Шайх Абдураҳмон Росарио Паскини Қуръонни итальян тилига таржима қилган инсон 86 ёшида оламдан ўтди. У 39 ёшида Исломни қабул қилади. Ислом динига вақтини кўпроқ ажратиш учун Италия Бош вазирлигидаги вазирга маслаҳатчи лавозимидан кетади. Шайх Паскини Европа ва Ғарбдаги ислом даъватининг гигантларидан бири бўлиб, у даъват соҳасида фаолият юритиб, бой ҳаёт кечирган. Шайх маърузачи ва муаллиф бўлиб, Миланда биринчи бўлиб масжид ва ислом маркази қурдирган. Хаёти давомида итальян тилида 300 та китоб муаллифи/таржимони бўлган. Улар орасида Доктор Али Абу Шувайма билан хамкорликдан таржима қилинган Қуръон хам жой олган. Аллоҳ Шайхни гуноҳларини кечириб, жаннатул фирдавс насиб айласин. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун.
© Ibrat uchun
© Ibrat uchun