#маълумот
✨ Маҳмудхўжа Беҳбудий − жадидчилик ҳаракати асосчиларидан бириМаҳмудхўжа Беҳбудий Туркистон жадидчилик ҳаракатининг асосчиларидан бири бўлиб, янги мактаблар ташкил қилиш ва улар учун дарсликлар ёзиш билан шуғулланган. Унинг «Рисолаи асбоби савод» (1904), «Тарихи ислом» (1909) каби китоблари ўша даврнинг илғор асарлари ҳисобланади.
«Падаркуш» драмаси (1911) Маҳмудхўжа Беҳбудий томонидан яратилган бўлиб, унинг биринчи ўзбек драматургларидан эканлигини кўрсатади. Бу асар миллий драматургия ривожида муҳим аҳамиятга эга.
1913 йилда «Самарқанд» газетасини ва шу йилнинг охирида «Ойина» журналини нашр этишни бошлайди. Бу нашрлар орқали миллий онгни шакллантириш ва ижтимоий масалаларни ёритишга хизмат қилган.
Беҳбудий 1917 йилда Қўқонда ўтказилган қурултойда иштирок этиб, Туркистон мухториятининг ғоявий асосчиларидан бири бўлган.
1919 йилда Шаҳрисабзда Бухоро амирлиги одамлари томонидан қўлга олиниб, Қаршида қатл этилган. Бу унинг миллат манфаати йўлидаги фидокорлигини намоён этади.
Эслатиб ўтамиз,
25 январь 10:00 да «Hilol Nashr» нашриётида Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги муносабати билан
хотира кечаси ташкил қилинмоқда. Барчангизни кутиб қоламиз. 😊
📍
«Hilol Nashr» нашриёти@hilolnashr