Mumtoz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


• Ҳадислар
• Дуо ва зикрлар
• Китоблардан иқтибослар
• Фойдали маълумотлар

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


БАРАКАЛЛА, ҚИЗИМ...

Кичик ёшимдан уй ишларида онамга ёрдам берар эдим. Катта бўлганимда эса улар менга: «Баракалла, қизим, сен иш қилсанг, жуда тоза қиласан, орқангдан текшириб ҳам ўтирмайман», дер эдилар. Чиндан ҳам мендан кейин онам бирор ишимни қайта кўздан кечириб чиқмас, камчилик топмас, эътироз ҳам билдирмас эдилар. Чунки онамнинг қилган хатти-ҳаракатлари, уй тутишлари, муомалалари мен учун андоза бўлган.

📚 "Фарзанд тарбиясида 700 сабоқ 2-қисм"

Mumtoz


ОТА-ОНАНИНГ ДУОСИ

Фарзандларимга бирор юмушни буюришдан аввал уларнинг ҳақларига доим дуо қилар эдим: «Аллоҳ таоло умри-ризқингга барака берсин», «Аллоҳ таоло барча ишларингни илгари қилсин». Айтганларимни бажарганларидан кейин ҳам яна: «Аллоҳ икки дунё саодатини берсин, илмингни зиёда қилсин, бахтли бўлгин», дея дуо қилар эдим. Фарзандларим гўзал дуоларим сабабидан униб-ўсдилар деб ўйлайман. Ёшлари катта бўлганида ҳам шунга одатландилар. Менинг розилигим, дуойимсиз ҳеч бир ишга қўл урмайдилар. Доим дуо олиш пайида бўладилар.

Ота-онанинг дуоси, кўпнинг дуоси билан фарзандлар Аллоҳнинг розилигини топадилар. Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Уч дуо шак- шубҳасиз қабул бўлади: мазлумнинг дуоси, мусофирнинг дуоси ва ота-онанинг фарзандлари ҳаққига қилган дуоси", дедилар».

✍ "Доктор Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуъти"
📚 "Фарзанд тарбиясида 700 сабоқ 2-қисм"


Mumtoz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


“Оғриқнинг давоси нима?” деб сўрашди.
“Давоси – сабр” дедим.

“Муваффақиятсизликнинг давоси нима?” деб сўрашди.
“Давоси – ўша ишни такроран бажариб кўриш” дедим.

“Ҳасаднинг давоси нима?” деб сўрашди.
“Давоси – ўзини билмаганга олиш” дедим.

“Фақирликнинг давоси нима?” деб сўрашди.
“Давоси – қаноат” дедим.

“Заифликнинг давоси нима?” деб сўрашди.
“Давоси – иймон” дедим.

“Ҳунукликнинг давоси нима?” деб сўрашди.
“Давоси – гўзал ахлоқ” дедим.

“Жоҳилликнинг давоси нима?” деб сўрашди.
“Давоси – илм ўрганиш” дедим.

“Аҳмоқликнинг давоси нима?” деб сўрашди.
“Давоси – сукут сақлаш” дедим.

“Душманликнинг давоси нима?” деб сўрашди.
“Давоси – эҳсон, яхшилик қилиш” дедим.

“Ёқтирмасликнинг давоси нима?” деб сўрашди.
“Давоси – муҳаббат” дедим.

“Оғриқ ва изтиробларнинг давоси нима?” деб сўрашди.
“Давоси – табассум” дедим.

“Мусибатнинг давоси нима?” деб сўрашди.
“Давоси – истиғфор айтиш” дедим.

“Нафснинг гуноҳ бўлган истакларининг давоси нима?” деб сўрашди.
“Давоси – уни ўша истаклардан маҳрум этиш” дедим.

“Чарчоқнинг давоси нима?” деб сўрашди.
“Давоси – уйқу” дедим.

“Юқоридаги саволлардаги ҳолатларнинг давоси нима?” деб сўрашди.
“Давоси – “Эй Роббим!” деб дуога қўл очмоқдир” дедим.



Интернет маълумотларидан Нозимжон Иминжонов таржимаси

Mumtoz


Бир хонада тўртта шам ёниб турарди. Хона шунақанги сокин эдики, биров пичирлаб гаплашса, жаранглаб эшитиларди.

Биринчи шам: «Мен Тинчликман! Лекин ҳеч ким менга ёрдамлашмаяпти. Ҳозир ўчиб қоламан», деб нолиди, кейин бирдан жимиб қолди.

Иккинчи шам: «Мен Ишончман! Лекин энди бировга керак бўлмай қолганга ўхшайман. Ёниб туришимнинг фойдаси ҳам йўқ», деб нолиётганда шабада уфуриб, пилик устидаги олов тилини ўчирди.

Улардан-да баттар қайғуга тушган учинчи шам: «Мен Ишқман! Аммо атрофга сочадиган нурим тугади, мадорим қолмади. Ўзларига яқинларни ҳам ёмон кўрадилар, уларни бирлаштирай десам, нуқул мени четга сурадилар», деб йиғлади. Ишқ шами ҳам аламли тарзда сўнди. Шу пайт ичкарига бокира бир қизалоқ кирди. Учта шамнинг ўчиб қолганини кўриб, сабабини сўради, воқеадан хабардор бўлгач, уларнинг қисматига ачиниб йиғлади. Шунда тўртинчи шам майин овозда кизалоққа далда берди:

- Сен қўрқма, мен атрофга нур таратар эканман, қолганлар ҳам қайтадан ёнадилар ва атрофга нур сочиб, ёритадилар. Зеро, мен Умидман!

Кўзлари порлаган қизалоқ Умид шамини олиб, қолганларини бир-бир ёқиб чиқди...

📚 "Меҳмон туйғулар"

Mumtoz


Ривоят қилурларким, ТАҚДИРнинг бениҳоя тенгсиз гўзал, оқила қизи бор экан. Қарангки, бир вақтнинг ўзида АҚЛ, ДАВЛАТ ва УМИД деган йигитлардан совчилар келишибди. ТАҚДИР қизини чақириб «Куёв бўлмишни ўзинг танла, қайси бири сенга маъқул?» деб сўрабди. Доно қиз ўйлаб туриб жавобини бошлабди:
-АҚЛ инсондаги энг олийжаноб фазилатдир. АҚЛ ёрдамида дўстни душмандан, ҳушёрни эса девонадан фарқлаш мумкин. Лекин АҚЛнинг бир айби борки, кишини чалғитиб, хатарли йўлларга солиб қўймоғи ҳам мумкин. «Ақллилик балоси» деб бекорга айтмаслар.
- ДАВЛАТ ҳақида нима дейсан?
- ДАВЛАТ - ишбилармон ва ҳукмдордир. Давлатнинг итоатида кўп нарсалар бор. Бироқ унда вафо йўқ. Агар ихтиёрни ўзимга берсангиз мен УМИДни танлагум. Чунки УМИД ҳар қандай ҳолатда ҳам инсондан ажралмайди, ҳар қандай ҳолатда ҳам вафолигидан чекинмай, энг яқин дўст бўлиб қолади, - деган экан оқила қиз.

📚 "Меҳмон туйғулар"

Mumtoz


Шоир китоб ўқиб ўтирган экан. Бир жоҳил одам унга яқин келиб «Нечун ёлғиз ўтирибсан?» деб сўрабди. Шунда шоир унга қараб: «Сен келишинг билан ёлғиз қолдим. Чунки китоб мутолаасидан тўхтадим», деган экан.

Mumtoz


Севарман мен Сени жондин ичкари,
Йўлим бордир бу аркондин ичкари.
Мени менда деманг, менда эмасмен,
Бир мен бордир менда мендин ичкари.
У дилбардурур, йўқтур нишони,
Нишон бўлурму, нишондин ичкари.
Мени сўрма мендин, менда эмасмен,
Қадам ким босар, султондин ичкари.
Шариат, тариқат йўлдир борганга,
Ҳақиқат, маърифат ундин ичкари.
Сулаймон қуш тилин билар дедилар,
Сулаймон бор Сулаймондин ичкари.


Юнус Эмро

Mumtoz


Ўз вужудингга тафаккур айлагил,
Ҳар не истарсан, ўзингдин истагил...


Алишер Навоий


Mumtoz


Bintu Sodiq dan repost
Bintu Sodiq каналидаги бу дастурлар Сиз учун!

1. Устоз Одинахон Муҳаммад Содиқдан аёллар учун керакли билимлар ва таълим-тарбия, ахлоқ-одобга оид маълумотлар
2. «Садафдаги дур»
3. «Қалам ва битик аҳли»
4. «Мен ҳам олима бўламан»
5. «Руҳий тарбия»
6. «Табиий инъомлар»

@BintuSodiq


QURAN.UZ dan repost
#Кун_ояти

«Албатта, Роббинг одамларга нисбатан фазлу марҳамат соҳибидир. Лекин уларнинг кўплари шукр қилмаслар», («Намл» сураси, 73-оят).

«Тафсири Ҳилол» китобидан

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook




Bibirajab Abdulaziz || Hanafiy xonim dan repost
Эслатма:
Ражаб ойининг биринчи кечаси, бу йилги ҳисоб бўйича 31-декабрь Сешанба кунининг аср намозидан кейин ҳисобланади. Яъни 20 ракатлик нафл намоз, шу сешанба куни шом намозидан кейин ўқилади. Ражаб ойининг биринчи куни эса 1-январь чоршанба кунига тўғри келади. Яъни чоршанба, пайшанба кунлари Ражаб ойининг рўзасини тутсангиз, ҳисобсиз ажр савобларга эга бўласиз инша Аллоҳ.

Ражаб ойидаги ибодатлар ва зикрлар

1) Ражаб ойининг илк кечасида ўқиладиган 20 ракатлик нафл намоз бор.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда бундай дейилади:
“Ким ражаб ойининг илк кечасида шом намозидан кейин 20 ракат намоз ўқишни (ният қилса), икки ракатдан қилиб ўқийди. Ҳар ракатида Фотиҳа сурасидан кейин Ихлос сурасини бир марта ўқийди. Ким шу намозни ўқиса, Аллоҳ таоло у инсоннинг ўзини, аҳли оиласини дунё ва охират азобларидан сақлайди” (“Дурратун насиҳийн” китобидан).

2) Ражабнинг аввалги ўн кунлигида ҳар куни 100 маротаба “Субҳаналлоҳил Ҳаййил Қойюм” зикри айтилади.

سُبْحَانَ اللّٰهِ الْحَيِّ الْقَيُّوم

3) Иккинчи ўн кунлигида ҳар куни 100 маротаба “Субҳаналлоҳил Аҳадис Сомад” зикри айтилади.

سُبْحَانَ اللّٰهِ الْاَحَدِ الصَّمَد

4) Учиничи ўн кунлигида ҳар куни 100 маротаба “Субҳаналлоҳир Роуф” зикри айтилади.

سُبْحَانَ اللّٰهِ الرَّؤُوفِ

Биз ғарибларни ҳам дуоларингизда унутманглар.

@Hanafiyxonim


Ikrom Sharif dan repost
Донишманддан сўрашди:
– Одамзоднинг қанча айби бор экан?
– Саноғи йўқ, — деди ҳаким — лекин бир хислатни билдим, агар одамлар уни қўллашса, ҳамма айбларини беркита олишади – у тилни тийишдир.


@IkromSharif


Машҳур актёрлар, спортчилар, доно сиёсатчилар вафот этса, «Бевақт вафот этди», деб ёзиш одат бўлган. Аввали шуки, ҳеч ким бевақт вафот этмайди. Ҳали туғилмасидан олдин жон бериш дақиқаси аниқ белгиланган бўлади. «Бевақт вафот этган» машҳурларнинг бахти шундаки, шуҳрат шоҳсупасидан тушиш аламини тотмай кетадилар.

📚 "Меҳмон туйғулар"

Mumtoz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


"Jonimdan oʻzga yori vafodor topmadim,
Koʻnglimdan oʻzga mahrami asror topmadim"



"Ne xesh meni xushlaru ne begona,
Ne gʻayr rizo mendinu ne jonona.
Har nechaki yaxshilikda qilsam afsun,
Xalq ichra yomonlik bilan men afsona"



"Tole yoʻqi jonimga baloligʻ boʻldi.
Har ishniki ayladim xatoligʻ boʻldi,
Oʻz yerni qoʻyib Hind sori yuzlandim,
Yorab, netayin, ne yuz qaroligʻ boʻldi!"


📚 "Yulduzli tunlar"

Mumtoz


У адолатни талаб қилди. Ундан пора талаб қилинди. Мураккаб бўлмаган дунёнинг мураккаб бўлмаган, аммо ечими йўқ тенгламаси, аниқроқ айтилса аламли фалсафаси шу эрур.


📚 "Меҳмон туйғулар"


#иқтибос

Сув, Олов ва Ахлоқ дўст тутиниб сайрга чиқишибди-да, «адашиб қолсак, бир-биримизни қандай топамиз?» деб хавотирланишибди.
- Агар бир-биримизни йўқотиб қўйсак, дебди Сув, - қаердан шариллаш овози келса, мен ўша ерда бўламан.
- Қаерда тутун кўрсангиз, мен ўша ердаман, дебди Олов.
Навбат Ахлоққа келганда у шундай деган экан:
- Мени йўқотсангиз, излаб юрманг. Ҳеч қаердан топа ол- майсиз...

📚 "Меҳмон туйғулар"


#иқтибос

Ҳазрат Билол розияллоҳу анҳудан «Сенинг отанг ким?» деб сўрашганида у зот «Менинг отамга малоикалар сажда қилишган», деб жавоб қайтарган эканлар.

📚 "Меҳмон туйғулар"

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.