Odiljon Tojiyev dan repost
Ғузор туманидаги Uzbekistan GLT заводини қураётган Enter Engineering компаниясининг ишчиларга ойлик маош тўламасдан ишлатаётганлик ҳолати Меҳнат кодекси талабларини қўпол равишда бузишдир.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 161-моддасида ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилган.
Вазиятнинг шу даражага етиб келишига компания раҳбарияти билан биргаликда меҳнат муҳофазаси бўйича ваколатли орган Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва бошқа тегишли ташкилотларнинг назоратсизлик ва бефарқликка йўл қўйгани ҳам сабаб бўлган деб хисоблаймиз.
Биз ушбу масала бўйича вазирлик ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлигидан изоҳ сўрадик ва бугун кун якунига қадар муаммо ижобий ҳал этилиши ҳақида ахборот олдик.
Қисқа вақт ичида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда вилоят ҳокимлигига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларига хисобот бериш вазифаси юклатилди.
Муаммо ҳал этилгунига қадар бу иш депутатлар назоратида бўлади.
Одилжон Тожиев
👉🏿 @deputat_tadjiyev