‼️Онлайн қиморга ютқазиб қўйган МИБ ходими 6,5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди
@Militsiya_Uzb👈🏽
МИБ Юнусобод тумани бўлимининг депозит бўйича мутахассиси 13 нафар фуқаронинг пластик картасига ўтказиб олиш орқали бўлим депозит ҳисобрақамидаги маблағдан 932 млн сўмни ўзлаштириб юборди. У бу пулларни онлайн қиморга тикиб, ютқазган.
1992 йилда туғилган М.Б. 2022 йил 2 декабрдан 2023 йил 21 июлга қадар МИБнинг Шайхонтоҳур тумани бўлими депозит бўйича мутахассиси лавозимида фаолият юритган.
Шу даврда ижро ҳужжати бўйича қарздорнинг ортиқча тўланган 46 млн сўм пулини эгасига қайтармасдан, жиянининг пластик картасига ўтказиб олган.
У 2023 йил 21 июлдан 27 декабрга қадар МИБнинг Юнусобод тумани бўлими депозит бўйича мутахассиси лавозимида ишлаган. У бу ерда ҳам қисқа муддатда катта миқдордаги пул маблағини ўзлаштирган. Яъни М.Б. жияни ва бошқалар билан тил бириктириб, бўлим иш юритувида ижро ҳужжатлари мавжуд бўлмаган 13 нафар фуқаронинг пластик картасига депозит ҳисобрақамдаги қолдиқ маблағ ҳисобидан жами 932 млн 986 минг сўм пул маблағини ўтказиб олган. Сўнгра эса ушбу пулларни онлайн қиморга тикиб, ютқазиб қўйган.
Суд ҳукми билан М.Б. 6,5 йил муддатга муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
@Militsiya_Uzb👈🏽