Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан байрам табригиҚадрли тумандошлар!Муҳтарам деҳқон ва фермерлар, аграр соҳа ходимлари! Бугун қўшалоқ байрам. Аввало сизларни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги билан қолаверса касб байрамингиз - Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни билан сизларни, бутун туманимиз аҳлини чин қалбимдан муборакбод этаман.
Ўзбекистон равнақи ва аҳоли фаровонлиги йўлида фидокорона меҳнат қилаётган, қадоқ қўли ва фидойи қалби билан элимизнинг ризқ-насибасини яратаётган, ўз ишининг устаси бўлган моҳир деҳқон ва фермерлар, боғбонлар, чорвадор ва пиллакорлар, сувчилар ва ирригаторлар, агроном ва механизаторлар, агрокластерларнинг раҳбарлари ва ишчи-ходимлари, соҳанинг жонкуяр ходимлари ҳамда мутахассисларига самимий миннатдорчилик билдираман.
Азиз дўстлар!Кейинги йилларда қишлоқ хўжалиги соҳасида узоқни кўзлаган ҳолда ҳурматли Президентимиз томонидан амалга оширилаётган туб ислоҳотлар тизимда салмоқли натижаларга эришишда муҳим омил бўлмоқда.
Ҳаммамизга аёнки, деҳқончилик ер юзидаги энг шарафли, айни вақтда машаққатли касблардан биридир. Туманимиз қишлоқ хўжалик соҳасида бу йил ҳам мўл ҳосил етиштириб, аввалги йилларга нисбатан юқори марраларга эришгани ҳар қанча таҳсинга лойиқдир.
Ҳурматли соҳа вакиллари!Сизларни ушбу файзли ва шукуҳли айём билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат, хонадонларингизга тинчлик ва фаровонлик тилайман.
Кириб келаётган янги – 2025 йилда ҳосилимиз янада мўл бўлсин!
Халқимиз, элимиз дастурхонидан тўкин-сочинлик ҳеч қачон аримасин!
Т. А. Мейлиев,
Касби тумани ҳокими.Telegram | YouTube | Facebook