Шу шеърни қайта қайта ўқиб чиқдим. Сизга ҳам илиндим азизларим🍃🌸
ТЕШИК КАМЗУЛ...
🍃🌸Бир камзулим бор эди,
Кийса, одам уялар,
Чунки олмадек жойин,
Еб қўйишган куялар.
🍃🌸Қишда уни эҳсон деб,
Бердим муҳтож қўшнимга,
Ўша куни шу камзул,
Кириб қолди тушимга
,
🍃🌸Ўтганмишман оламдан,
Чоршанбанинг тонгида,
Турганмишман дўзахнинг,
Шундоққина ёнида.
🍃🌸Эмишман шир ялонғоч,
На молим бор ва на пул,
Кўзларимда даҳшату
Қўлимда йиртиқ камзул
🍃🌸Оҳ, у олов, у азоб!
Қоврилармиш одамлар,
Қайта-қайта ёнишиб,
Соврилармиш одамлар
🍃🌸Ўт менгаям урармиш,
Ёқай деб юз, кўзимни,
Шу тешик камзул билан,
Тўсармишман ўзимни.
🍃
🌸Фақат, йиртиқ жойидан,
Ҳар гал жоним куйганда,
Дер эмишман: «Қанийди,
Камзул бутун бўлганда».
🍃🌸Эссизгина тириклик,
Қурсин кийиб, еганим,
Шуми ёруғ дунёдан,
Ўзимга обкелганим ?!
🍃🌸Оҳ, қўшним-а, шунгаям
Суюниб "Раҳмат!" деган,
Олгани-чун раҳматни —
Мен айтсам бўлар экан.
🍃🌸Кийимларим жавонга,
Сиғиб турарди аранг,
Сандиқда қанча латтам —
Қолиб кетди, эҳ, аттанг.
🍃🌸Қариндошлар ичра ҳам
Қийналганлар бор эди,
Чеҳрасид
ан билардим,
Ким нимага зор эди.
🍃🌸Гадой сўраса юз сўм,
Жаврардим энсам қотиб,
Табассум билан э
мас,
Бердим юзига отиб.
🍃🌸Билсам, муҳтож қўлига —
Тутқазганим бир тилло,
Охират сандиғимга —
Тушаркан бўб минг тилло.
🍃🌸Йиғиб меросхўрларга —
Қолиб кетар молимни,
Ўйламабман ўзим-ла —
Олиб кетар
молимни.
🍃🌸Ёшлигимда ҳар нени —
Деяверсам "меники ",
Бобом дерди: "Эй, болам,
Берган нарсанг — сеники.
🍃🌸Кийинтирган кийинар,
Едирганлар ейдилар,
Бирини кийсанг, бирин —
Эҳсон қилгин ", дердилар.
🍃🌸"Шош, — дердилар, — яқинда —
Муҳтож одам қолмайди,
Садақа қилай десанг,
Ҳеч бир одам олмайди.
🍃🌸Хоҳ яширин, хоҳ ошкор,
Эҳсон қилгин кўпми, оз, Ҳатто, табассум
инг ҳам —
Жаннатга бир имтиёз.
🍃🌸Қарашиб қол, эй инсон,
Мискиннинг ош, нонига,
Ўлмай туриб, кириб ол —
Жаннатнинг айвонига ".
🍃🌸Йиртиқ камзулни ушлаб,
Бир нарсани ўйлардим:
Билганимда тўнимн
и,
Эҳсон қилган бўлардим.
Дўстларингизга ҳам улашинг:🍃🌸
https://t.me/+9PfW-b7rbS5lY2Vi
🕋@MEHRLI_KANAL
┄┅অঠই✯❀✯ইঠঅ┅┄