Покистоннинг етакчи тўқимачилик компаниялари Сирдарё вилоятининг тўқимачилик соҳасига жалб қилинади
Покистон тадбиркорлари делегацияси, Покистондаги Ўзбекистон элчиси Aлишер Тухтаев ҳамроҳлигида, Сирдарё вилоятига ташриф буюрди.Ташриф давомида бўлиб ўтган бизнес-форумда Сирдарё, Сардоба, Сайхунобад, Янгиер туманлари ва Гулистон шаҳридаги тадбиркорлар билан фармацевтика, транспорт, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, шунингдек, енгил саноат: тўқимачилик, чарм ва жунни қайта ишлаш соҳаларида келишувлар имзоланди.
Ушбу соҳаларда Сирдарё вилоятидаги тўқимачилик корхоналарига илғор технологияларни жорий этиш, экспорт салоҳиятини ошириш ва ташқи бошқарувчиларни жалб қилиш режалаштирилган.
Форум доирасида полиэтилен маҳсулотлари, пластик сумкалар ва "wеt blue" теридан ишланган буюмларни етказиб бериш бўйича янги экспорт шартномалари имзоланди.
Light Central Asia — Марказий Осиё енгил саноатини фаол равишда оммалаштирувчи ахборот-таҳлилий ресурси.Instagram LinkedinTelegram/Ru Telegram/Uzb