исроил ўгиллари ёки Бани Исроил дейилади. Катта ўғлининг оти Яҳуд бўлганидан улар яҳудийлар ҳам дейилгандир.) билан ўлим фариштаси Азроил биродарлардек учрашиб туришарди. Бир куни Азроил зиёратта келганида, ораларида шундай суҳбат бўлиб ўтди: Ҳз.Ёқуб:
— Эй ўлим фариштаси, зиёратга келдингми ё жонимни олганими?
Ўлим фариштаси:
— Зиёратга келдим.
Ҳз.Ёқуб:
-Сендан бир талабим бор. Ўлим фариштаси: -Нима экан у? Ҳз.Ёқуб:
-Ажалим яқинлашиб, жонимни олмоқчи бўлганингда менга сал олдинроқ хабар берсанг...
Ўлим фариштаси:
- Жуда соз. Сенга икки ё уч хабарчи юбораман.
Бу суҳбатдан бирмунча вақт ўтгач, Ҳз.Ёқубнинг ажали яқинлашди. Ўлим фариштаси яна келди. ҲзЁқуб сўради:
— Зиёрат мақсадида келдингми ё жонимни олганими?
Ўлим фариштаси:
- Жонингни олгани!
Ҳз.Ёқуб:
- Ахир, сен менга олдиндан хабар бермоқчи эдинг-ку?!-
Икки ё уч хабарчи юбораман-дегандинг... Қани хабар берганинг?
Ўлим фариштаси:
- Мен айтганимни килдим:
1. Сочларинг олдин қора эди, оқарди. 2: Вужудинг олдин кучли эди, кейин қувватдан қолди. 3. Қаддинг олдин тик эди, энди букилди. Эй, Ёқуб, мана санга уч нарса, ўлимдан олдин инсонларга менинг юборган хабарчиларимдир.
Ойу йиллар ўтади, гуноҳларинг ортади, Қалб Азроил келганда, ғафлат босиб ётади. Дунёдаги неъматларинг - кибру надомат, Мангу қолмоққа дунёда йўқ имконият.

Давоми бор...

Бизнинг расмий саҳифалар
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
https://taplink.cc/murshid.uz


БУ УММАТНИНГ ҚИЗИГА

Сенинг маданиятинг ва ўтмишингдан бехабар кишидан шунчаки китоб борасида тавсия олмагин. Китобни худди дори каби қабул қил. Фойда беради деб турганингда, сени заҳарлаши мумкин. Бу борада жуда эҳтиёт бўлишинг керак. Гарчи мусулмон бўлмаганларнинг китобларида яхши нарсалар бўлса ҳам, бу китоблар биргина гап билан сени иймондан чиқариши ёки ахлоқингни бузиши мумкин. Буни ҳам эътибордан қочирма. Сенга бир гапни яна бир бор таъкидлайман:
Қуръон китоб ўқишга кирмайди. У бизнинг олаётган нафасимиздир. «Бугун нафас оламан» демаганидек, Қуръонни ҳам худди шундай тушунча билан ўқи, фалон куни ўқи, дея олмаймиз. Ҳар куни доимий равишда бир саҳифа бўлса ҳам ўқиш кам ҳисобланмайди. Ўқигин. Сен шу умматнинг қизисан. Қуръон эса бу умматнинг китобидир. Уни сен қониб-қониб ўқимасанг, ким ўқийди? Баъзи-баъзида мутолаадан зерикиш худди бир касалликка ўхшаб сенга юқиши мумкин. Бу ҳолатни қиш ёки баҳорда авж оладиган гриппга ўхшатса бўлади. Уйдаги қандайдир машғулот ёки зеҳнингни чарчатадиган бирор муаммо сени мутолаадан совутиши ёки ҳолдан тойдириши эҳтимоли бор. Тин олишни билмасанг, мутолаа завқини бутунлай йўқотишинг мумкин. Бир-икки кун ўзингга дам бер. Бунинг ҳеч қандай ёмон жойи йўқ. Ёки ўқиётган китобингни ўзгартир.

Нуриддин Йилдизнинг
«Бу умматнинг қизи» китобидан

Маҳмуд Маҳкам таржимаси

Бизнинг расмий саҳифалар
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
https://taplink.cc/murshid.uz


#ҲАДИС

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади
:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ким бирор касални бориб кўрса ёки Аллоҳ йўлидаги биродарини зиёрат қилса, бир нидо қилувчи: «Яхши инсон бўлдинг, юришинг ҳам яхши бўлди ва жаннатдан ўзинг учун жой тайёрлаб қўйдинг», деб нидо қилади»

(Имом Термизий ривояти)
.

Бизнинг расмий саҳифалар
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
https://taplink.cc/murshid.uz


#КУН_ОЯТИ

Одамларнинг қилган қилмишлари сабабли қуруқликда ҳам, денгизда ҳам (турли) офат-балолар юз берди. (Бу бало ва офатлар одамлар қилаётган гуноҳ-маъсиятларидан) қайтишлари учун, уларга қилган айрим гуноҳларининг (жазосини) тотдириб қўйиш учундир.

Рум сураси, 41 оят.


Бизнинг расмий саҳифалар
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
https://taplink.cc/murshid.uz


#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ_ТАҚВИМИ

2025/1446 ЙИЛ 18-ЯНВАРЬ ШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Тошкент шаҳри вақти билан)

⏰ ТОНГ -     06:20
⏰ ҚУЁШ -    07:44
⏰ ПЕШИН - 12:32
⏰ АСР -        15:40
⏰ ШОМ -      17:26
⏰ ХУФТОН - 18:42

“... албатта, намоз мўминларга
вақти тайин фарз бўлгандир”
(Нисо сураси 103-оят)


Бизнинг расмий саҳифалар
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
https://taplink.cc/murshid.uz


#АНБИЁЛАР_ҚИССАСИ

🎙 № 20 Ал Яса алайҳиссалом
📂 Пайғамбарлар тарихи

▶️ Афзал Рафиқов

Бизнинг расмий саҳифалар
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
https://taplink.cc/murshid.uz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.