Шу турналарга қарай туриб осмоннинг тиниқлигини ҳам энди пайқади.
Тезроқ ҳаракат қилиш керак ахир юпқага хамир қориб келган, қадамини тезлатмоқчи бўлди, аммо негадир оёқларининг оғриғи кучайди. Энди юрган сари белида ҳам симиллаган оғриқ туриб юриши қийинлашди. Уйга кириб боргунча қора терга тушди. Ҳовлида ҳеч ким кўринмади. "Хайрият, бирпас белимни ёзиб оламан беш дақиқагина"- деб, ётоғига кириб ётган эди, оғриқни зўридан инграб юборди. Энди тураман деб қўзғалганди, мактабдан келди чоғи ўғлининг овози эшитилди:
" Бувижон, ойим ҳали келмадиларми? "
"Аллақачон келган, онанг, ҳайронман чиқиши қийин бўлди бугун"-қайнонасининг овози зардали туюлди. Демак, келганини кўрибдиларда , энди турмаса бўлмайди.
Майда зувалачаларни юпқа қилиб ёяркан, номини бекорга" юпқа"дейишмас экан-да деган ўй ўтди. У негадир ўтиролмас, ўтириб ёйганда оёғи оғриса, туриб ёйса, бели оғриб азоб берарди. Бир амаллаб ҳамирларни ёйиб тугатди. Газда юпқанинг қайласи пишаётганди. Ўчоқ ёқаман хамирим тез пишади, деб ўйлаб ўчоққа уннади.
Қозонда хамирларни ағдариб, айлантириб пишираркан исиб кетгандай бўлиб балки, оғриқданми кўнгли беҳузур бўлди. Пахталик нимчасини ечди-ю, баҳорнинг салқин эпкини айнан белини силаб ўтгандай туюлди. У пишган тайёр хамирларни оламан, деб қаддини кўтарганди.Оғриқнинг зўридан қўзғалолмай қолди. Эгилган кўйи "ойижон" -дея олди, холос.
Ётоғига қандай кирганини ҳам эслолмайди, тўғриси. Қайнонаси : "Туринг, чой ҳўпланг," -деди безовта оҳангда. Ҳарчанд уринмасин, барибир гавдасини кўтара олмади, оғриқнинг зўридан кўзидан икки томчи ёш думалади.
Собура опа ўша куни синглисиникига бешик тўйга бормади. Ўғлининг ишхонасига телефон қилиб чақиртирди.Баҳромжонга қарата кескин оҳангда : "Ҳозир МРТ аппаратлари 24 соат ишлайди, тез олиб борасан, қани қизим, бир куч тўплангчи"- дея, бир қўлтиғидан ўзи, бир томонидан Баҳромжон суяб машинага ўтказдилар.
Рентген қоғозларини кўздан кечирган доктор :" Ўйлаганимдек, умуртқа чурраси, яъни грыжа, икки жойда, каттаси 8мм. Ўтказиб юборилган, ўнг оёққа берипти. -деб, яна тикилиб турди-да -Оғриғи кучли бўлади,бемор чидамли эканлар, -деди. Доктор буларнинг жим турганини кўриб: "Муолажани бошлайсизларми, физмуолажа ҳамда оғриқ қолдирувчи дорилар, балки мануалтерапия ҳам қилармиз"-деди.
Марҳабо ўйланиб турган эрига қарай олмас, гўё касаллиги учун айбдордай ўнғайсизланиб, ноқулай бўлиб , қайнонасига секин кўз ташлади. Собура опа :
" Доктор, ҳамма керак муолажани бошлаймиз, болагинам соғайиб кетса бўлгани -деди ва ўғлига қараб-Нега хаёл сурасан, ёрдамлаш, палатага олиб борамиз, -дея, ўзи биринчи ёрдамга келди.
Марҳабо мана беш кундирки, шаҳардаги энг қиммат хусусий клиникада даволанмоқда, оғриқлари анча камайган. Шу кунлар оралиғида қайнонаси бир қадам ҳам олдидан жилмади.Болалари қирқ уч ёшга кирган онасининг биринчи марта касал бўлиб ётганигами, довдираб қолишди. Қизлари ва қудалари бири олиб, бири қўйиб хабар олади.Қайнисингиллари уйнинг иссиқ -совуғидан хабар олиб туришипти, барака топишсин. Марҳабо секин -секин қадам боса бошлади, алҳамдулиллаҳ. У ўзини суяб юргизаётган қайнонасига оғирлигини солмасликка ҳаракат қилгани сари, қайнонаси уни суяшга бор кучи билан тиришади.
Қўл телефони жиринглади, қараса, эри. Секингина салом бериб сўрашди. Нариги томондан : "Марҳабо, нима ейсан, кабоб олиб борайми?"-деган овоз эшитилди. Биринчи марта, ҳа шу 26 йил мобайнида биринчи марта хўжайини ундан кўнгли нима тусашини сўраб турарди.
Уйга жавоб беришганда ҳам қайнонаси:" Ётинг, муолажадан кейин бел бўшашиб туради, сал ўзингизга келиб олинг"-деб, тургизмади.
Ҳовлида мусичанинг бир маромда ку-кулаши эшитилди.
Марҳабо бугун уйқудан ҳам дам олишдан ҳам тўйганини, жонажон ишини,қолаверса, тезроқ авалгидек елиб-югуриб хизмат қилишни соғинганини ҳис қилди.
Маҳбуба Баҳодир қизи.
https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi