БАҲРИДДИН ЧУСТИЙ ЎЗБЕК НОНИ ҲАҚИДА КИТОБ ЧИҚАРТИРАДИ
👏 Машҳур ва мазали ўзбек нонлари ҳақида таниқли ошпаз Баҳриддин Чустий китоб ёзиб, нашрга тайёрлади. 📚
🇺🇿 Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида пишириладиган нонлар бир-биридан фарқланади. Шунинг учун муаллиф ўзбек нонларини тайёрлаш усуллари ва технологияларига оид билимларини янада бойитиш ҳамда уларни бир китобга жамлаш мақсадида мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб саёҳат қилди.
🥯 Чустлик ошпазнинг айтишича, китобда 50дан зиёд турдаги нон ва нон қўшиб тайёрланадиган 10 хил таом тайёрлаш усули жамланган.
🥖 - Улар орасида қадимги унут бўлган ва барчага маълум усуллар, шунингдек, янги тадқиқотлар келтирилган. Шунинг баробарида китобдан нон ва нонли таомларни пишириш маданияти ва урф-одатлари, тандир, чакич ва нон билан боғлиқ барча маълумотлар бор, - дейди Баҳриддин.
📓 Китоб дастлаб ўзбек тилида яқин кунларда нашр этилади, кейинроқ уни рус, инглиз ва турк тилларида ҳам нашр этиш кўзда тутилган.
🌐 namangan24.uz
Каналимизга уланиш:
👉 @namanganim24 👈