Muhsiniyn


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Instagram.com/Muhsiniyn

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Набий саллоллоҳу алайҳи ва салоам вафот этганларида Мадинани маҳзунлик қоплади. Ҳамма гўё бошқа одамга айланиб қолган эди. Бу ўзгаришга умматнинг "сиддиқ"и Абу Бакр розияллоҳу анҳу нуқта қўйди:
"Ким Муҳаммадга ибодат қилган бўлса Муҳаммад ўлди. Ким Аллоҳга ибодат қилса Аллоҳ тирик, ўлмайди!".

Шу гапга таяниб шуни айтаман:
"Ким Рамазонга ибодат қилган бўлса Рамазон ўтиб кетди. Ким Аллоҳга ибодат қилаётган бўлса Аллоҳ ҳамма ойнинг Роббисидир!".

Кишиларни эсанкиратишни, уларнинг қанотини қирқишни ёқтирмайман. Мен учун ярим стаканнинг бўш қисми ҳақида тафаккур қилишдан кўра қолган ярми ҳақида тафаккур қилиш муҳимроқ. Қоронғуни лаънатлаб ўтиришдан кўра шам ёқиб ўтиришни афзал биламан.
Роббимиз бизга танлаб берган ойга умматнинг ихлос ва муҳаббат қилиши мени севинтиради, қалбимга таскин беради.
Рамазон ойида бомдодда сафимизнинг кўплиги ва зичлиги кўзларни қувонтиради. Бу умматнинг бемор бўлсада ўлмаслигини ўйлаб қалб хотиржам бўлади. Бир йил давомида ўлган қалбларни қайта тирилтириш учун Аллоҳ Рамазонни жўнатиши қалбни сурурга тўлдиради. Рамазондаги масжидларнинг шукуҳи ўзгача. Кишилар хатмлар ва қорилар ҳақида ҳаяжон билан суҳбатлашишади. Фарзандларимизнинг бу ойда қуръонга юз буриши, қори бўлишни ният қилиши келажагимиздан бизни хотиржам қилади. Иншааллоҳ бунинг ҳосилини кўрамиз.
Қариндошлар ва қўшнилар орасида коса ва товоқлар айланади. Муҳаббат ва улфатчилик зиёда бўлади. Садақа беришлар кўпаяди....

Аммо мен тушунмайдиган нарса шуки, нега энди Рамазондаги хулқимиз бошқа ойларга ўтмайди?! Нега энди йил бўйи Рамазондаги каби ибодатга берилмаймиз?!
Нега энди бомдодларда тўлиб турган масжид Рамазон чиқиши билан ярмидан ҳам камайиб кетади?!
Нега энди Қуръонни умр китоби эмас, Рамазон китоби деб қараймиз?!
Нега энди бошқа ойларда садақа бериш учун фақир қидирмаймиз?! Фақирлар бошқа ойларда овқат ейишмайдими?!
Нега энди қариндош ва қўшниларимизга Шаввол ёки Зулҳижжада овқат улашмаймиз?!
Нега энди болаларимизни бошқа ойларда илм ўқишга, қуръон ёдлашга шижоатлантирмаймиз?!

Рамазонни улуғлаш, намоз, рўза ва садақотлар билан унинг ҳаққини адо қилиш буюк иш. Бу ойга муҳаббат қиладиган, ихлос қиладиган, уни қаттиқ ушлайдиган уммат буюкликка номзод ва инсониятни бошқаришга муносиб, маданият ва инсонийлик байроғини кўтаришга лойиқ умматдир.

Бу уммат Рамазонни бошқа ойларга ҳам олиб ўтмас экан, ўз ўрнини қайтариб ололмайди.
Фақат Рамазонни эмас, Роббимизнинг бошқа ойларини ҳам севайлик. Бошқа ойларда ҳам бизга Рамазонники каби қувват, ихлос ва муҳаббат берсин Аллоҳим!




Рамазондан кейинги биринчи ҳафтада айниқса, эҳтиёт бўлинг. Бу ҳафта шайтоннинг сизга қарши бор кучи билан, макр-ҳийлалар ишлатиб жанга киришган ҳафтасидир. У айёр юришлар қилиб сизни фарз намозларини кечиктиришга, жамоатдан тўсишга, нафл ибодатларни тарк қилиш ёки озайтиришга, Қуръон тиловатларини тўхтатиб қўйиш ёки файсалга солиб кечиктиришга, бомдод намозидан ухлашга, чақиради. Рамазонда роса ибодат қилдинг, савобни ҳам йиғиб олдинг, толиқдинг ҳам, энди бироз дам олсанг бўлади, деб аврайди. Бунга кўнсангиз, мағлибият мана шу ердан бошланади. Банда шайтоннинг мазкур ҳийлаларига алданса, ҳолати кўп вақт ўтмасдан Рамазондан олдинги ҳолатга қайтиб қолади.
Аллоҳ таолодан собитқадамлик сўранг. Ирода кўрсатинг, ғайрат қилинг. Солиҳ кишилардан узоқлашманг. Қуръон ва намозни диёнатингизнинг қизил чизиғи деб билинг. Уларни тарк қилишни, улардан бўшашишни муҳокамага ҳам қўйманг. Ёдингизда сақланг, амалларнинг қабул бўлганининг аломати ўша амалларда мавсум сўнгида ҳам бардавом бўлишдир.

Аллоҳ таоло бизларни Ўзи рози бўладиган амалларда собитқадам қилсин. Омин!

Икром Шариф

@muhsiniyn_official


Мулк Аллоҳники,
Уни ҳоҳлаган одамига беради

Ҳаётдан Мақсад яҳши яшаш эмас... Балки яҳши яшаладиган Жаннатгача тӯғри йӯлда яшаш!

@muhsiniyn_official


🟢РАМАЗОНДАН СЎНГ ШАВВОЛ ОЙИДА 6 КУН РЎЗА ТУТИШ ЙИЛ БЎЙИ РЎЗА ТУТГАННИНГ САВОБИГА НОИЛ ЭТАДИ.

🌙 Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

💬Рамазон рўзаси ўттиз кунининг ўн баробари ўн ой (300 кун), Шаввол ойининг олти кун рўзаси эса (60 кун) икки ой бўлади. Жами 360 кун (бир йил)ни ташкил этади. Натижада, киши бутун йил бўйи рўза тутгандек бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)” (Анъом” сураси, 160-оят).

🕌Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан Шаввол ойида олти кун рўза тутса, ҳудди онадан туғилгандек гуноҳлардан фориғ бўлади”, деганлар (Имом Табароний ривояти).

☪️Уламолар: "Шаввол ойи рўзасини ой бошида кетма-кет олти кун ёки ой давомида бўлиб-бўлиб тутиш ҳам жоиз", деганлар.

️Имом А
ҳмад раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Шаввол ойи рўзаси кетма-кет олти кун тутилса ҳам, бўлиб-бўлиб тутилса ҳам фазилати тенгдир”.

🤲 Аллоҳим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида бардавом қилгин, гуноҳларимизни мағфират этгин!

Даврон НУРМУҲАММАД
#roza #shavvol
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️
@Muslimuzz/featured' rel='nofollow'>YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Ассаламу алайкум.
Бутун аҳли Исломни Ийдул-Фитр ҳайити билан чин дилдан табриклайман.

Аллоҳдан сўрайманки, қилган тоат-ибодатларимизни, тутган рўзаларимизни ва қилган дуоларимизни Ўзи ижобат этган бўлсин.

Аллома Шаровий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
"Амаллар Рамазон мавсуми тугаши билан эмас, умр тугаши билан якун топади".

Шундай экан, амалда тўхтаманг. Фақат рамазонда эмас, йил бўйи мусулмон бўлиб, ибодатларни мукаммал қилиб, Аллоҳга чинакам бандалик қилиб яшаш насиб қилсин. Тақоббалаллоҳу минна ва минкум.

@Muhsiniyn_Admin


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🌙 Рамазон ҳайити намозини ўқиш тартиби

🌐 Youtube орқали томоша қилиш

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#namoz #Ramazon #hayit
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️
@Muslimuzz/featured' rel='nofollow'>YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Дўстлар! Рамазон ҳайити яьни Йид ал-Фитрдан аввалги кун арафа кунимас. Аниқроғи арафа Қурбон ҳайитида бўлади.


🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИ ТЎҒРИСИДА

🌐Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг навбатдаги онлайн мажлиси бўлиб ўтди. Унда Рамазон ҳайитини кўтаринки руҳда ўтказишга оид кун тартибидаги бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

💬Йиғилишда уламолар ва соҳа мутахассислари томонидан Рамазон ҳайити қайси кунга тўғри келиши ва ҳижрий 1445 йил Шаввол ойи ҳилолини кузатиш бўйича қилинаётган ишлар ҳамда фалакий ҳисоб-китоблар атрофлича таҳлил қилинди.

🔭 Шунингдек, дунёдаги йирик фатво идоралари ва нуфузли астрономия институтлари ахборотлари батафсил кўриб чиқилди. Туркий давлатлар диний идоралари масъуллари билан ҳам ушбу масала кенг муҳокама қилинди.

🗣Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши фиқҳий қоидалар, фалакий ҳисоб-китоблар ва астрономик кузатишларга таянган ҳолда жорий йилда диёримизда Рамазон ҳайити 2024 йил 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши кутилаётганини маълум қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#Ramazon #hayit
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️
@Muslimuzz/featured' rel='nofollow'>YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


#Рамазон #Риё

​​Фаллас айтади: "Ибн Абу Адийнинг бундай деганини эшитдим: "Довуд ибн Абу Ҳинд қирқ йил рўза тутди, лекин буни аҳли-аёли билмади. У ипакчи эди. Тушлигини ўзи билан ишга олиб кетар ва йўлда уни садақага бериб юборарди. Ифторини эса уйга қайтгач, оила аъзолари билан кечки овқат вақтида қиларди".

Қаранг, салафлар амалларини ҳатто энг яқинларидан ҳам яширишган. Кўчадагилар уни уйида овқатланади, уйдагилар эса кўчада қорнини тўйғазади, деб ўйлашган.
Ҳозир эса ифторликларимизни суратга олиб, тарқатяпмиз.

@muhsiniyn_official


#Рамазон тугадими?!

27-кечани ўтказиб кўпчилик ҳудди рамазонни тугатгандек бўлиб қолади. Масжидда хатмлар тугайди, жамоат сийраклашади, кишилар намоз, тиловат, зикр ва дуолар каби вирдларини тўхтатади ёки камайтиради.

Бу — хато. Ахир ҳали рамазон тугамади. Охиридан уч кечаю уч кундузи бор. Бу ойнинг биричи куни қандай фазилатли бўлса, охирги куни ҳам худди шундай фазилатларга эга.

Қадр кечаси ҳақида гапирсак, 27-кечадан катта умид қилинса ҳам қатъий ўша кечада деёлмаймиз. Чунки ҳадисда «..охирги ўн кунликнинг тоқ кечаларида», дейилган. Шунга кўра 29-кеча ҳам қадр кечаси бўлиши мумкин.

Биз 30 кунлик шартнома билан мехнат қилиб, унга ҳақ оладиган кишиларга ўхшаймиз. Ҳақ эса иш тугаганда берилади. Ҳа-да, амаллар охири билан ўлчанмасмиди?!

Меҳнатини қилиб, ҳаққини олиш вақтида сусткашлик қилган одам оқил дейиладими? Йўқ, асло!

Қандай ғайрат қилиб келаётган бўлсангиз, камида шундай давом этинг. Хатмни тугатган бўлсангиз, яна бошланг. Агар шу вақтгача сустлик қилган бўлсангиз, ҳили ҳам имкон бор, амалларга киришинг!

Хуллас, рамазон ҳали тугамади, яхшилар!

@muhsiniyn_official


• Ким Қуръондан бир ҳарф ўқиса, унга бир ҳасанот ёзилади, ҳасанот, ўн баробаричадир.

• Ким бир етимни ўз қармоғига олса, жаннатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳамроҳ бўлади.

• Ким 100 марта "субҳаналлоҳ" деса, унга 1000 ҳасанот ёзилади, ёки ундан 1000 ёмонлик ўчирилади.

• Ким "каҳф" сурасининг аввалидан ўн оят ёдласа, дажжол фитнасидан омонда бўлади.

• Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бир саловот айтса, Аллоҳ унга ўн саловот айтади.

• Ким фарз намозидан сўнг "оятал-курси"ни ўқиса, уни жаннатга киришидан фақатгина ўлими тўсиб туради.

• Ким қариндош-уруғликни боғласа, унинг умри ва ризқида кенгчилик берилади.

• Ким биродарига ғайбан дуо қилса, бир Фаришта: омин, сенга ҳам ўша мислича бўлсин, деб қайтаради.


Яхши гумон қилиш нақадар яхши!

Аъробийга дедилар:
- сиз ўласиз
- ўлсам қаерга бораман?
- Аллоҳнинг ҳузурига
- нима яхшилик кўрсам Ундан кўрдим-ку, энди У билан учрашишдан қўрқаманми?, деди.

Аллоҳга яхши гумон қилиш нақадар яхши!

Салафлардан биридан сўрадилар:
- Дуоси қабул бўладиган бирор кишини биласизми?

- Дуоларни қабул қиладиган Бирини биламан, деди.

Аллоҳга яхши гумон қилиш нақадар яхши!

Аъробий ибн Аббос разияллоҳу анҳудан сўради:
- Қиёматда бизни ким ҳисоб- китоб қилади?
- Аллоҳ таоло
- Ундай бўлса биз қутилибмиз, онт ичаман, деди.

Аллоҳга яхши гумон нақадар яхши!

Бир йигитнинг ўлим вақти келганида онаси йиғлай бошлади.
- Онажон! Менинг ҳисоб-китобим сизга топширилса, нима қилар эдингиз?
- Болам, сенга раҳм қилар эдим.
- Онажон, Аллоҳ сиздан ҳам раҳмлироқ.

Аллоҳга яхши гумон қилиш нақадар яхши!

"Раҳмон(дан қўрққани) учун овозлар сўнган кун"

Буюклигини, Қаҳҳорлигини кўрсатадиган ўринда "Қаҳҳор, Жаббор, демади!
Шундоқ ҳам юраклар қинидан чиқиб турган мақомда "Раҳмон" исмини айтди!

Аллоҳнинг раҳмати нақадар буюк!

Аллоҳ таолодан бизларни, барча мўмину муслимларни мағфират қилишини, гуноҳларимизни ўтиб юборишини, раҳм қилишини сўраймиз!

@muhsiniyn_official


⚠️⚠️⚠️⚠️⚠️⚠️⚠️

Бир биродар чиройли дуо қилдилар ҳозир... Субҳаналлоҳ!

"Аллоҳ сиздан рози бӯми туриб жонингизни олмасин! Аллоҳумма Амин!" дедилар...

Чиройли дуо қилиш ҳам илм!

Топганинг тӯйга буюрсин!
Қӯчқордек ӯғил берсин!
Ваҳаказо... Солиҳ ӯғил берсин деб айт. Топганинг инфоқ эҳсон ҳаж ва умраларга насиб этсин деб дуо қилишни ӯрган!

@muhsiniyn_official


Таҳорат қилаётганда йигитдек бўл, ғайрат билан, мукаммал қил!

Намоз ўқиётганда қариядек бўл, шошилмасдан, тўкис адо эт!

Дуо қилаётганда эса қатъий туриб олиб, сўраган нарсасини қўлга киритмагунича йиғлайдиган ёш боладек бўл!.


🌙 Рўзадорларга эслатма!

📜 Рамазон ойининг охирги тоқ кечаларидан Қадр кечасини изланг! Бу кунларни ғанимат билинг!

➖ 21 кеча: 30 март (шанба)дан – 31 март (якшанба)га ўтар кечаси;

➖23 кеча: 1 апрель (душанба)дан – 2 апрель (сешанба)га ўтар кечаси;

➖25 кеча: 3 апрель (чоршанба)дан – 4 апрель (пайшанба)га ўтар кечаси;

➖27 кеча: 5 апрель (жума)дан – 6 апрель (шанба)га ўтар кечаси;

➖29 кеча: 7 апрель (якшанба)дан – 8 апрель (душанба)га ўтар кечаси.


«Зикр амалларнинг энг афзали ва энг енгилидир. Айниқса, енгил бўлгани боис Рамазон кечаларида янада афзалроқ бўлади. Қадр кечасида эса савоби бир неча ўн минг баробарига кўпайиши умид қилинади.

Зикрларнинг энг афзали тавҳид калимаси бўлиб, унинг энг афзал сийғаси ушбудир:

" لا إله إلا الله وحده لا شريك له له الملك وله الحمد و هو على كل شيئ قدير"

«Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарика лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд ва ҳува алаа кулли шайин қодийр».

(Маъноси: Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ. У ёлғиз, Унинг ҳеч қандай шериги йўқ. Мулк ва мақтовлар фақат Унга хосдир. У барча нарсага қодир Зотдир).

"Саҳиҳайн"да келган ҳадисда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам: «Ким бу калимани юз марта айтса, унга ўнта қул озод қилганнинг савоби берилади», дедилар.

Агар банда Рамазоннинг охирги ўн кунининг ҳар кечасида бу дуони юз мартадан айтадиган бўлса, албатта Қадр кечасида ҳам айтган бўлади. Энди Қадр кечасининг фазилатини, яъни амаллар савоби бир неча баробарига кўпайтирилишини ҳисобга олсак, бу зикрни 100 марта айтган одам худди 300000 (уч юз минг)та қул озод қилгандек бўлади! Зотан, озод қилинган бир қул туфайли банда дўзахдан озод қилинади.
"Саҳиҳайн"да келганидек: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир мусулмон қулни озод қилса, Аллоҳ таоло (ўша қулнинг) ҳар бир аъзоси эвазига (озод қилган кишининг ҳам) аъзоларини дўзахдан озод қилади», дедилар.

***
Нақадар хайратланарли фазилат!
Бироқ, одамларнинг бу кечаларда бундай амалдан ғафлатда бўлиб, шунча савобдан бебаҳра қолишлари ундан-да хайратланарлироқ!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🕌 Жума_суҳбати

МАВЗУ: ЗАКОТ – БУЮК ИБОДАТ!

1. Закот бериш фазилати

2. Закот беришга қодир бўлатуриб уни адо қилмаслик борасида динимизда нима дейилган?

3. Закот бериш кимларга фарз бўлади?

4. Тилло тақинчоқлардан закот бериладими?

5. Закотдан эканини айтиб берган маъқулми ёки билдирмасдан берган афзалми?

6.Закотни Рамазон ойидан олдинроқ бериш мумкинми?

7.Қарзи бор бўлса, закотни қандай ҳисоблайди?

8. Ижарага берилган бино ёки уловдан закот бериладими?

9. Тижорат молларидан закот чиқариш

10.Закотнинг қазоси борми?

11.Фитр садақаси ҳақида

12. Фидяни ким беради ва унинг миқдори ҳақида


🗣 Ғуломиддин домла ХОЛБОЕВ –
Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво маркази директори ўринбосари

🗣 Ҳабибуллоҳ домла ЖЎРАБОЕВ – Фатво маркази мутахассиси

🗣 Абдуғофур домла НИЁЗҚУЛОВ – Фатво маркази мутахассиси

🌐 FULL HD

#Жума_суҳбатлари #juma_suhbati

🗣 Fatvo.uz GA OBUNA BO'LING

YouTube | Instagram | Facebook | Ummalife


ФИТР САДАҚАСИ


Фитр садақаси - ҳар бир мусулмон ўзини жонидан тўлайдиган садақадир.

Рамазон ийдига 1-2 кун қолгандан бошлаб то ийд намози ўқишдан олдингача берилса жойига тушади.

Ийд намозидан кейин берилса- оддий садақа бўлиб қолади.

Фитр садақаси- жон бошига таҳминан 3 кг яқин озиқ-овқат махсулоти берилади:
( ун, гуруч, мош, нўхот, гречка, перловка….)
( ⚠️туз, шакар, ёғ берилмайди)

(Гўшт берса ҳам жоиз).

Шуларни биттасидан берса ҳам, аралаш қилиб берса ҳам бўлади.

Камбағалга берилади, камбағал ҳам ўзини садақасини бошқа бир камбағалга бераверади: ҳамма бериши керак!!!

Фитр садақаси рўзадорни бир ой рўзада қилган камчилик, ҳатоларига каффорат бўлади.

Бир оилади таҳминан 7 киши бўлса масалан
21 кг махсулот берилиши керак!!!

Пулини бериш аслида ижтиҳодий масала, аслида озиқ-овқат билан берилиши керак.

⚠️Лекин кимдир ижтиҳодга эргашса - пулини камбағалга берса ийд намозидан олдин етказиб бериши керак!!!

ФИТР садақаси Вожиб амалдир!

⚠️Мусулмон эркагу аёл, балоғатга етган-етмаган, хоҳ оқил, хоҳ мажнун бўлсин, нисоб эгаси бўлсалар зиммаларига фитр садақасини бериш вожиб бўлади. Ўзида пул йўқларнинг номидан уларга нафақа бериш лозим бўлган шахслар беради.

⚠️ Ҳайит кечаси туғилган чақалоқ учун ҳам отаси фитр садақа бериши вожиб бўлади.

⚠️ Фитр садақаси муҳтожларнинг қўлларига мол сифатида берилиши лозим. Бу пуллар масжид қурилиши, умумий хайрия ишлари учун берилиши жоиз эмас.

Мискин фақир ва камбағаллар ҳам энг арзон 4 кг арпа ёки 2 кг буғдой ҳисобида киши бошига бериши шарт!!! Бу қиймат ӯта камбағал кишилар учундир!

Ӯртаҳол ва бойлар 2 кг майиз ёки 4 кг ҳурмо ҳисобида 1 жон бош учун беради...

Камбағал оилалар камбағал оилалар учун фитр садақасини қийматини ёки маҳсулотини беришлари жоиздир!

Оиласида эркаги йӯқ Бева ва етим оилалар ҳам фитр садақа олиб, ва беришлари шарт!

⚠️ Шунингдек, бир неча йил фитр садақасини бериш вожиб эканини билмаганлар билганларидан сўнг барча қолдирган йилларига бериб фитр садақаларини адо қилса, бўйинларидан соқит бўлади, вожибни бажарган бўладилар. (Фатавои Ҳиндия).

@muhsiniyn_official


Амалларнинг афзал қисми хотималаридир. Рўзанинг хотимаси эса ифтор пайтидир. Рўзадор Парвардигорига энг яқин бўладиган пайт ифтор пайтидир. Шунинг учун бу вақтда рўзадорнинг дуоси қайтарилмайди.

@muhsiniyn_official

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.