Namangan yangiliklari dan repost
Косонсойда ҳам 100 нафар ёшга ўрмон хўжалигининг ерлари берилди
Наманган вилоятида ёшларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш борасида аграр соҳада ўз бизнесини йўлга қўйиш истагидаги ёшлар ва ёш оилаларга ер ажратиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Бугун 22 июль, чоршанба куни Наманган вилояти ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, вилоят ФВВ бошқармаси, вилоят ўрмон хўжалиги бошқармаси ва Косонсой туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда тумандаги 100 нафар ёшга 30 сотихдан ер берилди.
Шунингдек, уларга ерга эгалик қилиш бўйича вилоят ҳокимининг сертификатлари ҳам топширилди.
Ушбу ерлар ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз ёшларга 49 йилга бепул берилади. Ўрмон хўжалиги вилоят бошқармаси томонидан бодом ва терак кўчатлар экиб берилади.
@yoshlarmatbuoti