Мен банкларнинг ички сиёсатларига аралашишдан ўзимни тийиб келганман. Айниқса, банкларнинг ўз ходимларига иш ҳақи, мукофот ва бошқа тўловларни қачон, қандай тартибда ва қанча миқдорда тўлаши борасидаги сиёсатига "бурнимни суқишдан" йироқман. Бироқ, амалдаги вазият банклар ҳам ўз ходимларини моддий қўллаб-қувватлашини янада долзарб даражага олиб чиқмоқда.
Айниқса, ўрта ва кичик мутахассислар қатлами (кассирлар, оддий мутахассислар ва устама ҳақи паст бўлган бошқа ходимлар) да бир ойлик иш ҳақи миқдори унча кўп эмас, улар шу пайтгача маълум миқдорда пулни рўзғордан, тўловлари ва кредитларидан орттириб, жамғариб қўя олганлигига ишониш қийин. Бундай вазиятда, ақлли банк раҳбарлари уларни моддий жиҳатдан рағбатлантириш чораларини кўриб бориши лозим.
Бу борада кеча кириб келган Наврўз байрами айни муддао! Ҳурматли Раис! Ҳурматли Бошқарув аъзолари! Ҳозир бизнес-режа кўрсаткичларини ўйлаб ўтирадиган шароит эмас, фикримча, акциядорлар ҳам бу нарсани қўллаб-қувватлаган бўлар эди. Ходимларингизга (айниқса оддий ва кичик лавозимдагиларига) моддий ёрдам ёки бошқа шаклдаги мукофот пулларини беринг! Ходимни моддий қўллаб-қувватлаш унинг иш жойига бўлган меҳри (лояллигини) оширишнинг энг муҳим воситаси эканлигини унутманг!
Ҳа, айтганча, шу кунгача мазкур турдаги мукофот пулларини берган банк раҳбарларига алоҳида раҳмат! Бундай вазиятда Сиз бошчилигингиздаги банк бошқаруви, ходимларни моддий қўллаб-қувватлашнинг бошқа чораларини ҳам татбиқ этиб боришига ишонч билдираман!
@bankers_uz