ҚАЙНОНАНИНГ НИШИ БОР, ТИЛИДАЯМ ТИШИ БОР
Мана янги йил кириб келди. Онам 2025-йилга қадам ташлади. Унинг ориқ, заиф ва нимжон қўлларини силаб ўтирибман. Ажин босган юзларига, мунғайган, мўлтираган, сўнай сўнай деб турган қорачиқларига қараб кўзимга ёш келади. Онам эсон омон 2025 йилга етиб келди. Бизни қувончга тўлдириб, қайта қайта ўлим чангалидан омон чиқди. Қанча хорликлар, зорликлар, абгорликлар кўрди. Онамни ёнида бир ривоят ёдимга тушаверади. Бир ўғри, бировнинг уйини шип шийдам қилиб, бор мулкини олиб кетибди. Уй эгаси кўчага чиқиб, зор зор йиғлабди. Шунда ўғри янги либосларда қайтиб келибди-да, ўн танга пул берибди. Уй эгаси бу саховатли инсонга минг минг раҳмат айтиб, қуллуқ қилибди, уни дунёдаги энг яхши инсон дея, таърифлабди. Афсуски, онам бир умр шундай яшади. Балки, шундай яшагани учун бугун юз ёшга киргандир, 2025-йилга ғолибона қадам ташлагандир. Онамнинг ҳақини еганларнинг кўпчилиги, дорилбақога юз бурди. Айтишадику, Оллоҳ мазлумлар тарафида деб.
Худо насиб қилса, 2025 – йилда онам ҳақида бир неча ҳикоя ёзмоқчиман. Олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ дейишади, олдимдан оққан улкан меҳр дарёсини қадрламоқчиман, онам айтгандай, “Олисдан арабалағанча, жақиннан дўрбала”, яъни “Олисдан аравалаб ташигандан кўра, яқиндан тўрвага солиб ташиган яхши”, ўзим кўрмаган, билмаган мавзуда роман ёзгандан кўра, ўзим кўрган, гувоҳи бўлган, қалбимда қадалиб турган мавзуда ҳикоя ёзганим яхши. Оналар юрак амри билан иш тутар экан, оналарнинг юраги фаҳмимиз етиши қийин бўлган, ақл бовар қилмас, меҳру-мурувват сайёраси экан.
Бир кун, у пайтда иярчан бола эдим, опчам қўлида чақалоғи билан инграб сиқтаб келиб қолди. Юзлари кўкарган, ўпкаси тўлиб, ҳиқ-ҳиқ йиғлайди. Эри ичиб жанжал кўтарибди, қўлига тушганни уриб синдирибди, ҳай-ҳайлаганларни кўчага қувибди, э йўқ бэ йўқ опчамни тутиб олиб, роса калтаклабди, тепкилабди. Аламдан, додини кимга айтишни билмай, чақалоғини кўтарибди-да, йўлга тушибди. Табиийки, куёвнинг бу қилиғи, ғазабимизни келтирди. Ёш бошим билан, куёвдан қандай қилиб ўч олиш режасини туза бошладим. Сингилларим, “урган қўлинг синсин” дея очиқдан очиқ қарғай бошлади. Акам ҳозир куёвни излаб топаман, туғилганига пушаймон едираман деб, йўлга ҳозирлана бошлади. Шу пайт, уйимизга куёвнинг онаси кириб келди. Салом аликни калта қилиб, синглимга қарата, “Қани олдимга туш, нимага мендан бесўроқ келдинг, ким сенга рухсат берди, нимага уйдаги гапни кўчага олиб чиқдинг, уйим каптархонами, ҳохласанг келасан, ҳохласанг кетасан, нега остона ҳатладинг,” дея ўшқириб кетди. Қуда холанинг бу ўдағайлашлари, ёниб турган оловга керосин сепиш билан баробар эди. Ҳаммамиз ғазаб отига минган, қиличларимиз қиндан чиққан эди. Онам, шу пайт қўлига таёқ олдида ҳаммамизни уриб, зўрлик билан ичкари уйга қамади. Қуда холани эса, меҳмонхонага таклиф қилди. Қуда хола ўз айтганида туриб олди, “Қани олдимга тушсин, ҳозир ё олдимга тушиб мен билан кетади, ё шу ерда қолади. Жавоби шу. Мен ўғлимни бошқага уйлантираман. Қизингизни этагингизга солиб ўтираверинг.” Ҳой қуда, нима деяпсиз, иккита болани уволи тутмайдими, ҳеч бўлмаса шу икки норасидани уволидан қўрқинг, ойдай болалар кимни иргасига сиғади, қизим бир кун уйда турсин, сал нафас ростласин, оғзи бурни қон бўлиб ётибди, эртага алдаб сулдаб олиб бориб қўяман”.