Toshkent shaxar YOXB dan repost
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида “Қутиришга қарши биргаликда курашамиз” мавзуси доирасида тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан Учтепа тумани ФВБ, туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ҳамда Тошкент шаҳар ободонлаштириш бошқармаси қошидаги "Дайди ва қаровсиз ҳойвонларни тутиш бўлинмаси" ходимлари туманнинг “Дегрез” МФЙга қарашли барча хонадонларда сақланаётган уй ҳайвонларини эмлаш ишларини амалга ошириб, қаровсиз бўлган итлар ва мушиклар тутилди. Шу ўринда ота-оналардан ўз фарзандларини ҳаётига бефарқ бўлмасликлари ва қаровсиз уй ҳайвонларидан эҳтиёт бўлишлари талаб этилади.