Қарши шаҳрида ёнғин ичидан бир нафар фуқаро қутқариб қолинди
Куни кеча Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига
соат 16:07 лар атрофида Қарши шаҳар “Ойдин” МФЙ ҳудудидаги 38-уйда ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Мазкур хабар юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг қутқарувчилари ҳодиса жойига зудлик билан етиб бордилар. Қутқарувчилар томонидан тезкорлик билан олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида ёнғин ўз вақтида бартараф этилди. Шунингдек, халоскорлар воқеа жойида қолиб кетган бир нафар фуқарони ҳам қутқариб қолдилар.
Ҳолатга аниқлик киритилганда ушбу вазиятнинг юзага келишига уй ичида бўлган фуқаронинг тамаки махсулотини чекиш оқибатида келиб чиққанлиги маълум бўлди.
Айни пайтда кўрилган моддий зарар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
fvv.uz