"Kattaqo'rgʼon tongi" gazetasi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: ko‘rsatilmagan


Kattaqo'rgʼon tongi gazetasining rasmiy kanali
☎️66-455-23-95
✉️kattakurgontongirasmiy@gmail.com
🌐kattakurgon-tongi.uz
↪️https://www.facebook.com/Kattakurgontongirasmiy
🏛Kattaqo'rgʼon sh, Xorazmiy k, 47-uy
Murojat uchun admin : @shukurov_azizbek

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Масъулларнинг ҳисоботлари эшитилди

Шаҳар ҳокимлигида  Маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Кенгаш аъзолари, сектор раҳбарлари ҳамда масъул ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда Давлатимиз Раҳбарининг  “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сонли ҳамда  ПҚ-465-сонли Қарорининг шаҳардаги ижросини таъминлаш ҳамда аҳоли хонадонларига қуёш панеллари ўрнатиш юзасидан амалга оширилган ишлар  таҳлил қилинди.

Йиғилиш давомида ўтган даврда қилинган ишлар юзасидан масъулларнинг ҳисоботи эшитилди ва келгусидаги ишлар бўйича мутасаддилара вазифа ва топшириқлар берилди.


“ҚАДРИНГГА ЕТМАГАННИ ҚАДРЛАМА”
«Сен доимо мулоқотда бўлиш ва тез-тез кўришиб туришни истаган ҳар бир одам сени ўз ҳаётида кўраверишни истамаслиги мумкин. Шу боис сени бору йўқлигингга бефарқ ва мутлақо қизиқмаган инсонни кўнглини топиш ва унга илтифот кўрсатишга кучингни, умрингни сарф этма. Сен қандай инсон бўлсанг шу тарзда қабул қиладиган, ҳаётида иштирокингни қадрига етадиган одамларга эътибор қарат. Сенга ўзаро ҳурмат ва эътиборли муносабатингга худди шу тарзда жавоб бермаган кимсага вақт ва кучингни буҳуда сарфлама – чунки умримиз жуда қисқа. Сени қадрингга етадиган, ўзингни аҳамиятга эга инсон сифатида ҳис эттирадиган ва ҳар қадамда сени қўллаб-қувватлайдиган одамлар даврасида бўл”.

Роберт Де Ниро, америкали актёр ва кинорежиссёр

Жалолиддин Сафоев таржимаси.


Xayrli tong, azizlar!

Bemorlik, faqirlik va muhtojlik sabablari


Mehmonga haqorat ila qarashlik.

Qur’oni karimni betahorat ushlashlik.

Bismilloh demasdan taom yeyishlik.

Tik turib taom yeyishlik.

Idish-tovoqni toza tutmaslik.

Qo‘lni yuvmasdan taom yeyishlik.

Namozni qazo qilishlik.

Masjidda dunyoviy gaplarni gaplashishlik.

Ulug‘larga nisbatan beodoblik qilishlik.

Ostonada o‘tirishni odat qilishlik.

Nomahram ayollarga shahvat nazari bilan qarashlik.

Yolg‘on gapirishlik.

Tong vaqtida uxlashlik.

Shomdan keyin uxlashlik.

Yalangbosh hojatxonaga kirishlik.

Hojatxonada gaplashishlik.

Ahli ayoli bilan janjallashishlik.

Faqirni kamsitishlik.

"Mingta qimmatbaho dur" kitobidan.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Oliy Majlis Qonunchilik palatasi deputati Jasur Shodiev Kattaqo’rg’on shahar "Yermachit" va "Navbahor" mahallalari yettiligi bilan uchrashib, tadbirkorlar faoliyatini oʻrgandi.


Sayyor qabul o’tkazildi

🔹Bugun Kattaqo‘rg‘on shahar Xalq qabulxonasi binosida Samarqand viloyat IIB boshlig‘ining birinchi o‘rinbosari polkovnik Sobirjon Abduxomidov tomonidan fuqarolar uchun sayyor qabul oʻtkazildi. Sayyor qabulda shahar prokurori I.Nuriddinov, shahar IIB boshlig’I G.Islomov va tegishli mas’ullar ishtirok etishdi.

Qabul davomida mas’ullar ishtirokida fuqarolarning turli muammolar bilan bog‘liq murojaatlari eshitildi. Shuningdek, Ilk bor fuqarolik pasporti olayotgan bir guruh yoshlarga ID kartalari topshirildi.


🔹Sayyor qabul jarayonida fuqarolarni qiynab kelayotgan turli yo’nalishdagi muammolar va sohaga oid tushgan 20 dan ortiq murojaatlarning 8 tasi joyida ijobiy hal etildi. Qolganlarining ijrosi nazoratga olinib, qonuniy hal etilishi qayd qilindi.


Мурожаатлар ижобий ҳал этилмоқда

Аҳоли муаммоларини тинглаш ва уларни ҳал этиш мақсадида 1 сектор ҳудудидаги “Дамариқ” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.
Халқ қабулхонаси мудири Ҳ.Шодиева, вилоят кенгаши депутати Ф.Рахимова. сектор котиби ва масъул идоралар вакиллари иштирокида ўтказилган қабул давомида 14 нафар фуқаронинг турли мазмундаги мурожаатлари ўрганилди.

2 та мурожаат жойида ҳал этилди. 1 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди ва қолганлари назоратга олинди.


ДЕПУТАТЛАР ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИДАГИ ШАРОИТЛАРНИ ЎРГАНДИЛАР
Шаҳримизга ташриф буюрган Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 32-Самарқанд сайлов округидан сайланган депутат Жасур Шодиев ҳамда шаҳар кенгаши котибият мудири ва депутатлар бугун шаҳар Тиббиёт бирлашмасида бўлиб, олиб борилаётган ишлар ва бўлимларда аҳоли саломатлигини сақлаш борасида яратилган шароитлар ва муаммоларни ўрганди.

Ўрганиш давомида Асаб касалликлари бўлими, туманлараро Перенатал , скренинг маркази, ногиронлар реабилитацияси марказларидаги шароитларни кўздан кечириб, беморлар билан суҳбатлашдилар.
Шуни таъкидлаш жозки, бугунги кунда замонавий диагностика ва даволаш жиҳозлари билан таъминланган шаҳар Тиббиёт бирлашмаси нафақат шаҳар, балки қўшни туманлар аҳолисига ҳам сифатли тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда. Айни дамда бирлашмада аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида Ташаббусли бюджет лойиҳаси доирасида қурилиш ишлари ҳам амалга оширилмоқда.


Bugun "O‘zbekiston havo yo‘llari" milliy aviakompaniyasi tashkil etilgan kun

1992 yil 28 yanvar kuni O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti farmoniga ko‘ra “O‘zbekiston havo yo‘llari" milliy aviakompaniyasi tashkil etildi.

2019 yilning noyabridan aviakompaniya o‘z faoliyatini “Uzbekistan Airways” aksiyadorlik jamiyati brendi ostida davom ettirmoqda.

8 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.