Кўкдала тумани ҳокими Хуррам Джураевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан туман аҳлига йўллаган байрам табриги
Ассалому алайкум!
Қадрли туманимиз аҳли!
Айни кунларда бутун мамлакатимиз бўйлаб халқимиз ҳаётидаги муҳим ва шонли сана - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллиги катта тантаналар билан нишонланмоқда.
Шу фурсатдан фойдаланиб, Сиз азизларни, бутун туманимиз аҳлини, мустақиллигимизни мустаҳкамлашга ўз ҳиссасини қўшаётган каттаю-кичик ҳамюртларимизни миллий давлатчилигимиз асоси, ҳуқуқ ва эркинликларимизнинг мустаҳкам кафолати бўлган Бош қомусимиз қабул қилинган кун билан чин қалбимдан, самимий табриклайман.
Қадрли тумандошлар!
Юртимизда, хусусан янги ташкил этилган туманимизда халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти, турмуш даражасини ошириш йўлида чиндан ҳам катта ҳаракатлар қилинаяпти. Энг муҳими, биз бу борадаги ишларни изчил давом эттириб, ҳақиқатдан ҳам халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга сидқидилдан хизмат қилишини амалда таъминлаймиз.
Юртбошимиз бошчилигида батамом янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидан дадил бораяпмиз. Ҳар куни ҳаётимизнинг қайси бир жабҳасида, туманимиз миқёсида ҳам мисли кўрилмаган ўзгаришлар рўй бераяпти.
Яна бир бор Сиз азизларни ушбу айём билан самимий табриклайман. Хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу-барака тилайман.
Кўкдала тумани ҳокими Хуррам Джураев
@Kukdala_uz