𝓑𝓮𝓷𝓲𝓶 𝓓𝓮𝓷𝓲𝔃𝓲𝓶🌊 dan repost
Яхшилик
Туяси билан чўлда кетаётган бир бадавий қийинчилик билан ерда судралаётган, лаблари сувсизликдан ёрилиб кетган бир одамга дуч келибди. Бадавийни кўрган одам ундан сув сўрабди. Бадавий ҳам туясидан тушиб унга сув берибди. Сувни ичган одам бирдан жонланиб, бадавийни бор кучи билан суриб юборибди ва туяга миниб қоча бошлабди. Бадавий унинг ортидан бақириб қолибди:
- Майли, туяни олиб кет, лекин сендан бир илтимосим бор. Бу воқеани ҳеч кимга айтиб юрма!
Бу истакка ҳайрон бўлган одам орқасига қайтиб, бунинг сабабини сўрабди. Бадавий эса шундай жавоб қилибди:
– Агар бу воқеа овоза бўлиб кетса, бундан кейин одамлар чўлда қийналган бечорани кўришса, ёрдам бермай қўйишади.
@Benimdenizimm05