Чартер рейслар орқали сўнгги уч кунда Россиядан 800 дан ортиқ ўзбекистонлик қайтарилди
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг кўрсатмасига мувофиқ хориждаги Ўзбекистон фуқароларини Ватанга олиб келиш учун 25 майдан 7 июнгача 17 та чартер рейсни амалга ошириш белгиланганди.
Бугунгача ушбу рейсларнинг учтаси амалга оширилди. Ушбу рейсларда Россия шаҳарлари – Екатеринбург, Москва ва Санкт-Петербургдаги 830 нафар Ўзбекистон фуқароси ортга қайтарилди.
25 май куни амалга оширилган Тошкент – Екатеринбург – Тошкент рейсида 278 нафар, 26 май куни Тошкент – Москва – Тошкент рейсида 275 нафар ва 27 май куни Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент рейсида 277 нафар ўзбекистонлик Ватанга қайтарилган.
Хориждан қайтган барча фуқаролар аэропортдан карантин марказларига юборилган.
Бугун, 28 май куни Тошкент – Ростов-Дон – Тошкент ҳамда Тошкент – Истанбул – Тошкент йўналишида чартер рейслари амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати