📝Агар тушунмайдиган эркак бўлмаса, асабий аёл ҳам бўлмас эди.
📝 Агар хотин сифат эркак бўлмаса, эркак сифат аёл юзага келмас эди!
📝 Агар меҳр ва ҳиссиёт улашишда бахил эркак бўлмаса, беэътибор хотин ҳам бўлмас эди.
📝 Агар "жуда ҳам қаттиққўл" ЭР бўлмаса, "исёнкор" ХОТИН ҳам бўлмас эди.
📝 Агар эрнинг эркаклик ҳисси кучайса, хотиннинг ҳам аёллик латофати ўз ўрнига қайтади.
📝 Агар эр тушунишни бошласа, хотиндаги асабийлик ҳам барҳам топади.
📝 Агар эр севганини кўрсатишни бошласа, хотинда ҳам нозиклик ва мулойимлик ўрнашади.
📝Агар эр мулойимлик билан бир иш талаб қилса, хотин ҳам ўзи истамасада "итоат" қила бошлайди.
Бу сўзлар билан аёлларни тарафини олмаяпмиз. Ҳақиқатдан аёллар мисоли ойнадир. Унга қандай қарасангиз шундай жавоб қайтаради. Хўмрайтирсангиз хўмраяди, кулдирсангиз кулади.
™
𝙈𝙪𝙠𝙖𝙢𝙢𝙖𝙡 𝘼𝙮𝙤𝙡𝙡𝙖𝙧