ALHIDOYA.UZ dan repost
#Ибрат
Салафийлардан бирлари:
— Ушр закоти фақат дон маҳсулотларидан берилади, деган маълумотни тарқатди. Мен унга:
— Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ мевалардан ҳам, ердан ўсиб чиқадиган ҳамма нарсадан, ҳатто паҳта, каноп, бедадан ҳам ушр беришликни айтган, дедим. У:
— Бизнинг гапимиз айни суннатга мувофиқ. Абу Ҳанифа эса, суннат масаласида эътибори йўқ, деди. Мен:
— Демак, сизнингча суннат минглаб жунайҳ фойда топаётган чой етиштирувчи деҳқонни қўйиб, бор йўғи беш юз жунайҳ фойда топаётган арпа етиштирувчи деҳқондан закот олиш эканда? У:
— ҳа, суннатда шундай келган, деди. Мен истеҳзо билан:
— Абу Ҳанифанинг бидъати сизларнинг суннатингиздан яхшироқ, дедим. Чунки, сизлар айнан мана шу услубингиз билан Исломга бало келтиряпсизлар. Абу Ҳанифа ўз мазҳабида асосан Қуръон ҳукмига суянган, сизларга ўхшаб ҳавоий нафсига эмас. Эҳтимол, Расулуллоҳ мевалардан ушр закоти олинишини тарк этишларига сабаб, у даврда меваларнинг қиймати баланд бўлмаганидандир. Аммо, бугунга келиб эса, барча деҳқончилик маҳсулотлари юқори қийматли молга айланди. Энди ундан ушр олмай бўлмайди. Абу Ҳанифа суннатга сизлардан кўра кўпроқ риоя қилган ва аҳкомларни тўғри англай билган. Сизлар юзлаб ҳадисларни ёддан билганингиз билан уларни тўғри тушунмайсизлар. Абу Ҳанифа ўзининг билган озгина ҳадисидан кўп масалаларни истифода қилган. Бир одамни юзта милтиғи бўлиши мумкин, аммо у улардан отишни билмаса ё ўзини, ёки бошқа бировни отиб қўйиши мумкин. Аммо, битта қуроли бўлган мерган киши боягидан минг чандон яхшироқдир. Сизлар Абу Ҳанифага нисбатан ана шундай кишига ўхшайсизлар.
Имом Ғаззолий
ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!! ✅
🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram
🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia