🇨🇳Хитойда сўнгги бир сутка давомида коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 31 та ҳолат қайд этилди — беморларнинг 29 нафари чет элда бўлиб қайтган фуқаролардир; коронавирус ўчоғи ҳисобланган Хубэйда сутка давомида бирорта ҳам янги касалланиш ҳолати аниқланмаган. Мамлакат касалхоналарида 1 727 киши коронавирус ташхиси билан даволанмоқда, улардан 379 нафарининг аҳволи оғир.