Mikrofon ko‘targan ayol dan repost
Фавқулодда вазиятларда аҳолининг уй-жой фондини тиклаш учун қонунчиликка кўра, Вазирлар Маҳкамаси қарор чиқаради. Ҳудуд аҳолисининг яшаш кўникмалари инобатга олиниши, ўз ер-мулклари билан боғлиқ ҳуқуқлари ҳақида қарорда кўрсатиб ўтилишига умид қиламиз. Булар ҳақида ўйланаётганига ишончим комил. Аммо одамлар номаълумлик, мавҳумликдан қўрқяпти, тупроққа қоришган ҳовлилари ўрнига дом қурилиши ҳақидаги узуқ-юлуқ гаплардан чўчиб турибди. Мана шундай хавотирлар авж олмаслиги учун МАТБУОТ АНЖУМАНИ ШАРТ!!!