Мингазов | ⚖️


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Huquq


Юрист маслахатлари ва фойдали маълумотлар👨‍💻
Админ: @legum24

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Huquq
Statistika
Postlar filtri


#Обуначилардансавол

Патент «аннулирование» булса қачон янги патент олса булади?


⚠️Бундай ҳолда, чет эллик янги патент олиш учун патент бекор қилинган (аннулирование) санадан бир йилдан кегин мурожаат қилиши мумкин.

Патент асосан «аннулирование» булишини сабаблари:

🔹Жиноят учун судланганлик ёки епилмаган судимость борлиги;
🔹Россия Федерациясида йилига икки ёки ундан ортиқ маротаба миграция конунчилигини бузиш;
🔹патент олишдан олдин 5 йил ичида Россия Федерациясидан суд карори асосида «выдворение» булиш;
🔹ёлғон маълумот бериш;
🔹меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномани патент берилган кундан бошлаб 2 ой ичида Ички ишларга тақдим этилмаслиги.


⚡️Санкт-Петербург
мехнат муҳожирлар учун патент нархини
оширади

📈📑20-ноябр куни Санкт-Петербург Қонунчилик йигилиши биринчи ўқишда шаҳар меҳнат бозорининг ўзига хос хусусиятларини акс эттирувчи коеффициент тўғрисидаги қонунни қабул қилди.

❗️Унга кўра, патентнинг нархи 2025 йилда 30 фоизга ошади — ҳозирги 4,6 минг рублдан 6 минг рублгача.




⚡️2024 йилда Россия фуқаролигидан махрум булган чет эл фукаролар сони аниқланди.

🚔Ички ишлар вазирлигининг қарори билан 2024 йил йил январ ойидан бери 1.3 мингдан ортиқ хорижлик Россия фуқаролигини йўқотди.

Бу ҳақда МВД расмий вакили Ирина Волк ўзининг Telegram каналида маълум қилди.


⚡️💳25 январ 2025 йилдан бошлаб никоҳ ва Россия фукароси булган фарзанд оркалик РВП/ВНЖ олишда узгаришлар кучга киради.

📍Эндиликда никоҳ асосида РВП олиш учун никоҳда камида уч йил яшаш керак ёки никоҳда туғилган (асраб олинган) умумий фарзанд бўлиши керак.

📍Россия федерацияси фуқаролиги бор фарзанд орқалик ВНЖ олиш учун (агарда Россия фукароси билан никох булмаса), суд орқалик камида 3 йил бирга ушбу фарзанд билан яшалганини тасдиқлаган тақдирда олиш мумкин.

📍Ажралиш, никоҳни бекор қилиш, ота-она ҳуқуқларидан маҳрум қилиш ва оталикни белгилаш тўғрисидаги ёзувни бекор қилиш, РВП/ ВНЖ бекор қилинишига олиб келади.


⚡️"Назорат руйхатига" тушган чет элликлар Россияда ЗАГСдан ўтиши ман қилинади.

✍️ЗАГС ходимлари никоҳни рўйхатдан ўтказиш вақтида МВД орқалик “назорат рўйхатидаги” чет элликларни аниқлаш учун мурожаат қилади. Ва агарда чет эллик ушбу рўйхатда бўлса никоҳни рўйхатдан ўтказишда рад этилади.

❗️“Назорат руйхатига” Россияда қолиш учун қонуний асосларга эга бўлмаган чет эл фуқаролари киритилади.

📍Ушбу чора 2025 йил феврал ойида кучга киради.

🌐Батафсил


Huquqiy axborot dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Миграция агентлиги ташкил этилди


Манба: ПФ-162-сон, 17.10.2024 й.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


⚡️🇷🇺23 ноябр 2024 йилдан бошлаб Россия Федерацияси фуқаросининг қасамёдини кабул қилмаган шахслар Россия фуқаролигини олмаган деб ҳисобланади ва уларни Россия фуқаролигига қабул қилиш тўғрисидаги қарорлар бекор килинади.

📑Тегишли нормалар Россия Федерацияси Президентининг 22 ноябр 2023 йил 889 сонли "Россия Федерацияси фуқаролиги масалалари" фармонининг 3-бандида белгиланган.

📍Ушбу қоидалар Россия Федерацияси фуқаросининг қасамёдини қабул қилиш мажбурияти жорий этилишидан олдин Россия Федерацияси фуқаролигини олган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.

❗️Эслатиб утамиз Россия Федерацияси фуқаросининг қасамёди 1 сентябр 2017 йилдан жорий этилган.




#Обуначидансавол

📑18 ёшга тўлмаган чет эл фуқаросида РВП еки ВНЖ булса унга нисбатан йиллиг хабарнома (уведомление) ота-оналардан бири ёки бошқа қонуний вакил томонидан тақдим этилади.

❗️Бу дигани алохида бланк тўлдириб топшириш керак.


1 январ 2025 йилдан бошлаб визасиз давлатдан келган чет эл фуқаролари учун Россия Федерацияси ҳудудида бўлишнинг максимал муддати календар йилида 90 кундан ошмайди. Ушбу шартлар ўқиш мақсадида келган чет элликлар учун амал қилмайди, патнент олган, мехнат шартномаси расмийлаштирган ёки бошқа мақоми бор меҳнат мухожирларга алоқаси йук.

❗️Бу дигани 1 январдан Россия худудига частный / гость мақсадида келган чет эл фуқаролари 90 кун Россияда юриб, чикиб кетиб фақат 270 кундан кегин қайтиб келишлари мумкин.


#Обуначидансавол

Муаммони ҳал қилишнинг икки йўли мавжуд:


📌Патентга топшириш учун 30 кунлик муддат тугаган бўлса “заезд-выезд” қилиб янгидан патентга хужжат топшириш мумкин.

❗️90 кун юриб қуймаган тақдиризда.

📌Иккинчи йули сиз 10 мингдан дан 15 минг рублгача жарима тўлашингиз мумкин ва кейин патент олиш учун мурожаат қилишингиз мумкин.

❗️Шуни эсда тутиш керакки, жарима ҳам маъмурий ҳуқуқбузарлик бўлиб, чет эллик икта ва ундан кўп маъмурий жавобгарликга тортилса унга нисбатан киришга тақиқ (запрет на въезд) қулланиши мумкин.


#Обуначидансавол

Агар чегарада сизга нисбатан Россиядан чиқишга тақиқ қуйилганлигини билсангиз - демак сизга нисбатан мажбурий ижро иши очилган.

Ижро иши суд қарори ва ижро варақаси асосида бошланади.

Бу шуни англатадики, ташкилот ёки сиз қарздор бўлган шахс судга мурожаат қилган ва уларнинг фойдасига суд қарор чиқарган.

Бундай холатда нима қилиш керак?

📌Биринчидан, чегарада чегара хизмати ходимидан “уведомление” қоғозини сўранг, ушбу хужжатда қайси ФССП томонидан ижро иши очилганлиги хақида маълумот бўлади.

📌Агарда қоғозни ололмасангиз, ФССП маълумотлар базаси веб-сайтини очинг, маълумотларингизни киритинг ва маълумотларни топинг.

📌Агар сиз қарзни тўлаган бўлсангиз, сиз қарздор бўлган ташкилотдан қарз тўланганлиги тўғрисидаги справка олишингиз керак.

📌Кейинчалик, сиз суд ижрочисига мурожаат қилишингиз ва унга чекловни олиб ташлаш учун ариза юборишингиз керак.


#Обуначидансавол

📌Биринчидан выдворения/ депорт булган чэт эл фуқаросига нисбатан 🇷🇺МВД томонидан 5 йилга запрет қуйилади.

⛓️‍💥Иккинчидан запрет хали сизга қуйилмаган тақдирда хам сиз шахсингизни ўзгартириб Россия худудига кириб келсангиз Россия жиноий кодексининг 322 моддаси иккинчи қисми буйича жиноий жавобгарликка тортиласиз.

❗️уч юз минг рублгача жарима ёки тўрт йилгача мажбурий меҳнат ёки шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

📍Эслатиб ўтамиз 1 декабрдан бошлаб Москва (Шереметево, Домодедово, Внуково ва Жуковский) аеропортларида, шунингдек Оренбург вилоятидаги Маштаково автомобил назорат пунктида тўғридан-тўғри Россия Федерациясига киришда хорижий фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг фотосуратлари ва бармоқ изларини олиш мажбурий тартиби бошланади.


⚡️🇷🇺1 декабрдан бошлаб Москва (Шереметево, Домодедово, Внуково ва Жуковский) аеропортларида, шунингдек Оренбург вилоятидаги Маштаково автомобил назорат пунктида тўғридан-тўғри Россия Федерациясига киришда хорижий фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг фотосуратлари ва бармоқ изларини олиш мажбурий тартиби бошланади.

❗️6 ёшгача бўлган болалар ва дипломатларга таъсир қилмайди.


⚡️🇷🇺Давлат Думаси миграция қонунчилигини кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳалари қабул қилди.

Қабул қилинган ўзгартишлар орасида:

1) Россияда ноқонуний бўлган шахс томонидан жиноят содир этилиши жазони белгилашда оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

2) Сохта ҳужжатларни ишлаб чиқариш учун жавобгарлик оширилди, бунинг учун 2 йилдан 6 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди.

3) Ноқонуний миграцияни ташкил этиш ўта оғир жиноят деб тан олинади, бунинг учун 8 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланади. Илгари, максимал муддат 7 йилгача бўлган.

4) Воситачи ташкилотларга муҳожирларни рус тилини билиш учун синовдан ўтказишда иштирок этиш тақиқланди.

5) Муҳожирларга ноқонуний хизматларни, шу жумладан сохта ҳужжатларни ишлаб чиқаришни таклиф қилувчи интернкт-ресурсларни суддан ташқари блокировка қилиш йўлга қўйилади.


⚡️Москвада мехнат мухожирлар учун патентларнинг нархи 2025 йилда 20 фоизга ошади.

🪪2025 йилдан бошлаб Москвадаги чет эллик ишчилар учун патентларнинг нархи 8900 рублга етади, бу ҳозирги нархдан 1,4 минг рублга кўпдир. Бу ҳақда Москва шаҳар мэри Сергей Собянин хабар берди.

❗️2025 йил учун хозирги патент нархида тулов қилиш мумкин.


🇺🇿Ўзбекистон Президенти "хорижда бандлик жараёнларини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги қарорни имзолади.

📑1 ноябр 2024 йилдан бошлаб фуқароларнинг чет элда вақтинча ишлаш имкониятларини кенгайтириш мақсадида:

🔺чет еллик иш берувчилар томонидан таклиф этилаётган иш ўринлари ҳақидаги барча маълумотлар миграция агентлигининг электрон платформасида, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда очиқ эълон қилинади;
🔺Агентликнинг электрон платформасида фуқаролар ўзларининг резюмеларини тўплашлари ва жойлаштиришлари ва эълон қилинган иш ўринлари учун танловларда қатнашишлари мумкин;
🔺вақтинча иш олиб бориш учун уюшган ҳолда ривожланган мамлакатларга кетаётган фуқаролар учун тижорат банклари миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан икки йил муддатга 10 миллион сўмгача микрокредитлар ажратадилар.


⚡️🪪2025 йилдан бошлаб Москва аэропортларида барча чэт элликлар учун биометрик назорат жорий этилади ва уларга электрон паспортлар ҳам берилади, деди Москва мэри Собянин.

"Барча маълумотлар чет эл фуқаросининг электрон гувоҳномасига юкланади: у ерда чет эл фукароси качон келгани, қаерда ишлайди, қаерда рўйхатдан ўтган, ва ҳоказо" маълумотлар булади.

👮‍♂️Рейдлар пайтида полицияда электрон паспортларни текшириш ва ҳуқуқбузарликларни аниқлаш имкониятига эга бўлган мослама билан таъминланади.


⚡️🇷🇺Ноқонуний миграцияга қарши кураш доирасида Тожикистон Республикаси ички ишлар вазирлигиги Россия ички ишлар вазирлигининг ахборот тизимларида уларнинг яшаш қонунийлиги тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлмаган шахслар рўйхатини олди.

Россияда қолиш учун қонуний асосларини йўқотган чет эл фуқаролари дарҳол Россия Федерацияси ҳудудини тарк этишлари шарт.

👮‍♂️Ушбу рўйхатда бўлган, аммо шу билан бирга Россия ҳудудида қонуний яшаш учун асосларга эга бўлган чет эл фуқаролари ваколатли ташкилотларга мурожаат қилишлари кераклиги хакида Россия ички ишлар вазирлиги хабар берди.

❗️Ноқонуний муҳожирларни чиқариб юбориш режими 5 феврал 2025 йилдан бошлаб жорий этилади.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.