Ижтимоий тармоқларда, телеграмларда Одилхон қори ака ҳақида асоссиз хабарлар тарқамоқда.
Хабарни текшириб кўриб, кейин тарқатинглар!
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деган:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِن جَاءكُمْ فَاسِقٌ بِنَبَأٍ فَتَبَيَّنُوا أَن تُصِيبُوا قَوْماً بِجَهَالَةٍ فَتُصْبِحُوا عَلَى مَا فَعَلْتُمْ نَادِمِينَ
“Эй иймон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар, бир қавмга билмасдан мусибат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлманглар”. (Агар хабар Аллоҳдан ва Пайғамбар алайҳиссаломдан бўлса, сўзсиз қабул қилиш вожибдир. Ояти каримада Аллоҳ таоло “фосиқ хабар келтирса, аниқлаб” хабарнинг собитлигини текшириб кўришга амр қилмоқда. Аллоҳнинг амрига бўйсуниш вожиб. Афсуски, мусулмонлар ушбу оятга амал қилмаганлари оқибатида катта мусибатларга дучор бўлмоқдалар. Бир хабарни эшитиши биланоқ, суриштирмай, бирор иш қилинса, кейин хабарнинг ёлғонлиги ёки хатолиги аён бўлса, ҳақиқатдан афсус-надоматга сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам, Аллоҳ таоло “бир қавмга билмасдан мусибат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлманглар”, демоқда.) (Ҳужурот сураси, 6-оят).
Тарқатилаётган #хабарларни эринмасдан янада кенгроқ тарқалишига ҳиссасини қўшаётганлар ҳам бу ишдан тийилишсин ва қуйидаги ҳадисга яхшилаб эътибор беришсин:
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، عَنِ النَّبِيِّ - صلى الله عليه وسلم -: "كفى بالمرء كذباً أن يحدث بكل ما سمع".
“Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳадиси: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Эшитган ҳар бир нарсасини гапиравериши кишининг ёлғончилигига кифоя қилади” деганлар”.
(Имом Муслим, Ибн Ҳиббон, Дорақутний, Байҳақий ва бошқалар ривоят қилишган).
Аллоҳ таоло барчамизни эшитган ҳар бир маълумотни гапиравериб, ёлғончилардан бўлиб қолишимиздан асрасин! Ўзининг амрига итоат этиб, биров келтирган, айтган хабарларни текшириб, ўрганиб кўрувчилардан қилсин! 👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEFs2p7lAmFbfv3BHQ