Ҳокимликлар томонидан тадбиркорларнинг фаолиятини чеклаши давом этмоқда
Бугунги кунда самарали рақобатбардош муҳитни шакллантириш ҳамда маҳсулот ва хизматлар бозорида монополияни босқичма-босқич камайтириш, фермер хўжаликларига қулай шарт-шароитлар яратиш, қишлоқ агрокимё, молиявий ва бошқа замонавий бозор хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини янада кенгайтириш бўйича бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Қишлоқ хўжалигида талаб юқори бўлган минерал ўғитларни эркин биржа савдоларида барча иштирокчиларга ҳеч қандай чекловларсиз сотиш тизимининг жорий қилиниши шулар жумласидандир.
Афсуски айрим ҳолларда бозор иштирокчиларига тенг шароит ва бир хил ўйин қоидаларининг яратилиши соғлом рақобат муҳитининг шаклланишига, бу эса ўз навбатида тадбиркорликнинг ривожланиши ва аҳоли фаровонлиги оширишининг муҳим омили эканлигига лозим даражада эътибор берилмаяпти.
Хусусан, фермер хўжаликларини молиялаштиришни махсус тўлов карталари орқали амалга ошириш механизми жорий қилинган бўлиб, фермерларга минерал ўғитлар ва ёқилғи-мойлаш материаллари ушбу тўлов карталари орқали сотилиши кўзда тутилган.
Аммо жойларда ушбу карталар орқали тўлов қабул қилинишида маҳаллий давлат бошқаруви органлари ва хизмат кўрсатувчи банклар томонидан сунъий равишда фермерлардан сотилган минерал ўғитлар учун тўловларнинг қабул қилинишини асоссиз равишда чеклаш ёки минерал ўғитлар савдоси билан шуғулланувчи айрим тадбиркорларни ўз вақтида терминал билан таъминланмаслик ҳолатлари учрамоқда.
Масалан, Наманган вилоятида минерал ўғитлар савдоси билан шуғулланувчи “Kamronbek Chemical Invest” МЧЖга тегишли терминалнинг фаолият кўрсатиши Учқўрғон тумани ҳокимлигининг жорий йил 24 январдаги хатига асосан “Агробанк” вилоят филиали томонидан тўхтатиб қўйилиб, фермерларга имтиёзли кредит ҳисобидан минерал ўғитларни харид қилиш учун фақат “Агрокимёҳимоя” МЧЖ туман филиалидан тўланиши тавсия этилган.
Мутасаддиларнинг ушбу ҳатти-ҳаракатлари Монополияга қарши курашиш қўмитаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддаси талабларига зид деб топилиб, Учқўрғон тумани ҳокимлиги ва АТБ “Агробанк” Наманган вилоят бошқармасига мазкур ҳолатни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатма берилди.
Олиб борилган ишлар натижасида тадбиркор - “Kamronbek Chemical Invest” МЧЖнинг қонуний манфаатлари тикланди, яъни фермерлар учун минерал ўғитлар етказиб бериш бўйича монопол мавқега эга бўлган “Агрокимёҳимоя” МЧЖга рақобатчи сифатида фаолиятини олиб бориш имконияти яратилди.
Ҳурматли тадбиркорлар, агар сизнинг ҳам фаолиятингиз давомида шунга ўхшаш вазиятларга дуч келаётган бўлсангиз, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасига мурожаат қилишингизни сўраймиз!
Мурожаатларни Қўмитамизнинг қуйидаги электрон манзили ёки телефон рақамлари орқали қолдиришингиз мумкин:
Веб-сайт: antimon.gov.uz
E-mail: info@ antimon.gov.uz
Тел.: 71-207-48-00
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати
http://antimon.gov.uz/uzb/hokimliklar-tomonidan-tadbirkorlarning-faoliyatini-cheklashi-davom-jetmoqda