* * *
Балки, ҳаётимнинг чорак қисмини,
Ёки, юрагимнинг ярим жисмини.
Ўйдим бу умримга унинг исмини,
Лекин у буларни ҳис қилармикан?
Орзудан вос кечдим ҳаловати деб,
Сукутлар сақладим диёнати деб.
Неча бор оғриндим хиёнати деб,
Лекин, у буларни тан олармикан?
Қадрига қасрлар қурдим вафодан,
Ҳеч ками қолмади тотдим жафодан.
Қисмати менданмас қодир Худодан,
Лекин, у буларни ё, билармикан?
Ниш урса кўксида ногоҳ муҳаббат,
Кўнгил қўя олса кўнглимга бир вақт,
Берган тақдирини атаб олий бахт,
Менинг ҳам кўнглимни ёр севармикан?
📝Мафтуна Амирзода
2024
https://t.me/Maftuna_Amirzoda_ijodi
Балки, ҳаётимнинг чорак қисмини,
Ёки, юрагимнинг ярим жисмини.
Ўйдим бу умримга унинг исмини,
Лекин у буларни ҳис қилармикан?
Орзудан вос кечдим ҳаловати деб,
Сукутлар сақладим диёнати деб.
Неча бор оғриндим хиёнати деб,
Лекин, у буларни тан олармикан?
Қадрига қасрлар қурдим вафодан,
Ҳеч ками қолмади тотдим жафодан.
Қисмати менданмас қодир Худодан,
Лекин, у буларни ё, билармикан?
Ниш урса кўксида ногоҳ муҳаббат,
Кўнгил қўя олса кўнглимга бир вақт,
Берган тақдирини атаб олий бахт,
Менинг ҳам кўнглимни ёр севармикан?
📝Мафтуна Амирзода
2024
https://t.me/Maftuna_Amirzoda_ijodi