#мулоҳаза
Инсон табиатида англамга бўлган эҳтиёж аввалдан мавжуд ва абадий низоларга маҳкум. Англамнинг лаҳзада моҳияти турфаланиб, янгиланиб боргани сари киши ўзини ожиз ва бахтсиз ҳис этаверади. Овунчни минг турли хаёллар ва бошқа нимарсалардан излаб, руҳиятини ёлғизликка мубтало этади ва тағин азобланади. Англам... англами ноаён бўшлиқ. Ҳар ким унинг пучмоғини ошкор ва теран англамоққа киришгани сайин жавобсиз саволларга кўмилиб, ҳаётдан, борлиқдан узилиб қолиши муқаррар. Балки, менимча, англам — оний мавжудликда мавжудлигингни ютум нафас қадар туймоқдир. Яна ким билсин...
М. Б.