Bank va Mijoz dan repost
Президент Шавкат Мирзиёев банк тизимини ислоҳ қилиш ва банкларнинг инвестициявий фаоллигини ошириш бўйича йиғилиш ўтказди.
Банкларнинг ҳозирги ҳолати таҳлил қилиниб, долзарб чора-тадбирлар белгиланди. Мижозга, бизнесга йўналтирилган, аҳолининг кенг қатламига мўлжалланган хизматларни кўпайтириш ҳамда кредитлаш тартибини соддалаштириш бўйича топшириқлар берилди.
Инвестициявий жозибадорликни ошириш орқали хусусий сектор иштирокини кенгайтириш кераклиги таъкидланди.
⚡️⚡️⚡️Охирги йилларда давлат бюджетидан тижорат банкларига дастурларни молиялаштириш учун 8,4 триллион сўм, айланма маблағлар учун 400 миллион доллар, устав капиталини ошириш учун 1,7 миллиард доллар маблағ ажратилди. Умуман олганда, сўнгги икки йил ичида банклар капитализациясини ошириш учун 3,3 миллиард доллар давлат маблағлари берилди.
Хусусий банклар кредит ресурсининг ярмидан кўпини депозитлар ҳисобига шакллантираётган бўлса, давлат банкларида бу кўрсаткич атиги 10 фоиз атрофида.
Бугунги кунда банкларга қўйилган депозитларнинг 70 фоизи қисқа муддатли бўлгани ҳолда, кредитларнинг 90 фоизи узоқ муддатга берилган. Айрим банкларда жорий харажатлар даромадга нисбатан 60-70 фоизни ташкил этади.
Йиғилишда кадрлар масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, Марказий банк ҳузурида ташкил этилаётган Банк ходимларини қайта тайёрлаш корпоратив маркази ва Тошкент молия институти бу борада жиддий шуғулланиши кераклиги айтилди. Банк ходимларининг мижозлар билан ишлашини рағбатлантириш, улар фаолиятини самарадорликка қараб баҳолаш индикаторларини жорий этиш бўйича ҳам кўрсатмалар берилди.
Йиғилиш сўнгида “Саноатқурилишбанк” ҳамда Халқ банкининг 2020 йил ва истиқболдаги режалари тақдимоти ўтказилди.
https://president.uz/uz/2961