Вилоят ҳокими ғалла мавсумига тайёргарликни ўрганиш учун Муборак туманига келди
Қашқадарё вилоятида Ғалла- 2020 мавсумига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. «Ғалла штаблари», туман ишчи гуруҳлари ва ғалла ўрим-йиғим отрядлари ташкил этилиб, қишлоқ хўжалик техникалари шай ҳолатга келтирилмоқда.
Бугун Муборак туманида ҳам техник кўрик ташкил этилиб, унда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этди. Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, жорий йилда Муборак туманида 10 295 гектар майдонга ғалла экилган бўлиб, 28 727 тонна ҳосил олиш мўлжалланган. 28 та ғалла ўрим кoмбайни мавсумга шай ҳолатга келтирилди. 28 та хизмат машинаси ҳамда 140 та юк ташиш машиналари ҳам жалб этилди.
Учрашув давомида Зойир Мирзаев кoмбайнчилар, отрайд раҳбарлари билан суҳбатлашди. Қишлоқ хўжалик техникалари техник кўрикдан ўтказилди. Вилоят раҳбари кўрик давомида юзага келган камчиликларни тезда бартараф этиш борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Ⓜ️@MUBORAK_TUMANIM✔️