28 май куни Тошкент – Ростов-Дон – Тошкент ҳамда Тошкент – Истанбул – Тошкент йўналишида чартер рейслари амалга оширилади.
❗️Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.
▪️Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар, шунингдек бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.
📮 Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.
😷 Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар белгиланган тартибда 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати