Mirishkor_tumani_32-maktabi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Telegram


Qashqadaryo viloyati
Mirishkor tumani MMTB ga qarashli
32-maktabning rasmiy telegram kanaliga xush kelibsiz!

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Qashqadaryo viloyati Mirishkor tumani MMTB ga qarashli 32-sonli umumiy o'rta ta'lim maktabining sobiq bitiruvchisi Bazorov Xidiroqul Xamro o‘g‘li bugun 21.01.2025-yil kuni o'zi o'qigan maktabga tashrif buyurdi va O‘zbekiston Respublikasi Favqulodda Vaziyatlar Vazirligi akademiyasi tomonidan quyidagi tashakkurnomani maktab rahbaryatiga topshirdi.

📜 Tashakkurnoma 📜
Hurmatli Qashqadaryo viloyati Mirishkor tumani 32-umumiy o‘rta ta’lim maktabi rahbariyati!
Sizning o‘quvchingiz Bazorov Xidiroqul Xamro o‘g‘li Favqulodda Vaziyatlar Vazirligi akademiyasida tahsil olib kelmoqda. O‘tgan davr mobaynida o‘quvchingiz o‘zining xulqi va odobi, a’lo baholarga o‘qishi, o‘tkazilayotgan tadbirlarda o‘zining faolligi bilan safdoshlariga o‘rnak bo‘lib kelmoqda.
O‘quvchingizga vatanparvarlik ruhida bergan ta’lim va tarbiya uchun O‘zbekiston Respublikasi Favqulodda Vaziyatlar Vazirligi akademiyasi jamoasi samimiy minnatdorlik bildiradi.

Hurmat bilan, Akademiya boshlig‘i o‘rinbosari - Shtab boshlig‘i, E. U. Ahmadaliyev


Ўқитувчи | Мактаб таълими dan repost
⚡️Ўқитувчидан иш режани қоғоз кўринишида талаб қилиш ноқонуний ҳисобланади

Савол:

Ассалому алайкум менинг саволим қуйидагича: Бизнинг директоримиз тақвим-мавзу иш режани қоғоз вариантини талаб қиляпти. Ваҳоланки, тақвим-мавзу иш режани eMaktab.uz платформасига юклаб қўйганман. Шу ҳолатда директорнинг талаби ўринлими? Жавоб учун олдиндан раҳмат эътиборсиз қолдирманг илтимос.

Жавоб:

"Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисида"ги йўриқноманинг 15-бандига кўра умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларининг дарс ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда синф журналини юритишдан ташқари бошқа педагогик юкламалар бўйича ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

15-банднинг 2-хатбошига кўра умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимлари томонидан фақатгина синф журнали (босма ёки электрон) юритилади.

Ўқитувчи томонидан йиллик тақвим-мавзу режа eMaktab.uz платформасига юкланган бўлса, унда ушбу режани қоғоз кўринишдаги шаклини юритишга эҳтиёж йўқ деб ҳисоблаймиз.

Демак, ўқитувчидан қоғоз кўринишдаги йиллик тақвим-мавзу режа талаб қилиш ноқонуний хатти-ҳаракат ҳисобланади.
Манба.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy


Qadrli yurtdoshlar, Vatanimiz posbonlari!
Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligi tizimida munosib xizmat qilib kelayotgan ustozlar!
Sizlarni O‘zbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari tashkil etilganligining 33 yilligi va 14-yanvar – “Vatan himoyachilari kuni” munosabati bilan samimiy tabriklaymiz.
Ayniqsa, Mirishkor tumani 32-maktabining hurmatli erkak o‘qituvchilari, sizlar ta’lim-tarbiya jarayonida o‘z fidokorona mehnatingiz bilan yoshlarga bilim berib, ularni Vatanga sadoqat va yurtga muhabbat ruhida tarbiyalab kelmoqdasiz. Sizlarning har biringizga sog‘lik-salomatlik, oilaviy baxt, ishlaringizda muvaffaqiyat va ulkan zafarlar tilaymiz.
Sizlarning mashaqqatli, ammo sharafli ishlaringiz doimo qadrlanadi va yurtimiz kelajagini yaratishda ko‘rsatgan xizmatlaringiz uchun chuqur minnatdorchilik bildiramiz. Bayram muborak bo‘lsin!

Hurmat bilan,

Mirishkor tumani 32-maktab jamoasi.


Ўқитувчи | Мактаб таълими dan repost
#Биласизми
⚡️Аттестация натижаларига кўра педагоглар эгаллаб турган лавозимларидан озод қилиниши мумкин

Савол: 

Мутахассис малака тоифасидаги педагог навбатдаги-мажбурий аттестациядан ўта олмаса, унга нисбатан қандай чора кўрилиши мумкин?

Жавоб:

Низомнинг 44-бандида иккита босқич натижаларига кўра:

📌 г) мутахассис ёки олий маълумотли ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:

📍60 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) берилган;

📍55 баллдан 59 баллгача кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозими сақланган;

📍55 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтмаган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас деб (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно) ҳисобланади.

📍Навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар аттестациядан ўта олмаган тақдирда, уларнинг малака тоифаси (лавозими) туширилмайди ҳамда улар лавозимига мувофиқ эмас деб ҳисобланмайди.

❗️Мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган тақдирда, иш берувчи ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномасини меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эга.

👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy


Maktabdagi “zavuch” lavozimi tugatilyaptimi?
https://xalqtaliminfo.uz/post/1024


Qashqadaryo viloyati Mirishkor tumani MMTBga qarashli 32 -sonli maktabida
27.12.2024-yil kuni " Yangi yil shukuhi" deb nomlangan tadbir bo'lib o'tdi. Tadbirda IV-A sinf o'quvchilari o'zlarining raqsi bilan ishtiriok etishdi. Barcha sinflarning eng faol o'quvchilariga sovg'alar berildi.


YURIST MASLAHATI dan repost
#Кадровик
❗️ЎҚИТУВЧИЛАРДАН ПЕДЮКЛАМА ТАЛАБ ҚИЛИШ МАЖБУРИЙ(МИ)?

"Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисида"ги йўриқноманинг 15-бандига кўра умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларининг дарс ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда синф журналини юритишдан ташқари бошқа педагогик юкламалар бўйича ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

15-банднинг 2-хатбошига кўра умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимлари томонидан фақатгина (!) синф журнали (босма ёки электрон) юритилади.

Ўқитувчи томонидан йиллик тақвим-мавзу режа eMaktab.uz платформасига юкланган бўлса, унда ушбу режани қоғоз кўринишдаги шаклини юритишга мажбур эмас.

Демак, ўқитувчидан қоғоз кўринишдаги йиллик тақвим-мавзу режа талаб қилиш ноқонуний хатти-ҳаракат ҳисобланади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈


YURIST MASLAHATI dan repost
❗️Ўқувчиларни дарс машғулотларидан сабабсиз чиқариб юбориш ёки киритмаслик мумкин эмас

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 31 августдаги “Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 282-сонли буйруғида мазкур меъёрлар белгиланган

Педагог ва ходимларга таълим муассасасида қуйидагилар тақиқланади:

👉 жамоа аъзолари ва бошқаларнинг шахсиятини, қадр-қимматини камситиш, руҳий, жисмоний ва бошқа зўравонлик кўрсатиш;
👉 ўқувчиларни дарс машғулотларидан сабабсиз чиқариб юбориш ёки киритмаслик;
👉 “Чиқиш” қўнғироғи чалингандан кейин ўқувчиларни сабабсиз синф хонасида ушлаб туриш;
👉 дарс машғулотларида диний ташвиқот олиб бориш;
👉 таълим муассасасига спиртли ичимликлар истеъмол қилган ҳолда келиш;
👉 таълим муассасасининг ҳудуди ва биносида спиртли ичимликлар ҳамда тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш;
👉 муассаса ҳудуди ва биносида ўқувчиларнинг таълим-тарбиясига алоқаси бўлмаган турли хил тадбирларни ташкил этиш;
👉 таълим муассасаларида ўтказиладиган барча тадбирлар ва уларга тайёргарлик ишларини дарс машғулотлари вақтида ўтказиш.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈


Ўқитувчи | Мактаб таълими dan repost
#Биласизми
⚡️Тоифа сертификати берилган кундан бошлаб мазкур сертификат асосида ҳақ тўланиши шарт

Савол:

Тоифа сертификатини олдик. 16 декабрь санаси билан расмийлаштирилган экан. Шу сертификат бўйича қачондан бошлаб ҳақ тўланади. Мактаб директори (завуч ёки бухгалтер) га кўрсатсак, "Сертификат асос бўлмайди, асос кўрсатинг дейишяпти" ёки кейинги йилдан бошлаб тўланади дейишяпти. Шу тўғрими?

Жавоб:

Директор (завуч ёки бухгалтер) гаплари ва ўқитувчидан сертификатдан бошқа қандайдир асос талаб қилиши мутлақо нотўғри.

Низомнинг 48-бандида педагог кадрларнинг базавий тариф ставкалари миқдори, уларнинг малака тоифаси ёки лавозими сертификат асосида белгиланади ҳамда уларнинг иш ҳақлари сертификат генерация қилинган кундан бошлаб қайта ҳисобланиши ёзилган.

Демак, 2024 йил август-декабрь ойлари аттестацияси учун сертификатлар 16 декабрь куни билан расмийлаштирилган ва шу кундан бошлаб мазкур сертификат асосида ҳақ тўланиши шарт.

👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy
https://t.me/+fIFNV3-cyDcyYjEy


O‘qituvchi darsini qisqartirib, maktabga yana yangi xodimni ishga olish to‘g‘rimi?
https://xalqtaliminfo.uz/post/987


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
“Har kim ta’lim olish huquqiga ega.

Davlat uzluksiz ta’lim tizimi, uning har xil turlari va shakllari, davlat va nodavlat ta’lim tashkilotlari rivojlanishini ta’minlaydi.

Davlat maktabgacha ta’lim va tarbiyani rivojlantirish uchun shart-sharoitlar yaratadi.

Davlat bepul umumiy o‘rta ta’lim va boshlang‘ich professional ta’lim olishni kafolatlaydi. Umumiy o‘rta ta’lim majburiydir.

Maktabgacha ta’lim va tarbiya, umumiy o‘rta ta’lim davlat nazoratidadir.

Ta’lim tashkilotlarida alohida ta’lim ehtiyojlariga ega bo‘lgan bolalar uchun inklyuziv ta’lim va tarbiya ta’minlanadi”.


O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasining 50-moddasi

#konstitutsiyamiz_32yoshda

@hilola_umarova


"Konstitutsiya baxtimiz qomusi"

Mirishkor tumani maktabgacha va maktab ta'limi bo‘limi tasarrufidagi 32-umumiy o‘rta ta'lim maktabining VII-B sinfida
8-dekabr- "O‘zbekiston Respublikasi konstitutsiyasi qabul qilingan kun" munosabati bilan "Konstitutsiya baxtimiz qomusi ! " shiori ostida sinf soati bo‘lib o‘tdi.


Sinf soatida sinf o‘quvchilari o‘rtasida huquqiy bilimdonlikka oid viktorina tashkil etildi



13 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.