ЙТҲда фуқаролар ҳаёти сақлаб қолинди
2020 йил 3 июль соат 0634ларда “Қамчиқ” қутқарув отряди диспетчерига келиб тушган маълумотга кўра, А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 223 км да “Тошкент-Водий” йўналишида ҳаракатланган “Nexia” русумли д/р 40 B 093 GA бўлган транспорт воситаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, шу йўналишдаги олд томонда ҳаракатланиб кетаётган “DAF” русумли д/р 90 B 796 LA бўлган юк машинасининг орқасидан келиб, тўқнашув содир этган.
Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида “Nexia” русумли автомашина ҳайдовчиси ва йўловчи ўрта даражадаги тан жароҳати олишган.
Воқеа жойига зудлик билан кичик сержант М.Бойчаев бошчилигида 3 нафар қутқарувчи етиб бориб, йўл-патрул хизмати, тез-тиббий ёрдам хизмати ходимлари билан ҳамкорликда тан жароҳати олган ҳайдовчи ва йўловчига биринчи ёрдам кўрсатишган.
Жабрланувчилар Ангрен шаҳар марказий шифохонасига юборилган.
Қутқарувчиларимиз томонидан ўз вақтида кўрсатилган биринчи ёрдам натижасида 2 нафар фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди.