Газ таъминоти ҳисоблагич ускуналарини қиёслов кўригидан ўтказиш учун хизмат нархи шаклланиш юзасидан ўтказилган таҳлил якуни бўйича
МАЪЛУМОТ
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги 249-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон миллий метрология институти” ДК (“ЎзММИ” ДК) томонидан кўрсатилаётган газ ҳисоблагичларни қиёсловдан ўтказиш хизматлари учун белгиланган тарифларнинг шаклланиши бўйича таҳлил ўтказилди.
Таҳлил жараёнида «ЎзММИ» ДК томононидан газ ҳисоблагич ускуналари ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ҳисоблагичларни қиёслов кўригидан ўтказиш хизмати учун ҚҚСсиз 4 091,1 сўм, ҚҚС билан 4 704,1 сўмдан нарх белгиланиб, тўлов ундирилаётганлиги аниқланди.
Ўтказилган ўрганишлар жараёнида “ЎзММИ” ДК томонидан газ ҳисоблагич ускуналарини қиёслов кўригидан ўтказиш учун нархлар белгилашда иш ҳақи харажатлари ва ундан келиб чиқадиган иш ҳақидан ижтимоий суғурта ажратмаси қиймати белгиланган меъёрга нисбатан юқори нарх қўлланилиб келинаётганганлиги маълум бўлди.
Ўрганиш якуни билан ҳар бир ҳисоблагич ускунасини қиёслов кўригидан ўтказиш учун хизмат нархини ҚҚСсиз 610,4 сўм ва ҚҚС билан 701,3 сўм ортиқча хақ олинаётганлиги аниқланиб, ушбу хизматлар учун тўловларни ҚҚСсиз 3 480,7 сўмга ва ҚҚС билан 4 002,8 сўмдан оширилиши таъминланди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати
#ГАЗГАТАРИФ
website | facebook | telegram | youtube