ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
19 феврал куни ишда, шахсий ҳаётда қандай режа тузсангиз, бу ой охиригача ўз таъсирини йўқотмайди. Кун давомида сизни нафақат майда ишлар, балки катта қаҳрамонликлар ҳам кутиб туради. Ёлғиз бўлсангиз, муҳаббатда куйиб-ёнишдан тийилинг. Бугун сизга янги танишувлар умуман фойда бермайди. Қариндошлардан кимнидир соғинган бўлсангиз, қўнғироқ қилинг, суҳбатлашинг, кўришинг. Шунда руҳан енгил тортасиз.
БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)
Бугун ишда ўта фаолликдан сақланишингиз керак. Шундоқ ҳам ҳар куни ўз вазифангизни аъло даражада адо этасиз. Бироз секинлашинг ва шу баҳонада дам олинг. Дўстлардан бири сердаромад ишда шериклик таклиф қилиши мумкин. Дарров рад жавобини бериб қўйманг. Жуфтингиз билан муносабатларда орангизга бироз совуқчилик тушиши эҳтимолга яқин. Эмоцияни назоратда тутинг. Кечқурун маданий дам олинг. Китоб ўқинг, фильм томоша қилинг ёки тоза ҳавода сайр қилинг.
ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)
19 феврал куни зиммангиздаги вазифаларни бажаришдан бўйин товлай бошласангиз, режаларингиз улгуржисига барбод бўлишига гувоҳлик қиласиз. Кечаси айримлар уйқусизликдан қийнала бошлаши мумкин. Асаб томирларингиз янада таранг тортилмаслиги учун тинчлантирувчи дори ичишингиз тавсия этилади. Оила аъзоларингиз билан баҳслашишга тўғри келса, ўзингизни олиб қочганингиз маъқул. Шу нарса сабаб бўлиб уйқусизлик баттар забтига олиши мумкин. Жуда бўлмаса ён беринг, вассалом.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)
Агар оила қурмаган, кимнидир қаттиқ севиб қолган дўстларимиз ғурурнинг етовида қоладиган бўлса, бўлғуси жуфтини ўзидан совита бошлайди. Бунинг ўрнига ҳазил-ҳузулга эрк беринг. Токи учрашув онларингиз қувноқликда кечсин. Бировлардан қарз сўрашни хаёлингизга ҳам келтирманг. Моддий аҳволингизга путур етади. Ўзингизни ишда ҳам, кўчада ҳам камтар тутишингиз сўралади. Рўзғорда эса мулоҳаза билан иш тутганингиз маъқул. Акс ҳолда муаммо кўпайиб бораверади. Худо асрасин!
АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)
19 февралда Арслон буржи остида таваллуд топганлардан фақат фаоллик талаб қилинади. Ишда, ўқишда, оилада, спортда фақат фаоллик туфайлигина мақсадга етишингиз мумкин бўлади. Башарти қариндошлардан бири уни безовта қилмасликни сўраса, адо этинг. Баъзилар учун бугунги кун ҳаддан ташқари қувончли кечади. Уларнинг хонадонида чақалоқ йиғиси жаранглай бошлайди. Умри билан берган бўлсин! Саломатликни назорат этиб бориш ҳам эсингиздан чиқмасин.
ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)
Илгари ҳаётингиз учун ўта муҳим ҳисобланган воқеалар, суҳбатлар, одамларни рўйхатдан ўчирманг. Улар яна корингизга яраб қолиши мумкин. Хасталикдан халос бўлишда бугун халқона даволаш усуллари кўпроқ фойда бериши кутилади. Имкон доирасида тоза ҳавода кўпроқ пиёда юринг. Молия билан боғлиқ амалларни эътибордан четда қолдирманг. Сурункали хасталикка чалинганлар ўзларини эҳтиёт қилишлари керак. Оллоҳ сизга ёр бўлсин! Кечқурун қўлингизга кимдир бир даста пул тутқазиши мумкин.
。゚゚・。・゚゚。
゚。reaksiya qoldiring🔥❤️❣️
゚・。・
Kanalga aʼzo boʻling👇
@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza