Ассалому алайкум барчага. Бугунги 8 март билан узууун табрик ёзмоқчи эдим, лекин биламан, ҳеч ким ўқимайди. Лекин барибир ёзишга қарор қилдим.
Азиз ва муҳтарама аёллар, каналимизнинг лобар қизлари, ҳурматли опа-сингилларим!Бугун табиат ҳам, диллар ҳам баҳор нафасидан яшнаётган бир кун. Бугун муҳаббат, меҳр-оқибат ва нафосат тимсоли бўлган аёлларни улуғлаш куни.
Онажонлар, опа-сингиллар, ёру латифалар! Сиз – оламга нур, ҳаётга мазмун, қалбларга илиқлик берувчи энг гўзал гулсиз. Сизнинг меҳрингиз туфайли дунё ёрқин, борлигингиз туфайли ҳаёт маънолидир.
Орзуим шуки, ҳаётингиз доимо баҳордай чиройли бўлсин, кўнглингиз гўзаллик ва бахтдан порласин. Юзингиздан табассум, қалбингиздан муҳаббат кетмасин!
8-март – Халқаро хотин-қизлар байрами муборак бўлсин!
Ҳурмат ила Ғолиб ҒС(А).
@ManaUyat