#Тезкор❗️Томорқасини қаровсиз қолдирган хонадон эгалари имтиёзли кредитлар, ижтимоий ёрдам пуллари берилмайди ҳамда уч карра юқори солиқ тўлайди.
Эндликда,
“Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари фаолиятида замонавий ташкилий тизимни жорий қилиш ва молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.02.2025 йилдаги ПФ-22-сон Фармонига кўра, аҳоли томорқаси ва ижарага берилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича ҳоким ёрдамчиси томонидан ҳар чоракда ўрганиш олиб борилади.
⚡️ Ўрганиш давомида хонадондаги томорқа ва ижара ерларида экин экилмаган ва қаровсиз қолдирилган бўлса қуйидаги чоралар қўлланилади.
1. Давлат дастурлари доирасида имтиёзли кредитлар ажратилмайди.
2. Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган фуқаролар учун ёрдамлар (моддий ёрдам ёки бола пули каби) тўхтатилади.
3. Ер солиғи уч карра юқори миқдорда ҳисобланади.
Каналга обуна бўлиш учун: @Ferganaargos